Ёки уларга бу Қуръондан олдин бирор китоб берганмиз-у, улар уни маҳкам тутиб олувчи бўлдиларми?!
Сиз қидирган م س ك масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 27 та оят мавжуд.
yo tutish (kerak)dir, yo ularni tuting, ularni (yoningizda) tutmang, yopishgandir, tuting (chiqarmang), tutganlari, mahkam yopishadilar, uni tutsinmi?, ularni tutuvchi, tutgan edingiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ёки уларга бу Қуръондан олдин бирор китоб берганмиз-у, улар уни маҳкам тутиб олувчи бўлдиларми?!
Бас, ўзингизга ваҳий қилинган Қуръонни маҳкам тутинг. Албатта, сиз тўғри йўлдасиз!
Эй мўминлар, қачонки, сизларга Макка кофирлари томонидан мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, сизлар уларни имтиҳон қилиб кўринглар! Аллоҳ уларнинг қалбларидаги иймонларини жуда яхши билувчидир. Бас, агар уларнинг чиндан ҳам мўмина эканликларини билсангиз, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар! Булар энди кофирлар учун ҳалол эмас ва у кофирлар бу аёллар учун ҳалол эмасдир. Сизларнинг олдингизда қолган мўминаларнинг Маккада қолган кофир эрларига мана шу хотинлари учун сарфлаган маҳрларини эрларига қайтариб беринглар. Қачонки, уларга маҳрларини берсангизлар кейин уларни никоҳларингизга олишда сизларга гуноҳ йўқдир. Шунингдек, сизлар ҳам хотинларингиз кофира бўлган ҳолларида кофирлар билан қолишни истаса, уларнинг йўлларини тўсиб, никоҳларингизда сақламанглар ва кофир аёлларнинг қўлларини тутманглар. Ўзларингиз сарфлаган маҳрни улардан талаб қилинглар ва улар ҳам сарфлаган маҳрларини мўминлардан талаб қилсинлар! Бу Аллоҳнинг ҳукмидир. У сизларнинг ўртангизда ҳукм қилади. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Бас, қачонки, идда муддатларига етсалар, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинглар ёки яхшилик билан маҳрларини бериб ажрашинглар. Шунингдек, ярашаётган ёки ажралишаётганда ўзларингиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар ва гувоҳликни Аллоҳ учун мукаммал адо қилинглар. Бу ҳукмдан фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчи киши панд-насиҳат олади. Ким Аллоҳга тақво қилса, унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилади.
Улар устиларида қанотларини ёйиб ва йиғиб учиб юрган қушларни кўрмадиларми?! У қушларни ёлғиз Раҳмон ҳавода тутиб туради. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир.
Ёки Раҳмон Ўз ризқини тортиб қўйса, сизларга ризқ берадиган ўша ким ўзи?! Йўқ, кофирлар қайсарликда ва ҳақдан қочишда бардавом бўлдилар.
у майнинг муҳри мушкдир. Бас, мусобақа қилувчилар мана шундай мангу неъматга етишиш йўлида мусобақа қилсинлар!