У осмонлар ва Ердаги барча нарсани билади. Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Сиз қидирган مَا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2124 та оят мавжуд.
narsaga, va narsaga, bo'lmaganlar holda, , emaslar, sababli, etmadi, va emas, kabi, hatto bo'lganini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У осмонлар ва Ердаги барча нарсани билади. Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
У осмонлар ва Ердаги барча нарсани билади. Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Куфр келтирган кимсалар ўзларини ҳеч қачон қайта тирилмаймиз, деб гумон қилдилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Йўқ! Роббимга қасамки, албатта, қайта тирилтириласизлар, сўнгра, албатта, сизларга қилган барча амалларингизнинг хабари берилади. Бу иш Аллоҳга осондир”, – деб айтинг.
Бас, сизлар Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва Биз нозил қилган нурга иймон келтиринглар. Аллоҳ барча қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Инсонга бирор мусибат етган бўлса, албатта, у Аллоҳнинг изни билан етади. Кимки иймон келтирса, Аллоҳ унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилади. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир.
Бас, қўлингиздан келганича Аллоҳга тақво қилинглар, насиҳатга қулоқ тутинг, итоат қилинг ва муҳтожларга эҳсон қилинглар. Мана шу ўзингиз учун яхшироқдир. Кимки ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, бас, айнан ўшалар зафар топувчилардир.
Ўзига тўқ одам бойлигидан нафақа берсин. Кимнинг ризқи тор қилинган бўлса, у ҳолда, Аллоҳ унга ато қилган нарсадан ҳолига яраша нафақа берсин. Аллоҳ ҳеч бир жонга Ўзи берганидан ортиқчани беришни таклиф қилмайди. Аллоҳ қийинчиликдан кейин осончиликни ҳам пайдо қилади.
Эй сиз Пайғамбар, нега хотинларингизнинг розилигини истаб, Аллоҳ сиз учун ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиб оляпсиз. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй сиз Пайғамбар, нега хотинларингизнинг розилигини истаб, Аллоҳ сиз учун ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиб оляпсиз. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланглар. У ерда қаттиққўл ва дарғазаб, Аллоҳ буюрган нарсага осийлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар турадилар.

Эй куфр келтирган кимсалар, Бугунги кунда узр айтмай қўя қолинглар. Сизлар фақат ўзларингиз қилиб ўтган амалларингиз сабабли жазоланяпсиз.
У етти осмонни қаватма-қават қилиб яратган Зотдир. Сиз Раҳмоннинг яратишида бирор тафовут ва нуқсонни кўрмайсиз. Бас, кўзингизни яна осмонга қайтариб кўринг-чи, бирор камчилик кўрармикансиз?
Улар: “Ҳа, ҳақиқатан ҳам, бизларга огоҳлантирувчи келган эди, лекин бизлар уни ёлғончига чиқарганмиз”, – дейдилар. Ҳамда: “Аллоҳ ҳеч кимга ҳеч нарса нозил қилган эмас, сизлар фақат катта адашувдасизлар”, – деганмиз.
Кофирлар яна: “Агар бизлар пайғамбар сўзларини тинглаб, ақл ишлатувчи бўлганимизда, дўзах эгалари бўлмас эдик”, – дейдилар.
Улар устиларида қанотларини ёйиб ва йиғиб учиб юрган қушларни кўрмадиларми?! У қушларни ёлғиз Раҳмон ҳавода тутиб туради. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир.
Эй Муҳаммад, кофирларга: “У Аллоҳ сизларни йўқдан бор қилган ва сизлар учун қулоқ, кўзлар ва дилларни ато қилган Зотдир. Сизлар эса жуда оз шукр қиласизлар”, – деб айтинг.
Нун. Қаламга ва у билан сатрларга ёзадиган нарсаларга қасам бўлсин.
Эй Муҳаммад, сиз Роббингизнинг неъмати боис мажнун эмасдирсиз.
Эй мушриклар, сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?!