Яҳудийлар қачон бирор бир аҳдлашув устида келишсалар, улардан бир гуруҳ чиқиб у аҳдни бузмадими? Ҳақиқат шуки, уларнинг кўпчилиги иймонга келмайдилар.
Сиз қидирган ن ب ذ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 12 та оят мавжуд.
uni buzdilar, otdilar, ammo ular (bergan so'zlarini) otdilar, sen ham choralar ko'r, u chekinib ketgan edi, va chekildi, va uni otdim, va otdik, uni otdik, va ularni otdik
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Яҳудийлар қачон бирор бир аҳдлашув устида келишсалар, улардан бир гуруҳ чиқиб у аҳдни бузмадими? Ҳақиқат шуки, уларнинг кўпчилиги иймонга келмайдилар.
Қачонки, уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги Тавротни тасдиқловчи Расул келса, китоб берилган кимсалардан бир гуруҳи Аллоҳнинг китоби Қуръонни гўё ҳеч нарса билмагандек қабул қилмасдан орқаларига улоқтирдилар.
Эй Расулим, Аллоҳ китоб берилган кимсалардан: “Албатта, у китобни одамларга, аниқ баён қилиб берасизлар ва уни ҳеч кимдан яширмайсизлар”, – деб аҳд олганини эсланг. Шундан кейин ҳам улар уни ортларига қараб улоқтирдилар ва уни ўткинчи дунё манфаатига алданиб арзимас баҳога сотдилар. Уларнинг бу қилаётган олди-сотдилари нақадар хунук иш эди.
Борди-ю бирор қавм тарафидан қилинган аҳдга хиёнат бўлишидан аниқ хавотирга тушсангиз, у ҳолда икки томонлама баробар аҳд бузилганини ўртага ташланг. Шубҳасиз, Аллоҳ хоинларни яхши кўрмайди.
Эй Муҳаммад, бу китобда Марямни ёдга олинг. У ўз оиласидан четга, шарқ томонга чекилди.
Кейин Марям унга ҳомиладор бўлиб, у билан бирга чекка бир жойга кетди.
Сомирий Мусога: “Мен улар кўрмаган нарсани кўриб қолдим. Бас, элчи Жаброилнинг изидан бир сиқим олиб, уни бузоқнинг ҳайкалига сочган эдим ундан тирик бузоқ каби бўкирган овоз чиқди. Нафсим шу ишни қилишни менга чиройли кўрсатди”, – деди.
Бас, Биз уни ва лашкарларини азоб билан тутдик, кейин денгизга ғарқ бўлишлари учун ташладик. Мана, золимларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.
Кейин Биз уни хаста ҳолида қуруқликка улоқтирдик.
Бас, Биз уни ҳам, аскарларини ҳам ушлаб, уларни денгизга отдик. У ўзининг кибру ҳавоси ва куфру исёни сабабли ҳар қандай маломатга лойиқдир.
Агар унга Роббиси томонидан неъмат етмаганида, албатта, мазамматга қолган ҳолида қуруқликка улоқтирилган бўлар эди.
Йўқ! Қасамки, албатта, у чилпарчин қилувчи ҳутамага ташланади!