Эй Расулим, албатта, куфр келтирган кимсаларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирсангиз ҳам ёки огоҳлантирмасангиз ҳам уларга барибир фойдаси йўқ, улар шунда ҳам иймон келтирмайдилар.
Сиз қидирган ن ذ ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 130 та оят мавжуд.
ularni ogohlantirishing, ogohlantirmasing ham, va ogohlantiruvchi sifatida, va ogohlantiruvchilar sifatida, (nima) nazr qilsangiz, nazr sifatida, nazr qildim, va ogohlantiruvchi, bir ogohlantiruvchi, sizni ogohlantiray
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, албатта, куфр келтирган кимсаларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирсангиз ҳам ёки огоҳлантирмасангиз ҳам уларга барибир фойдаси йўқ, улар шунда ҳам иймон келтирмайдилар.
Эй Расулим, албатта, куфр келтирган кимсаларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирсангиз ҳам ёки огоҳлантирмасангиз ҳам уларга барибир фойдаси йўқ, улар шунда ҳам иймон келтирмайдилар.
Эй Расулим, шубҳасиз, Биз сизни ҳақ бўлган дин билан жаннат билан хушхабар берувчи ва охират азобидан огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Ҳамда сиз дўзах аҳлининг қилмишлари учун масъул бўлмайсиз.
Одамлар олдин бир уммат эдилар, кейин ихтилофга тушиб айрилиб кетдилар. Шундан сўнг Аллоҳ жаннат билан хушхабар берувчи ва охират азобидан огоҳлантирувчи пайғамбарларни юборди. Улар билан бирга инсонлар ихтилофга тушган ҳолларида ораларида адолат билан ҳукм қилиши учун ҳақ бўлган китобни нозил қилди. Очиқ-ойдин далиллар келганидан кейин эса, китоб берилган қавмлар ўзаро ҳасад қилиб у ҳақида тортишдилар. Аллоҳ иймон келтирганларни эса Ўз изни билан улар тортишган ва эриша олмаган ҳақ йўлга ҳидоят қилди. Аллоҳ Ўзи истаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қилади.
Хайру эҳсондан нимаики қилган бўлсангиз ва атаган ҳар бир назрингизни Аллоҳ, албатта, билиб туради. Эҳсон қилмайдиган, назрларини бажармайдиган ва золим кимсалар учун охиратда ёрдам берувчилар бўлмайди.

Эй Расулим, бир вақтлар Имроннинг хотини: “Ё, Роббим, дарҳақиқат, мен қорнимдаги ҳомилани дунё ишларидан озод қилиб, Сенга холис назр қилдим. Мендан назримни қабул қил! Албатта, Сен ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотсан”, – деб айтганини эсланг.
Расуллар келиб кетгандан кейин одамларга Аллоҳга қарши баҳона сифатида ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун Расулларни жаннат билан хушхабар берувчи ва жаҳаннамдан огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Пайғамбарлар келиши камайган вақтдан кейин: “Бизга ҳеч қандай жаннат билан хушхабар берувчи ҳам, охират азобидан огоҳлантирувчи ҳам келмаган”, – деб баҳона айтмаслигингиз учун сизларга элчимиз Муҳаммад ҳақиқатни баён қилувчи бўлиб келди. Дарҳақиқат, у сизларга жаннатдан хушхабар берувчи ва жаҳаннамдан огоҳлантирувчи бўлиб келган. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.

Эй Муҳаммад, уларга: “Гувоҳликка энг катта бўлган нарса нимадир?” – деб сўранг. Уларга жавобан яна: “Аллоҳ мен билан сизларнинг орамизда гувоҳдир. Бу Қуръон сизларни ва сиздан кейин етиб келган барчани у билан огоҳлантиришим учун менга ваҳий қилинди. Қани, сизлар, албатта, Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳлар ҳам бор, деб гувоҳлик бера оласизларми?” – деб айтинг. Кейин яна: “Мен ундай деб гувоҳлик бермайман”, – денг. Уларга: “Албатта, У ягона илоҳдир. Мен эса, сизлар ширк келтираётган нарсалардан узоқман”, – деб айтинг.
Биз пайғамбарларни фақат жаннат билан хушхабар берувчи ва дўзахдан огоҳлантирувчи қилиб юборамиз. Агарда ким иймон келтириб, ўзини ўнгласа охират кунида уларга ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Эй Расулим, Роббилари ҳузурига келиб жам бўлишдан қўрқадиган кимсаларни бу Қуръон билан огоҳлантиринг. Чунки уларнинг Ундан бошқа дўсти ҳам ҳимоячиси ҳам йўқдир. Шояд, улар тақво қилсалар.
Бу Қуръон ўзидан аввалги китобларни тасдиқловчи, у билан шаҳарлар онаси бўлган Макка ва унинг атрофидаги одамларни огоҳлантиришингиз учун Биз нозил қилган муборак китобдир. Охиратга ишонадиган кимсалар унга иймон келтирадилар. Ҳамда улар намозларини муҳофаза қиладилар.
Эй жинлар ва инсонлар жамоаси! Сизларга ичингиздан оятларимни сўзлаб берадиган, йўлиқадиган бу кунингиз ҳақида сизларни огоҳлантирган элчиларимиз келмаганмиди? Улар: “Ўзимизга қарши гувоҳлик берамиз”, – дейдилар. Ўткинчи дунё ҳаёти уларни алдаб қўйди ва кофир эканликларига доир ўзларига қарши ўзлари гувоҳлик бердилар.
Бу одамларни огоҳлантиришингиз ва мўминлар учун ўгит бўлиб сизга нозил қилинган китобдир. Кўнглингиз ундан сиқилиб танг бўлмасин.
Сизларни огоҳлантириш, Аллоҳдан қўрқиш, раҳм қилинишингиз учун Роббингиз тарафидан келган эслатма ўз орангиздан бўлган кишига берилганидан ҳайрон қолдингизми?
Сизларни огоҳлантириш учун Роббингиз тарафидан келган эслатма ўз орангиздан бўлган кишига берилганидан ҳайрон қолдингизми? Аллоҳ сизларни Нуҳ пайғамбар қавмидан кейин Ер юзида ўринбосар қилиб қўйганини ва яратилиш бобида сизларнинг куч-қувватингизни зиёда қилганини ҳам эсланглар. Шундай экан, Аллоҳнинг сизга берган неъматларини ёдга олинглар шояд, шунда нажот топасизлар.
Уларнинг ҳамсуҳбатлари Муҳаммадда жинниликдан ҳеч қандай асар йўқлигини ўйлаб кўрмайдиларми?! У фақатгина Аллоҳнинг азобидан очиқ-ойдин огоҳлантирувчидир.
Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ ирода қилганидан ташқари ўз нафсимга на бир фойда келтиришга, на бир зарарни даф қилишга қодир эмасман. Агарда ғайбни билганимда эди, хайрли ишлардан кўп қилган бўлар эдим. Шунингдек, менга ёмонлик ҳам етмаган бўларди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмларга жаҳаннамдан огоҳлантирувчи ва жаннатдан хушхабар берувчи элчидирман холос”, – деб айтинг.