Ўшанда сизлардан икки мусулмон тоифа, гарчи Аллоҳ уларнинг қўриқчиси бўлса ҳам, умидсизликка тушиб орқага чекинмоқчи бўлдилар. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккал қилсинлар.
Сиз қидирган ه م م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 9 та оят мавжуд.
yuz tutgan edi, tashvishiga tushgan edi, niyat qilgan edi, va niyat qiluvchi, va niyat qildilar, ayol orzu qilgan edi, u ham orzu qilgan edi, va niyat qildi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ўшанда сизлардан икки мусулмон тоифа, гарчи Аллоҳ уларнинг қўриқчиси бўлса ҳам, умидсизликка тушиб орқага чекинмоқчи бўлдилар. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккал қилсинлар.
Кейин бу ғамнинг кетидан сизларга бир омонлик уйқу ҳолатини тушириб, сиз мўминлардан бўлган бир тоифани бу туйғу қамраб олди. Мунофиқлардан бўлган бошқа тоифа эса жон талвасасига тушиб, Аллоҳ ҳақида жоҳилона фикрлари билан ноҳақ гумонда бўлар эдилар. Улар: “Ўзи бизга бу ишдан нима фойда?!” – дердилар. Эй Расулим, уларга: “Барча ишлар Аллоҳга оиддир”, – деб айтинг. Улар сизга ошкор қилмаган мунофиқликларини ичларида яшириб юрадилар. Ҳамда улар: “Агар бизда бу иш юзасидан танлов бўлганида эди, бу ерда ўлдирилмас эдик”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар уйларингизда ўтирган бўлсангиз ҳам, ўлдирилиши Аллоҳ томонидан ёзилган кишилар мутлақо ҳалокат жойларига келиб қолган бўлар эдилар. Аллоҳ бу мағлубиятни кўнгилларингиздаги иймон ёки нифоқни синаш ва қалбларингиздаги кирларни тозалаш учун қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Эй Муҳаммад, агар сизга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганда эди, улардан бир тоифа сизни йўлдан уриб адаштиришга ҳаракат қиларди. Лекин улар фақат ўзларини адаштирадилар ҳамда сизга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Чунки Аллоҳ сизга илоҳий китобни ва ҳикматни туширди. Шунингдек, сизга билмаган нарсаларингизни ўргатди. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг сизга қилган лутфи карами улуғдир.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланглар. Бир гуруҳ сизга қўл узатиб, ҳамла қилмоқчи бўлган пайтда, Аллоҳ қўлларини сиздан қайтарган эди. Аллоҳдан қўрқинглар, мўминлар, фақат Аллоҳга таваккул қилиб суянсинлар.
Эй мўминлар, аҳдларини бузган, пайғамбарни юртидан чиқариб юборишга қасд қилган ва сизларга қарши биринчи бўлиб уруш бошлаган қавм билан жанг қилмайсизларми?! Ёки улардан қўрқасизларми?! Агар чинакам мўмин бўлсангиз, қўрқишингизга ҳақли бўлган Зот, фақат Аллоҳдир!
Мунофиқлар пайғамбарга нисбатан айтилган ҳақорат сўзларни айтмаганликларига доир ёлғон қасам ичадилар. Ваҳоланки, мунофиқлар бу куфр сўзини аниқ айтган эдилар ва исломга кирганларидан кейин яна куфр йўлига қайтган эдилар. Шунингдек, пайғамбарга суиқасд қилишдек етолмаган нарсаларига қасд қилган эдилар. Мунофиқлар Аллоҳ ва Унинг Расули уларни фақат Ўз фазлу карамидан бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина Аллоҳ ва Унинг Расулини ёмон кўрдилар. Бас, энди агар тавба қилсалар, ўзлари учун яхши бўлар эди. Агар юз ўгирсалар, Аллоҳ уларни дунё ва охиратда аламли азоб билан азоблайди. Ҳамда улар учун Ер юзида бирон дўст ҳам ёрдамчи ҳам бўлмайди.
Ҳақиқатан, Зулайҳо унга мойил бўлди, Агар Роббисининг огоҳлантириши ва хиёнатнинг гуноҳлиги тўғрисидаги аломатини эътиборсиз қолдириб, кўрмаганида, Юсуфнинг кўнгли ҳам бунга мойил бўлар эди. Шундай қилиб, ундан ёмонлик ва фаҳшни буриб юбордик ва бундан сақладик. Албатта, у холис бандаларимиздандир.
Ҳақиқатан, Зулайҳо унга мойил бўлди, Агар Роббисининг огоҳлантириши ва хиёнатнинг гуноҳлиги тўғрисидаги аломатини эътиборсиз қолдириб, кўрмаганида, Юсуфнинг кўнгли ҳам бунга мойил бўлар эди. Шундай қилиб, ундан ёмонлик ва фаҳшни буриб юбордик ва бундан сақладик. Албатта, у холис бандаларимиздандир.
Улардан олдин Нуҳ қавми ва улардан кейинги фирқалар ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарган эдилар. Ҳар бир уммат ўз пайғамбарини тутиб ўлдиришга қасд қилган ва ҳақни йўқотиш учун ботил ҳужжатлар билан тортишганлар. Бас, уларни азобим билан тутдим. Мана, азобим қандай бўлди?!