Биз улар сизнинг қироатингизга қулоқ тутаётган пайтларида унга нима сабабдан қулоқ тутаётганларини ва золимлар ўзаро пичирлашиб: “Чиндан ҳам сиз сеҳрланган ва ақлдан озган кишига эргашмоқдасиз”, – деб айтаётганларини жуда яхши билувчимиз.
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз улар сизнинг қироатингизга қулоқ тутаётган пайтларида унга нима сабабдан қулоқ тутаётганларини ва золимлар ўзаро пичирлашиб: “Чиндан ҳам сиз сеҳрланган ва ақлдан озган кишига эргашмоқдасиз”, – деб айтаётганларини жуда яхши билувчимиз.
Йигитлар ухлаб ётганларида қуёш чиқишда уларнинг уйқуларига азият бермаслик учун ғорларининг ўнг тарафидан ўтиб кетганини, ботишда эса уларнинг чап томони бўйлаб йироқлашиб кетганини ва улар эса ҳамон унинг кенг жойида ётганларини кўрасиз. Бу ҳам Аллоҳнинг мўъжизаларидан биридир. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, у ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, бас, унга тўғри йўл кўрсатувчи ва на бир дўст топа олмайсиз.
Улар уйқуда бўлсалар ҳам, кўзлари очиқ ва ҳаракатланиб турганлари учун сен уларни уйғоқ, деб ўйлайсан. Биз уларни баданларидан ерга тегиб турган томони чириб кетмаслиги учун ўнг томон ва чап томонга айлантириб турар эдик. Уларнинг итлари эса олд оёқларини остонага узатиб ётар эди. Агар бирдан уларнинг устидан чиқиб қолсанг, даҳшатга тушиб, улардан юз ўгириб қочган бўлар эдинг.
Вақтики, фаришталарга Одамга сажда қилинг, – дейишимиз билан барчалари сажда қилдилар. Фақат иблис сажда қилмади. У жинлардан эди. Бас, иблис Роббисининг амридан ташқарига чиқди. Эй Одам болалари, Мени қўйиб, у иблисни ва зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ахир улар сизларга душман-ку! Аллоҳни қўйиб ва шайтонни дўст тутиш золимлар учун қандай ёмон алмашишдир.
Кофир бўлганлари сабабли уларнинг қилган саъй-ҳаракатлари шу дунё ҳаётидаёқ йўқ бўлиб кетган, аммо жоҳилликлари сабабли ўзларини чиройли иш қилаётган кишилар, – деб ҳисоблайдиган кимсалардир!.
Эй Муҳаммад, у мушрикларни барча иш битирилган ҳасрат куни бўлмиш қиёматдан огоҳлантиринг. Улар бугун ғафлатдадирлар, шунинг учун улар иймон келтирмайдилар.
Эй Муҳаммад, у мушрикларни барча иш битирилган ҳасрат куни бўлмиш қиёматдан огоҳлантиринг. Улар бугун ғафлатдадирлар, шунинг учун улар иймон келтирмайдилар.
Кейин албатта, Биз унга киришга лойиқроқ кимсаларни энг яхши билувчимиз.
Ҳолбуки, улардан олдин уй анжомлари ва кўриниш жиҳатидан яхшироқ бўлган қанчадан-қанча авлодларни ҳалок қилганмиз.
Мусо: “Ана улар, изимдан келяптилар. Эй Роббим, мен эса Сен томон рози бўлишинг учун шошилдим”, – деди.
Одамлар учун қиёмат кунидаги ҳисоблари яқинлашиб қолди. Улар ҳануз ғафлатда бўлиб, иймондан юз ўгирувчи бўлган ҳолдалар.
Қачонки уларга Роббиларидан бирор янги эслатма келса, уни ўйин қилиб тинглайдилар.
Бас, қачонки, азобимиз келишини ҳис қилишганда, улар бирданига у жойдан қочиб қолмоқчи бўлар эдилар.
Ёки мушриклар ердан ўзларига ўликларни тирилтира оладиган сохта илоҳларни ясаб олдиларми?!
Аллоҳ Ўзи қиладиган бирор нарсасидан сўралмайди, аксинча, у бандалар қилган ишларидан сўраладилар.
Фаришталар Ундан олдин бирор сўз айтмайдилар. Улар Аллоҳнинг амри билан иш қиладилар.
Аллоҳ бандаларининг олдиларидаги ва орқаларидаги барча ишларини билади. Улар қиёмат кунида фақат Аллоҳ Ўзи рози бўлган кишиларга шафоат қиладилар. Ундай зотлар Унинг қўрқувидан титраб турувчилардир.
Осмонни қаттиқ муҳофаза қилинган том қилиб қўйдик. Лекин улар Аллоҳнинг оятларидан юз ўгирувчилардир.
Эй Муҳаммад, қачонки куфр келтирганлар сизни кўриб қолсалар бир-бирларига: “Илоҳларингизни айблаб тилга оладиган одам шуми?” – деб масхара қиладилар. Ваҳоланки, улар Раҳмоннинг зикрини инкор қилувчилардир.