Роббиларининг оятларига иймон келтирадиган кимсалар,
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Роббиларининг оятларига иймон келтирадиган кимсалар,
Роббиларига асло ширк келтирмайдиган кимсалар,
Айнан мана шулар яхшиликларни қилишга шошадилар ва уни қилишда ўзиб кетувчилардир.
Биз ҳеч бир жон эгасига кучидан ташқаридаги нарсани таклиф қилмаймиз. Бизнинг даргоҳимизда, фақат ҳақни сўзлайдиган китоб бордир. Улар охиратда заррача зулм қилинмайдилар.
Йўқ, кофирларнинг диллари бундан ғафлатдадир. Уларнинг бундан бошқа ўзлари қилувчи бўлган беҳуда ишлари бордир.
Токи Биз уларнинг маишатда яшайдиганларини бирор азобга дучор қилганимизда, бирдан улар фарёд қиладилар.
То қачонки, Биз уларга қаттиқ азоб эшигини очиб қўйганимизда, бирдан улар ноумид бўлиб қолувчилардир.
Бас, кимнинг яхшилик тарозилари оғир келса, ана ўшалар нажот топувчилардир.
Уларнинг юзларини олов ялайди ва улар у ерда тишлари кўриниб, бадбашара бўлиб қолувчилардир.
Мен эса бугун уларни сабр қилганлари учун мукофотладим. Албатта, улар улкан ютуққа эришганлардир.
Иффатли аёлларга зинокор деб тош отиб, кейин бу даъволарига тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсаларни саксон даррадан уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар. Ана улар айнан фосиқлардир.
Бўҳтон қилувчилар унга тўртта гувоҳ келтирсалар бўлмасмиди?! Энди, агар гувоҳ келтира олмасалар, демак, Аллоҳ наздида улар ёлғончидирлар.
Уларнинг қалбларида касаллик борми ёки Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбар эканлигидан шубҳаландиларми ёхуд Аллоҳ ва Расули уларга адолатсизлик қилишидан қўрқадиларми?! Аксинча, уларнинг ўзлари золимлардир.
Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Расулига ораларида ҳукм чиқариши учун чақирилганларида уларнинг гаплари: “Эшитдик ва итоат қилдик”, – дейишлари керак эди. Ана ўшалар нажот топувчилардир.
Кимки Аллоҳ ва пайғамбарига итоат қилса ва Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, айнан ўшалар ютуққа эришувчилардир.
Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларга худди олдин яшаб ўтган иймонли зотларни ер юзига ўринбосар қилганидек, уларни ҳам ер юзига ўринбосар қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган Ислом динини мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг Маккадаги кўрган хавф-хатарларидан сўнг Мадинада хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар, фақат Менга ибодат қиладилар ва Менга бирор нарсани шерик қилмайдилар. Кимки ушбу ваъдадан кейин ношукрлик қилса, бас, улар фосиқлардир.
Мушриклар эса Уни қўйиб, бирор нарса ярата олмайдиган, аксинча, ўзлари яралувчи бўлган, ўзларига зарар ҳам фойда ҳам беришга эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган сохта илоҳларни қилиб унга сиғиндилар.
У кунда Роббингиз мушрикларни ҳам, Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларини ҳам жамлаб уларга: “Менинг анави бандаларимни сизлар йўлдан оздирдингизми ёки ўзлари йўлдан оздиларми?” дейди.
Ёки бўлмаса сиз уларнинг кўпларини ҳақ сўзни тинглай оладилар ё ақл ишлатадилар деб ўйлайсизми?! Йўқ, асло, улар ҳайвонларга ўхшайдилар, балки, улар ҳайвондан ҳам баттарроқ йўлдан адашувчидирлар.
Ёки бўлмаса сиз уларнинг кўпларини ҳақ сўзни тинглай оладилар ё ақл ишлатадилар деб ўйлайсизми?! Йўқ, асло, улар ҳайвонларга ўхшайдилар, балки, улар ҳайвондан ҳам баттарроқ йўлдан адашувчидирлар.