Биз бу дунёда ҳам уларга лаънатни эргаштириб қўйдик. Қиёмат кунида ҳам улар қабиҳ кимсалардандир.
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз бу дунёда ҳам уларга лаънатни эргаштириб қўйдик. Қиёмат кунида ҳам улар қабиҳ кимсалардандир.
Биз Қуръондан илгари китоб берган яҳудий ва насронийларнинг мўминлари унга иймон келтирадилар.
Одамлар: “Аллоҳга иймон келтирдик”, – дейишлари билангина, имтиҳон қилинмай, шундоқ ташлаб қўйиладилар деб ўйладиларми?
Кофир бўлган кимсалар иймон келтирганларга: “Бизнинг йўлимизга эргашинглар, хатоларингизни биз кўтарамиз”, – дейдилар. Ҳолбуки, уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани кўтара олувчи эмаслар. Албатта, улар ёлғончилардир.
Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, Нуҳ уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Бас, иймон келтирмадилар ва уларни золим бўлган ҳолларида тўфон балоси тутди.
Эй Расулим, уларга: “Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. У осмонлар ва Ердаги барча нарсани билади. Ботил нарсага иймон келтириб, Аллоҳни инкор қилган кимсалар – ана улар охиратда зиён кўрувчилардир”, деб айтинг.
Кофирлар сиздан азобни тезлатишни талаб қиладилар. Агар белгиланган қиёмат кунининг муддати бўлмаганда эди, албатта, уларга дарҳол азоб келган бўлар эди. Азоб келганда ҳам, аниқки, улар сезмаган ҳолларида бирдан келарди.
Қачонки, улар кемага минсалар чўкиб кетишдан қўрқиб, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида Аллоҳга дуо қиладилар. Бас, агар Аллоҳ уларни эсон-омон қуруқликка чиқариб, нажот бергач, қарабсизки, яна улар Аллоҳга ширк келтира бошлайдилар.
Ернинг энг қуйи жойида мағлуб бўлдилар. Лекин улар бу мағлубиятларидан кейин албатта, ғалаба қиладилар.
Улар охиратдан бехабар бўлган ҳолларида, фақат дунё ҳаётининг ташқи кўринишини биладилар, , холос.
Улар охиратдан бехабар бўлган ҳолларида, фақат дунё ҳаётининг ташқи кўринишини биладилар, , холос.
Қачонки, Биз одамларга ҳузуримиздан бирор марҳамат тоттирсак улар бундан хурсанд бўладилар. Агар ўз қўллари билан қи
Бас, қариндош, мискинлар ва мусофир ҳақини хайру-эҳсон қилиш билан адо қилинг. Ана шу Аллоҳнинг розилигини истайдиганлар учун яхши амалдир. Айнан мана шундай одамлар охиратда нажот топувчидирлар.
Одамларнинг мол-мулки ичида зиёда бўлиб қайтиши учун берган риболарингиз, Аллоҳ наздида ҳеч нарсани зиёда қилмайди. Аксинча, Аллоҳнинг розилигини истаб берган закотингизнинг ажри кўпайтирилиб берилади. Бас, айнан ўшалар ажрларини кўпайтирувчилардир!
Аллоҳ шамолларни юбориб, булутларни қўзғатадиган Зотдир. Бас, у булутларни осмонда хоҳлаганича ёяди кейин уни бўлак-бўлак қилгач, уни орасидан ёмғир сизиб чиқишини кўрасиз. Бас, қачонки у ёмғирни бандаларидан хоҳлаган кишисига етказганда, улар бирдан хурсанд бўлиб кетадилар.
Ана ўша кунда зулм қилган кимсаларга узрлари фойда бермайди ва улардан Аллоҳ рози бўладиган амалларга қайтиш ҳам талаб қилинмайди.
Улар намозни тўлиқ адо этадиган, закотни ўз жойига берадиган ва охират кунига аниқ ишонадиган кимсалардир.
Улар намозни тўлиқ адо этадиган, закотни ўз жойига берадиган ва охират кунига аниқ ишонадиган кимсалардир.
Роббилари тарафидан ҳидоят топганлар ҳам ана ўшалардир ва нажот топувчилар ҳам уларнинг ўзидир.
Кофирлар: “Бизлар ер остида йўқ бўлиб кетгач, чиндан ҳам яна янгитдан яратиламизми?” – дедилар. Йўқ, улар охиратда Роббларига рўбарў бўлишни инкор қилувчилардир.