Ёки Биз фаришталарни уларнинг гувоҳликларида қиз қилиб яратдикми?!
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ёки Биз фаришталарни уларнинг гувоҳликларида қиз қилиб яратдикми?!
Бизларнинг орамизда бошқалар қолиб ўша Муҳаммадга эслатма нозил қилинибдими?! Йўқ, улар Менинг эслатмам бўлган Қуръондан шак-шубҳададирлар. Йўқ, улар ҳали Менинг азобимни тотиб кўрмадилар.
Довуд иккинчи даъвогарни тингламай туриб: “Дарҳақиқат, у сенинг қўйингни ўз қўйларига қўшиб олишни сўраб сенга зулм қилибди. Дарвоқе, кўп дўстлар бир-бирларига зулм қиладилар. Фақат иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кишиларгина зулм қилмайдилар. Улар эса жуда оздирлар”, – деди. Довуд уни имтиҳон қилганимизни билиб қолди ва дарҳол Роббисидан шошиб ҳукм чиқаргани учун мағфират сўради ва саждага эгилган ҳолида ерга йиқилиб, тавба қилди.
Огоҳ бўлингиз, эй инсонлар, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир. Ундан ўзгани дўстлар қилиб олган кимсалар: “Биз фақат уларга бизни Аллоҳга жуда яқин қилишлари учунгина ибодат қиламиз”, – дейдилар. Шубҳасиз, Аллоҳ қиёмат кунида ихтилоф қилаётган нарсалари хусусида уларнинг ўртасида ҳақ билан ҳукм қилади. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва ношукр кимсаларни тўғри йўлга бошламайди.
Улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган кимсалардир ва айнан ўшалар ақл эгаларидир.
Ҳақ ва рост Қуръонни келтирган зот ва уни тасдиқ қилган мўминлар эса – ана улар тақводор зотлардир.
Қачонки, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг юраклари сиқилиб кетади. Қачонки, Ундан ўзга бутлар зикр қилинса, бирдан улар шодланиб кетадилар.
Бас, уларга қилган касбларининг ёмонликлари мусибат бўлди. Ана у Макка мушрикларидан бўлган золимларга ҳам яқинда қилган ёмонликлари мусибат бўлади. Улар азобдан қочиб қутулувчи эмаслар.
Аллоҳ, тақво қилган зотларни ютуқлари сабабли дўзах азобидан қутқаради. Уларга бирор ёмонлик етмайди ва улар ғамгин бўлмайдилар.
Осмонлар ва Ернинг калитлари Уникидир. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирган кимсалар – ана ўшаларгина охиратда зиён кўрувчилардир.
Сур чалинганда, осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлади, фақат Аллоҳ хоҳлаган зотларгина тирик қолади. Кейин унга яна бир пуфланади бас, бирдан улар қабрларидан туриб, Аллоҳнинг амрига мунтазир бўладилар.
Маҳшардаги ер Роббисининг нури билан ёришади. Номаи аъмол китоби ҳисоб учун ҳозирлаб қўйилади. Пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилади ва уларнинг ўрталарида зулм қилинмаган ҳолда ҳақ билан ҳукм қилинади.
Улар қабрларидан тирилиб чиқадиган қиёмат кунида Аллоҳга улардан бирор нарса махфий бўлиб қолмайди. Бу кунда подшоҳлик кимники?! Албатта, ёлғиз бўлган – Воҳид ва ҳаммадан ғолиб – Қаҳҳор Зот Аллоҳникидир.
Ахир, улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан аввал ўтган иймонсиз кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Улар Макка мушрикларидан кўра кучлироқ ва ер юзида қолдирган асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари туфайли тутди. Уларга Аллоҳдан ўзга бирорта азобдан сақловчи бўлмади.
Шубҳа йўқки, албатта, сизлар мени унга ибодат қилишга чорлаётган нарсаларингиз дунёда ҳам охиратда ҳам ҳеч кимни даъват қила олмайди. Албатта, барчамизнинг қайтиб боришимиз Аллоҳгадир. Албатта, ҳаддан ошувчилар, ана ўшалар дўзах эгаларидир.
Албатта, Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган бирор ҳужжатсиз тортишадиган кимсаларнинг кўнгилларида кибр бор. Улар ўзлари орзу қилган бу кибрларига етишувчи эмаслар. Бас, сиз Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Улар закот бермайдиган ва ўзлари охиратга ишонмайдиган кимсалардир.
Улар закот бермайдиган ва ўзлари охиратга ишонмайдиган кимсалардир.
Бас, уларнинг устига мана шу дунё ҳаётида хор қилувчи азобни тоттириб қўйиш учун машъум кунларда устиларига бир даҳшатли бўрон юбордик. Охират азоби эса, шубҳасиз, янада шармандали бўлади ва уларга ўзлари сиғиниб юрган бутлари томонидан ҳеч қандай ёрдам берилмайди.
Энди, агар азобга сабр қила олсалар, мана, дўзах уларнинг жойидир. Агар ортга қайтишни талаб қилсалар, бас, улар ортга қайтарилувчилардан эмаслар.