Бас, агар сажда қилишдан бош тортиб кибрлансалар, билингки, Роббингиз ҳузуридаги фаришталар кеча-ю кундуз ҳеч малол олмай Унга тасбеҳ айтиб сажда қиладилар.
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бас, агар сажда қилишдан бош тортиб кибрлансалар, билингки, Роббингиз ҳузуридаги фаришталар кеча-ю кундуз ҳеч малол олмай Унга тасбеҳ айтиб сажда қиладилар.
Улар катта гуноҳлардан ва фаҳш ишлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган кимсалардир.
Улар ўзларига тажовуз қилинганда унга қарши курашиб, ғолиб бўладиган зотлардир.
Раҳмоннинг бандалари бўлган фаришталарни мушриклар қизлар дедилар. Ёки мушриклар уларнинг яратилишига гувоҳ бўлганмидилар?! Ундай бўлса уларнинг бу гувоҳликлари, албатта, ёзиб қўйилади ва улар қиёмат кунида сўроқ қилинадилар.
Мушриклар: “Агар Раҳмон хоҳлаганида, бизлар уларга ибодат қилмаган бўлар эдик”, – дейдилар. Улар учун бунга ҳеч қандай маълумот йўқдир. Улар фақат ёлғон гапиряптилар.
Эй Муҳаммад, Роббингизнинг раҳмати бўлган пайғамбарликни улар тақсим қиладиларми?! Дунё ҳаётида уларнинг ораларида маишатларини Биз тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйдик. Роббингизнинг раҳмати эса улар йиғиб борадиган бойликларидан яхшироқдир.
Бас, қачонки, Мусо мўъжизаларимиз билан уларга келганида, улар бирданига бу мўъжизалардан кула бошладилар.
Бас, қачонки, Мусонинг дуоси шарофати билан улардан азобни аритсак, бирдан улар ўз аҳдларини буза бошлар эдилар.
Улар: “Бизларнинг илоҳларимиз яхшироқми ёки уми?!” – дейдилар. Улар сизга бу мисолни фақатгина тортишиш учун келтирадилар. Аслида улар хусуматчи қавмдирлар.
Улар фақат ўзлари сезмаган ҳолларида қиёмат соати тўсатдан келиб қолишини кутиб ўтирибдилар, холос.
Улардан жаҳаннамдаги азоб енгиллатилмайди ва улар ундан бутунлай умидсиздирлар.
Биз уларга зулм қилмадик, лекин ўзлари нафсларига зулм қилувчи бўлдилар.
Аллоҳни қўйиб сиғинаётган нарсалари қиёмат куни шафоат қилишга эга бўла олмайдилар. Фақат ўзлари билган ҳолларида ҳақ билан гувоҳлик берган кишиларгина шафоат қилишга изн оладилар.
Йўқ, улар ҳали ҳам қайта тирилиш хусусида шак-шубҳа ичида ўйнаб юрибдилар.
Улар куч-қувватда яхшироқми ёки Туббаъ қавми ва улардан аввалги кимсаларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Чунки, улар гуноҳкор қавм эдилар.
У кунда дўст дўстга бирор нарсада асқотмайди ва уларга азобдан қутулиш учун ёрдам ҳам берилмайди.
Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳақ ҳикмат билан, ҳар бир жон қилган касбига яраша, зулм қилинмаган ҳолида жазо ёки мукофот олиши учун яратган.
Қиёматни инкор қилувчилар: “Ҳаёт фақат шу дунёдаги яшашимиздир. Биримиз ўлиб, бошқамиз яшаб юраверамиз. Бизларни Аллоҳ эмас, балки фақат замон ўтишигина ўлдиради”, – дедилар. Ҳолбуки, уларда бу ҳақида бирор ҳужжатга эга бўлган билим йўқдир. Улар фақат шундай гумон қиладилар, холос.
Бундай бўлишингиз, албатта, сиз Аллоҳнинг оятларини эрмак қилганингиз ва сизни дунё ҳаёти алдаб қўйгани учундир. Бас, улар бугун бу дўзахдан чиқарилмайдилар ва уларга яхши амалларга қайтиш учун имконият ҳам берилмайди.
Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам чақириққа жавоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан ҳам адашганроқ ким бор?! Ҳолбуки, у жонсиз бутлар ўша мушрикларнинг дуоларидан бехабардирлар.