Шубҳасиз, Роббимиз ягона Аллоҳ, – деб, сўнгра тўғри йўлда қоим турган кимсалар учун хавф йўқдир ва улар ғам чекмайдилар.
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шубҳасиз, Роббимиз ягона Аллоҳ, – деб, сўнгра тўғри йўлда қоим турган кимсалар учун хавф йўқдир ва улар ғам чекмайдилар.
Яна бир кимса борки, ота-онасига: “Уф, сизларга, менга ўлгандан кейин қабрдан қайта чиқарилишимни ваъда қиляпсизларми?! Ҳолбуки, мендан олдин ҳам авлодлар ўтган-ку нима улар тирилдими?!” – дейди. У иккиси Аллоҳдан мадад тилаган ҳолларида фарзандига қараб: “Ҳолингга вой бўлгур, Аллоҳга иймон келтиргин! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир”, – дейдилар. Фарзанд эса уларга: “Булар бари аввалгиларнинг афсоналаридир”, – дейди.
Ҳамма учун қилган амалларига яраша даражалар бордир. Аллоҳ уларга қилган амалларининг мукофот ва жазосини тўлиқ қилиб беради ва уларга асло зулм қилинмайди.
Албатта, куфр келтирган ва бошқаларни ҳам Аллоҳ йўлидан тўсган, кейин кофир ҳолларида ўлган кимсаларни Аллоҳ асло мағфират қилмайди.
Улар, куфр келтирган ва сизларни Масжид ул-Ҳаромдан қурбонлиқ қилиш учун олган ҳадяни ушланиб, ўз жойига етишидан тўсган кимсалардир. Агар Маккада сиз билмаган мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бўлмаса эди, уларни билмай мушриклардан деб ўйлаб бостириб ҳалок қилганингиз туфайли зиён етиши бўлмаганида, Аллоҳ сизларни Маккага юриш қилишдан тўсмаган бўлар эди. Аллоҳ хоҳлаганини Ўз раҳматига киритиши учун уларни мушриклар қаторида ҳалок бўлиб кетишларидан асраб сизларни жанг қилишдан тўсди. Агар мўминлар ажралиб олганларида, албатта улардан куфр келтирган кимсаларни аламли азоб билан азоблаган бўлар эдик.
Ораларингизда Аллоҳнинг Пайғамбари бор эканини билинглар. Агар у кўп ишларда сизларга бўйсунса, албатта, сизлар машаққатларга дучор бўлар эдингизлар. Лекин Аллоҳ сизларга иймонни суюкли қилди ва уни қалбларингизга зийнат қилди ҳамда сизларга куфрни фисқу-фужурни ва итоатсизликни ёмон кўрсатиб қўйди. Ана ўшаларгина тўғри йўл топувчилардир.
Эй иймон келтирган кимсалар, сизлардан бўлган бир қавм бошқа бир мўмин қавмни масхара қилмасин. Эҳтимолки, масхара қилинган қавм улардан яхшироқ бўлсалар. Яна сизлардан бўлган аёллар ҳам бошқа аёлларни масхара қилмасинлар. Эҳтимолки, масхара қилинган аёллар улардан яхшироқ бўлсалар. Бир-бирларингизни мазах қилманглар ва бир-бирларингизни лақаблар билан атаманглар. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар золимлардир.
Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра шубҳа қилмаган ҳамда моллари ва жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотлардир. Айнан ўшалар иймонларида содиқдирлар.
Ахир, Биз аввалги йўқдан бор қилиб яратишга ожизлик қилдикми? Йўқ, улар янги яралишдан шубҳадалар.
Қурайш кофирларидан олдин улардан ҳам қувватлироқ қанчадан-қанча наслларни ҳалок қилдик. Бас, улар ҳалокатдан қочиб қутиладиган жой борми?” – деб шаҳарларни кезиб юрдилар.
Улар жаҳолат ботқоғида адашиб юрувчи кимсалардир.
У кун улар дўзахда синаладиган кундир.
Саҳарларда улар қилган хатолари учун Аллоҳдан мағфират сўрар эдилар.
Бас, улар Роббиларининг амридан бош тортишгач, қараб турган ҳолларида уларни даҳшатли чақмоқ урди.
Нима, улар бу сўзни бир-бирларига васият қилиб қолдирганмилар? Йўқ! Улар туғёнга кетган қавмдирлар.
Улар залолатга шўнғиб, бепарво ўйнаб юрадиган кимсалардир.
Балки, уларнинг ақллари мана шунга амр қилар?! Ёки улар туғёнга кетган қавмдирлар?!
Ёки улар ҳеч нарсасиз яралиб қолганмилар?! Ёки улар ўзлари яратувчимилар?!
Ёки уларнинг ҳузурларида Роббингизнинг хазиналари борми?! Ёки улар бутун борлиқни бошқариб турувчимилар?!
Балки, улар сизни ҳалок қилиш учун бирор ҳийла қилмоқчидирлар?! Ундай бўлса, ўша куфр келтирган кимсаларнинг ўзлари ҳийлага гирифтор бўлувчидир.