У кунда уларнинг ҳийлалари асло фойда бермайди ва уларга азобдан қутулиш учун ёрдам ҳам берилмайди.
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У кунда уларнинг ҳийлалари асло фойда бермайди ва уларга азобдан қутулиш учун ёрдам ҳам берилмайди.
Яна У илгари Нуҳ қавмини ҳам ҳалок қилган эди. Чунки уларнинг ўзлари ўта золим ва жуда туғёнга кетган кимсалар эдилар.
Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирган кишилар – ана ўшалар сиддиқлардир ва Робблари ҳузуридаги шоҳидлардир. Улар учун охиратда мукофотлари ва йўлларини ёритувчи нурлари бўлади. Куфр келтирган ва оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсалар эса – улар дўзах эгаларидир.
Эй Муҳаммад, Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмни дўст тутган мунофиқларни кўрмайсизми?! У мунофиқлар сизлардан ҳам, мана бу яҳудийлардан ҳам эмасдирлар. Яна улар ўзларининг мунофиқ эканликларини билиб туриб: “Биз мусулмонмиз”, – деб ёлғондан қасам ҳам ичадилар.
Эй Муҳаммад, Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмни дўст тутган мунофиқларни кўрмайсизми?! У мунофиқлар сизлардан ҳам, мана бу яҳудийлардан ҳам эмасдирлар. Яна улар ўзларининг мунофиқ эканликларини билиб туриб: “Биз мусулмонмиз”, – деб ёлғондан қасам ҳам ичадилар.
Уларнинг моллари ҳам, фарзандлари ҳам Аллоҳ томонидан келадиган азобни улардан қайтара олмайди. Улар дўзах аҳлидирлар. Улар у ерда мангу қолувчидирлар.
Аллоҳ уларнинг барчаларини қайта тирилтирадиган кунда улар худди сизларга қасам ичаётганларидек, У Зотга ҳам қасам ичадилар. Улар қасамлари сабабли бирор нарсага эришамиз, деб ўйлайдилар. Огоҳ бўлингларки, албатта, улар аниқ ёлғончилардир!
Уларни шайтон эгаллаб олган ва Аллоҳнинг зикрини унуттирган. Ана улар шайтон гуруҳидирлар. Огоҳ бўлингларки, албатта, шайтоннинг гуруҳи зиён кўрувчилардир!
Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчилар билан дўстлашганларини топмайсиз. Ҳатто улар ўз оталари, ёки фарзандлари, ёки ака-укалари, ёки қариндош уруғлари бўлса ҳам. Айнан уларнинг қалбларига Аллоҳ иймонни битиб қўйган ва уларни ўз томонидан бўлган руҳ билан қувватлантирган. Аллоҳ уларни тагларидан анҳорлар оқиб турадиган ва у ерда мангу қоладиган жаннатларга киритади. Аллоҳ улардан рози бўлади ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўладилар. Айнан улар Аллоҳнинг ҳизбидирлар. Огоҳ бўлингларки, албатта, Аллоҳнинг ҳизбигина нажот топувчилардир!
Яна у ўлжалар ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган камбағал муҳожирларникидир. Зеро, улар Аллоҳдан фазл ва ризолик истаганлар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамабарига ёрдам берганлар. Айнан ўшалар иймонларида содиқдирлар.
Муҳожирлардан олдин Мадина диёрида яшаган ва иймонни сақлаган ансорлар эса олдиларига ҳижрат қилиб келган кишиларни яхши кўрадилар ва қалбларида уларга берилган нарса сабабли ҳасад сезмайдилар. Ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, эҳсон қилишда ўзгаларни устун қўядилар. Кимки ўз нафсининг зиқналигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар зафар топувчилардир.
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни унутган кимсалар каби бўлманглар. Шундан кейин Аллоҳ уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйди. Ана ўшалар фосиқлардир.
Дўзах аҳли билан жаннат аҳли ҳеч қачон баробар бўлмайди. Жаннат аҳли ютуққа эришган зотлардир.
Лекин албатта, Аллоҳ динларингиз тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз диёрларингиздан қувиб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсаларни дўст тутишдан қайтаради. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана улар золим кимсалардир.
Эй мўминлар, қачонки, сизларга Макка кофирлари томонидан мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, сизлар уларни имтиҳон қилиб кўринглар! Аллоҳ уларнинг қалбларидаги иймонларини жуда яхши билувчидир. Бас, агар уларнинг чиндан ҳам мўмина эканликларини билсангиз, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар! Булар энди кофирлар учун ҳалол эмас ва у кофирлар бу аёллар учун ҳалол эмасдир. Сизларнинг олдингизда қолган мўминаларнинг Маккада қолган кофир эрларига мана шу хотинлари учун сарфлаган маҳрларини эрларига қайтариб беринглар. Қачонки, уларга маҳрларини берсангизлар кейин уларни никоҳларингизга олишда сизларга гуноҳ йўқдир. Шунингдек, сизлар ҳам хотинларингиз кофира бўлган ҳолларида кофирлар билан қолишни истаса, уларнинг йўлларини тўсиб, никоҳларингизда сақламанглар ва кофир аёлларнинг қўлларини тутманглар. Ўзларингиз сарфлаган маҳрни улардан талаб қилинглар ва улар ҳам сарфлаган маҳрларини мўминлардан талаб қилсинлар! Бу Аллоҳнинг ҳукмидир. У сизларнинг ўртангизда ҳукм қилади. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Агарда уларни кўрсангиз, жисмлари сизни ажаблантиради, сўзлаганларида эса сўзларига беихтиёр қулоқ соласиз. Улар гўё деворга суяб қўйилган чирик ёғочларга ўхшайдилар. Улар ҳар бир қичқириқ овозни устиларига тушаётган бало ва офат деб гумон қиладилар. Улар мўминларга душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Аллоҳ уларни лаънатласин! Ўзи қаёққа оғиб кетмоқдалар?!
Қачонки, уларга: “Келинглар, Аллоҳнинг пайғамбари сизлар учун мағфират сўрасин!” – дейилса, албатта, улар бошларини буриб кетадилар ва уларни кибрланган ҳолларида юз ўгиришларини кўрарсиз.
Мунофиқлар ўзларининг эргашувчиларига: “Аллоҳнинг пайғамбари ҳузуридаги кишиларга эҳсон қилманглар, токи улар тарқалиб кетсинлар”, – дейдиган кимсалардир. Ҳолбуки, осмонлар ва Ер хазиналари фақат Аллоҳникидир. Лекин мунофиқлар буни англамайдилар.
Эй мўминлар, мол-дунёларингиз ҳам фарзандларингиз ҳам сизларни Аллоҳнинг зикридан ва Унга ибодат қилишдан чалғитиб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчи кимсалардир.
Бас, қўлингиздан келганича Аллоҳга тақво қилинглар, насиҳатга қулоқ тутинг, итоат қилинг ва муҳтожларга эҳсон қилинглар. Мана шу ўзингиз учун яхшироқдир. Кимки ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, бас, айнан ўшалар зафар топувчилардир.