Тўпланган одамлар: “Агар сеҳргарлар ғолиб чиқса, балки биз уларга эргашармиз”, – дедилар.
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Тўпланган одамлар: “Агар сеҳргарлар ғолиб чиқса, балки биз уларга эргашармиз”, – дедилар.
Бас, улар ҳам йўлдан озганлар ҳам дўзахга улоқтириладилар.
Улар у ерда тортишиб гаплашадилар.
Бас, у азоб уларга ўзлари сезмаган ҳолларида бирдан келади.
Улар намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар ва охиратга аниқ ишонадилар.
Улар намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар ва охиратга аниқ ишонадилар.
Ана ўшалар учун дунёда ҳам азобнинг энг ёмони бордир ва улар охиратда энг кўп зиён кўрувчилардир.
Ана ўшалар учун дунёда ҳам азобнинг энг ёмони бордир ва улар охиратда энг кўп зиён кўрувчилардир.
Улар чумолилар водийсига келганларида, бир чумоли: “Эй чумолилар, инларингизга киринглар, яна Сулаймон ва унинг лашкарлари ўзлари билмай сизларни эзиб кетмасинлар”, – деди.
Сен қавмингга қайтиб бориб айтгинки, агар менга таслим бўлмасалар, албатта, биз уларга шундай қўшин билан борамизки, улар унга асло бас, кела олмайдилар ва албатта, биз уларни юртларидан хору зор қилиб қувиб чиқарамиз.
Қасам бўлсинки, Биз Самуд қабиласига биродарлари Солиҳни пайғамбар қилиб юбордик. Солиҳ пайғамбар ўз қавмига: “Аллоҳга ибодат қилинглар”, – деди. Бас, улар даъватга қулоқ солмай бирдан келиша олмайдиган икки гуруҳга бўлиниб олдилар.
Улар Солиҳ пайғамбарга қарши макр қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолларида уларни ҳалок қилиш билан макр қилдик.
Ёки осмонлар ва Ерни яратган ҳамда сизлар учун осмондан сув тушириб, у билан гўзал боғларни ўстирган Зот яхшироқми?! Сизларда у боғларнинг дарахтини ўстириш қудрати бўлмаган эди. Аллоҳ билан бирга яна бирор илоҳ борми?! Йўқ, улар Аллоҳга ўзгаларни тенглаштирадиган қавмдирлар!
Балки, уларнинг охират ҳақидаги билимлари пишиб етилгандир?! Йўқ, улар охиратнинг бўлишидан гумондалар, аксинча, улар у ҳақда кўрдирлар.
Балки, уларнинг охират ҳақидаги билимлари пишиб етилгандир?! Йўқ, улар охиратнинг бўлишидан гумондалар, аксинча, улар у ҳақда кўрдирлар.
Албатта, бу Қуръон бани Исроил авлодига улар у ҳақида ихтилоф қилаётган нарсаларнинг кўпини қисса қилиб беради.
Ким Аллоҳнинг ҳузурига яхши амаллар билан келса, бас, унинг учун ундан ҳам яхшироқ мукофот бўлади. Шунингдек, улар қиёмат кунининг даҳшатидан омонда бўладилар.
Фиръавннинг хотини унга: “Бу гўдак мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар, шоядки, унинг бизларга фойдаси тегса ёки уни фарзанд қилиб олсак”, – деди. Ваҳоланки, улар ўзларининг ҳалокатлари шу гўдак туфайли эканини сезмас эдилар.
Мусонинг онаси унинг опасига: “Унинг изидан бор”, – деди. Опаси Мусонинг кетидан тушди ва улар сезмаган ҳолларида уни бир четдан кузатиб турди.
Биз бундан олдин унга барча эмизувчи аёлларни тақиқладик Мусо ҳеч бир аёлни эммади. Шунда унинг опаси келиб: “Мен сизларга унга кафил бўлиб эмизадиган ва унга насиҳатгўй бўлувчи бир оилани далолат қилайми?” – деб айтди.