Агар куфр келтирган кимсалар юзлари ва орқаларидан дўзах оловини тўса олмайдиган ва уларга қиёматда ҳеч қандай ёрдам берилмайдиган даҳшатли онни билганларида эди, бу гапни айтмаган бўлар эдилар.
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар куфр келтирган кимсалар юзлари ва орқаларидан дўзах оловини тўса олмайдиган ва уларга қиёматда ҳеч қандай ёрдам берилмайдиган даҳшатли онни билганларида эди, бу гапни айтмаган бўлар эдилар.
Йўқ, қиёмат тўсатдан келиб қолади ва уларни лол қилиб қўяди. Бас, уни қайтаришга кучлари етмайди ва уларга тавба қилиш учун муҳлат ҳам берилмайди.
Эй Муҳаммад уларга: “Кечаси ва кундузи сизларни Раҳмоннинг азобидан ким сақлай олади?!” – деб айтинг. Йўқ, улар Роббиларининг зикридан юз ўгирувчилардир.
Ёки уларда Биздан бошқа ҳимоя қиладиган “илоҳлар” борми?! Ахир у бутларнинг ўзларига ёрдам беришга ҳам кучлари етмайдику! Шунингдек, улар Биз томондан ҳимоя ҳам қилинмайдилар.
Улар Роббиларидан ғойибона қўрқадилар ва қиёмат соатидан ҳам титраб турувчидирлар.
Ниҳоят, қиёматга яқин Яъжуж ва Маъжуж қавмининг тўғони очилади. Улар ҳар бир тепаликдан оқиб келадилар.
Улар учун у ерда, фақат инграш бордир. Улар у ерда фарёддан бошқа ҳеч нарсани эшитмайдилар.
Улар ўша дўзахнинг шивирлашини ҳам эшитмайдилар. Улар нафслари иштаҳа қилган неъматлар ичида мангу қолувчилардир.
Уни кўрадиган кунингизда ҳар бир эмизувчи она эмизиб турган боласини унутиб қочади ва қўрқувдан ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини тушириб юборади. Одамларни маст бўлмагани ҳолда уларни маст аҳволда кўрасиз. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир.
Биз ҳар бир умматга ўзига хос шариат қилиб ибодат шаклини қилдик ва улар унга амал қилувчидирлар. Бас, эй Расулим, улар сиз билан бу ишда асло тортишмасинлар. Уларни Роббингизнинг йўлига даъват қилинг. Шубҳасиз, сиз тўғри йўлдасиз.
Улар намозларида хокисордирлар.
Ҳамда улар беҳуда сўз ва ишлардан юз ўгирувчидирлар.
Улар ҳақдорларга закотни адо қилувчилардир.
Улар авратларини бегоналардан сақловчи кишилардир.
Бас, кимки шу ҳалол қилинганлардан бошқани истаса, ана ўшалар ҳаддан ошувчилардир.
Мўминлар одамларнинг топширган омонатларига ва ораларидаги аҳдларига риоя қилувчи кимсалардир.
Улар намозларини ўз вақтида адо қилиб, муҳофаза қилувчилардир.
Айнан ўшалар, жаннатнинг ҳақиқий меросхўрларидир.
Фирдавс жаннатига ворис бўлиб, улар у ерда абадий қолувчилардир.
Албатта, Роббиларидан қўрқиб, хавфда турувчи кимсалар,