Дарҳақиқат, аввал ҳам фитна чиқариш учун фурсат ахтарган эдилар. Ҳамда улар ёқтирмаган ҳолларида то ҳақ ғолиб келиб, Аллоҳнинг амри устун бўлгунча ҳам макр-ҳийла қилиб, ишларингизни остин-устун қилган эдилар.
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Дарҳақиқат, аввал ҳам фитна чиқариш учун фурсат ахтарган эдилар. Ҳамда улар ёқтирмаган ҳолларида то ҳақ ғолиб келиб, Аллоҳнинг амри устун бўлгунча ҳам макр-ҳийла қилиб, ишларингизни остин-устун қилган эдилар.
Борди-ю сизга ғалаба ёки ўлжа каби бирор яхшилик етиб қолса, бу уларни хафа қилади. Мабодо сизга бирор бир мусибат етса, – “Яхши ҳамки, ишимизнинг олдини олибмиз”, – деб хурсанд бўлган ҳолларида юз ўгириб кетадилар.
Қилган эҳсонларини қабул қилинишидан тўсган нарсанинг сабаби: уларнинг Аллоҳга ва Расулига куфр келтирганлари, намозга фақат дангасалик ҳолда келишлари ва садақани фақат ёқтирмаган ҳолларида беришларидир.
Қилган эҳсонларини қабул қилинишидан тўсган нарсанинг сабаби: уларнинг Аллоҳга ва Расулига куфр келтирганлари, намозга фақат дангасалик ҳолда келишлари ва садақани фақат ёқтирмаган ҳолларида беришларидир.
Бас, эй Расулим, уларнинг мол-дунёлари ҳам, фарзандлари ҳам сизни ажаблантирмасин. Чунки Аллоҳ ўшалар сабабли дунё ҳаётида уларни азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини хоҳлайди.
Мунофиқлар: “Шубҳасиз, сизларданмиз”, – деб Аллоҳ номи билан қасам ичадилар. Ваҳоланки, улар сизлардан эмасдирлар. Аксинча, улар қўрқадиган қавмдирлар.
Агар улар бирон бошпана излаб беркиниб оладиган ғорлар ёки кириб оладиган бирон тешикни топсалар эди, югурганларича ўшанга қараб кетган бўлар эдилар.
Эй Расулим, уларнинг орасидан тарқатиладиган садақалар хусусида сени айблайдиганлари ҳам бор. У садақалардан кўп миқдорда берилса, рози бўладилар. Борди-ю улардан хоҳлаганларидек берилмаса, бирдан аччиқланадилар.
Мунофиқ эркаклар ҳам, мунофиқ аёллар ҳам куфрда ҳаммаси бирдирлар. Улар ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарадилар. Эҳсон қилмай, қўлларини қаттиқ тутадилар. Улар Аллоҳни унутдилар, бас, шунинг учун Аллоҳ ҳам уларни раҳматидан узоқлаштириб унутди. Шубҳасизки, мунофиқлар аниқ фосиқ кимсалардир.
Эй мунофиқлар, сизлар ҳам худди сизлардан олдинги мунофиқлар кабисизлар. Улар сизлардан кўра қуввати кўпроқ, мол-дунё ва бола-чақалари ҳам ортиқроқ эдилар. Бас, насибаларини еб мазза қилиб фойдаландилар. Сизлар ҳам, олдингилар каби насибаларингиздан фойдаландингизлар. Ҳамда ғафлатга ботиб кетганларидек сизлар ҳам куфрга шўнғиб кетдингиз. Ана у мунофиқларнинг барча қилган амаллари дунё ва охиратда беҳуда кетгандир. Айнан улар зиён кўрувчилардир.
Вақтики, Аллоҳ уларга фазлидан ато қилгач, унга бахиллик қилдилар ва юз ўгирган ҳолларида бурилиб кетдилар.
Эй Расулим, асло улардан ўлган бирор кишига жаноза намозини ўқиманг ва дуо қилиш учун қабри бошида ҳам турманг! Чунки улар дунё ҳаётида Аллоҳга ва Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар.
Уларнинг мол-мулклари ва фарзандларининг кўплиги сизни ажаблантирмасин. Чунки Аллоҳ уларни бу неъматлар билан бу дунёда азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини ирода қилади, холос.
Лекин Расул ва у билан бирга ҳақиқий иймон келтирганлар жонлари ва моллари билан жиҳод қилдилар. Яхшиликлар ана шулар учундир ҳамда улар зафар қучувчилардир.
Таъна учун йўл фақат жангга кириш учун кучи етса ҳам, урушдан қочиш учун сиздан рухсат сўраган бойларгагина тегишлидир. Чунки улар Аллоҳ йўлида жанг қилиш ва Унинг розилигини қозонишдан кўра, орқада қолган аёллар билан бирга бўлишга рози бўлдилар. Шунинг учун Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйди. Улар энди ўзларини қандай офат кутаётганини билмайдилар.
Қачонки бирор бир сура нозил қилинса, улар ичидан: “Бу сура қай бирингизда иймонни орттирди?” – дейдиган мунофиқлар ҳам бор. Аммо бу сура мўминлардаги иймонни зиёда қилди ва улар хурсанд бўлар эдилар.
Аммо қалбларида касаллик бўлганларга эса, ифлосликлари устига яна ифлослик қўшилади, шундай қилиб, улар кофир ҳолларида ўлиб кетадилар.
Улар ҳар йили бир ёки икки марта синовга дучор бўлаётганликларини кўрмайдиларми?! Шундан кейин ҳам улар тавба қилмайдилар ва эслатма олмайдилар.
Шубҳасиз, Биз билан рўбарў бўлишни умид қилмайдиган, ўткинчи дунё ҳаётига рози бўладиган ва у билан кўнгли таскин топганлар эса ана улар оятларимиздан ғофил бўлганлардир.
Вақтики, Аллоҳ уларнинг илтижосини қабул қилиб нажот берганда, бехос улар Ер юзида яна ноҳақ зулм қила бошлайдилар. Эй одамлар, бу қилаётган зулмингиз фақат ўз нафсингиз зараригадир. Булар, фақат дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳидир. Охир-оқибат қайтар жойингиз Бизнинг ҳузуримизгадир. Бас, ўшанда сизларга қилган ишларингизнинг хабарини берамиз.