Ахир ҳеч нарсани яратмаган, аксинча, ўзлари яратилувчи бўлган нарсаларни Аллоҳга шерик қиладиларми?!
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ахир ҳеч нарсани яратмаган, аксинча, ўзлари яратилувчи бўлган нарсаларни Аллоҳга шерик қиладиларми?!
Агарда у бут-санамларни ҳидоятга чақирсангиз ҳам барибир эшитмайдилар. Уларнинг гўё сизга қараб турганларини кўрасиз, ваҳоланки, улар кўрмаяптилар.
Албатта, тақво қилган кимсаларга шайтондан бир васваса келиб қолса, дарров Аллоҳни ёдга оладилар. Ана ўшанда улар васвасадан қутулиб ҳақни кўрувчилардан бўладилар.
Ана ўшалар ҳақиқий мўмин кишилардир. Улар учун Роббилари ҳузурида улкан даражалар ва Аллоҳдан мағфират ва кенг ризқ бордир.
Уруш қилиш ҳукми тўғрисидаги ҳақиқат баён бўлгандан кейин ҳам сиз билан тортишмоқдалар. Гўёки улар кўриб билиб турган ҳолларида ўлимга етаклаб кетилаётгандеклар.
Ҳамда улар Қуръон ҳукмларини эшитмаганлари ҳолларида “эшитдик”, – деган кимсалар каби бўлманглар.
Агар Аллоҳ улардан бирор яхшилик чиқишини билганида эди, албатта, уларга ҳақиқатни билдириб қулоқ солдирарди. Агарда уларга ҳақиқатни эшиттирган тақдирда ҳам улар юз ўгириб кетган бўлар эдилар.
Бироқ сиз уларнинг орасида экансиз, Аллоҳ уларни азобламоқчи эмас. Ҳамда мағфират тилаб турганларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмасдир.
Лекин улар мўминларни Масжид ул-Ҳаромга боришга тўсқинлик қилсалар-у Аллоҳ нима учун ҳам уларни азобламасин. Ҳолбуки, у мушриклар Каъбанинг эгалари ҳам эмаслар. Унинг эгалари фақатгина Аллоҳдан қўрқадиган кимсалардир. Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар.
Бу пок мўминларни нопок мушриклардан айириш ва нопокларнинг барчасини бир-бирининг устига уюмлаб жаҳаннамда бўлишлари учундир. Ана ўшалар охиратда аниқ зиён кўрувчилардир.
Икки жамоа тўқнашган пайтда сизлар водийнинг Мадинага яқин тарафида, у мушриклар эса водийнинг чекка томонида эканини эсланглар. Сизлар ўлжа қилиб олмоқчи бўлган карвон эса сиздан пастроқда эди. Борди-ю мушриклар билан жанг қилиш учун олдиндан ваъдалашган бўлсангиз ҳам, барибир муайян вақт ва жой ҳақида келиша олмай ихтилоф қилган бўлар эдингиз. Лекин Аллоҳ жангда ҳалок бўлганлар ҳам далил билан ҳалок бўлишлари, ҳаётда қолганлар ҳам далил билан тирик қолишлари учун ишни тамомига етказиш мақсадида сизларни душман билан тўсатдан тўқнаштириб қўйди. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир.
Уларнинг орасида сиз билан аҳдлашиб, сўнгра Аллоҳдан қўрқмасдан ҳар гал ўз аҳдларини бузаверадиган кимсалар ҳам бордир.
Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида душманга қарши курашганлар ҳамда муҳожирларга жой бериб, ёрдам қилганлар, айнан ўшалар ҳақиқий мўмин кимсалардир. Улар учун Аллоҳдан мағфират ва кенг ризқ бордир.
Улар бирон мўмин киши хусусида на аҳдга ва на шартга риоя қиладилар. Ана ўшалар ҳаддан ошган кимсалардир.
Эй мўминлар, аҳдларини бузган, пайғамбарни юртидан чиқариб юборишга қасд қилган ва сизларга қарши биринчи бўлиб уруш бошлаган қавм билан жанг қилмайсизларми?! Ёки улардан қўрқасизларми?! Агар чинакам мўмин бўлсангиз, қўрқишингизга ҳақли бўлган Зот, фақат Аллоҳдир!
Аллоҳга ширк келтирганлар ўзларининг куфр йўлида эканликларига гувоҳ бўлиб турган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари мумкин эмасдир. Ана уларнинг бу йўлда қилган барча амаллари беҳуда кетган ҳисобланади. Ҳамда улар дўзахда мангу қоладилар.
Аллоҳга иймон келтирган, Маккадан Мадинага кўчиб ўтган ва Аллоҳнинг розилиги йўлида моллари ва жонлари билан жанг қилган кимсаларнинг Аллоҳ наздидаги даражалари энг баланддир. Ана ўшалар ажрга сазовордирлар.
Эй иймон келтирганлар! Агар ота-онангиз ва ака-укаларингиз бўлса ҳам, куфрни иймондан устун кўрсалар, у ҳолда уларни дўст деб тутмангизлар. Сизлардан кимки шундай ҳолда ҳам уларни дўст тутса, демак, улар золим кимсалар қаторидадир.
Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиган, Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган, ҳақ дин бўлмиш Исломни дин деб қабул қилмайдиган аҳли китоб берилган яҳудий ва насронийлар токи бўйсунган ҳолларида ўз қўллари билан жизя бермагунларича, жанг қилинглар.
Агар сизлар Муҳаммад пайғамбарга ёрдам қилмасангиз ҳам, дарҳақиқат, Аллоҳ унга ёрдам қилган. Ўшанда куфр келтирганлар уни бир ҳамроҳи билан, яъни икки кишининг бири бўлган ҳолида уни юртлари бўлган Маккадан чиқарганларида, икковлари ғорда туриб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамроҳи Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “Ташвишланма! Албатта, Аллоҳ биз билан биргадир!” – деб айтган эди. Кейин Аллоҳ унинг устига хотиржамлик туширди ва сизлар уни кўрмаган лашкарлар билан уни қўллади. Шунингдек, куфр келтирганларнинг ботил сўзини тубан қилди. Аллоҳнинг сўзи эса, у энг олийдир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.