Мана шу ерда Закариё Роббига дуо қилиб: “Роббим, менга ҳам Ўз ҳузурингдан бир покиза зурриёт ато айла! Албатта, Сен дуоларни эшитувчисан”, – деди.
Сиз қидирган هُنَالِكَ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 9 та оят мавжуд.
o'sha yerda, mana o'sha yerda, mana o'sha holatda, shu yerda
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мана шу ерда Закариё Роббига дуо қилиб: “Роббим, менга ҳам Ўз ҳузурингдан бир покиза зурриёт ато айла! Албатта, Сен дуоларни эшитувчисан”, – деди.
Бас, у ерда сеҳргарлар мағлуб бўлиб, шарманда ҳолатда айрилдилар.
Ана ўша ерда ҳар бир нафс эгаси бу дунёда нимаики қилиб ўтган бўлса, амалини синаб кўради ва ҳисоб беради. Ҳамда барчаси ҳаққоний эгалари бўлган Аллоҳга қайтарилади. Шунингдек, ўзларича тўқиб чиқарган нарсалари улардан ғойиб бўлади.
Ана, ўша жойда мадад фақат ҳақ Аллоҳга хосдир. У мукофоти яхши ва оқибати хайрли Зотдир.
Қачонки, кишанланган ҳолларида унинг тор жойига ташланганларида, ўша жойда ўзларига ўлим тилаб қоладилар.
Ана ўша жойда мўминлар яна бир бор имтиҳон қилиндилар ва бу даҳшатдан қаттиқ ларзага тушдилар.
Эй Муҳаммад, Макка мушриклари ўша ернинг ўзида енгилган фирқалардан иборат қандайдир бир қўшиндир, холос.
Биз сиздан олдин ҳам кўплаб пайғамбарларни юборганмиз. Улардан сизга қиссасини айтиб берганимиз ҳам, яна улардан сизга қиссасини айтиб бермаганимиз ҳам бордир. Ҳеч бир пайғамбарга Аллоҳнинг изнисиз бирор мўъжиза келтириш мумкин бўлмайди. Бас, қачонки, Аллоҳнинг амри келганда, ҳақ билан ҳукм чиқарилади ва ўшанда ботил иш қилиб юрувчилар зиён кўрадилар.
Лекин азобимизни кўрган вақтдаги иймонлари уларга фойда бермайди. Бу Аллоҳнинг барча бандалари ҳақида жорий бўлиб келган йўлидир. Ана ўшанда кофирлар зиён кўрдилар.