Эзгу ишлар қилиш, тақводор бўлиш, инсонлар орасини тузатиш каби ишларни қилмасликка доир ичган қасамларингизда Аллоҳни рўкач қилаверманглар. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Сиз қидирган ي م ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 71 та оят мавжуд.
qasamlaringizga, qasamlaringizdan, va qasamlarini, qo'llaringizning, qo'llaringizga, qo'llaringizda, qasamlaringizning, qasamlari bilan, qasamlaringizdagi, qasamlardan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эзгу ишлар қилиш, тақводор бўлиш, инсонлар орасини тузатиш каби ишларни қилмасликка доир ичган қасамларингизда Аллоҳни рўкач қилаверманглар. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Аллоҳ сизларни тил учида айтган беҳуда қасамларингиз учун жавобгар тутмайди. Лекин сизларни қалбдан билиб туриб ва хоҳлаб қилган қасамларингиз туфайли жавобгар қилади. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.
Аллоҳга берган аҳду паймон ва қасамларини ўткинчи дунё манфаати учун арзимас баҳога сотадиганлар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга гапирмайди ва раҳмат назари билан боқмайди. Уларни гуноҳларидан тозаламайди ҳамда улар учун аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Агар етим қизларга уйланиб, уларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, у ҳолда сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёллардан иккитами, учтами, тўрттами, никоҳлаб уйланаверинглар. Борди-ю агар улар орасида ҳам адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, унда бир аёлга уйланинг ёки қўл остингизда мулк бўлган чўрилар билан кифояланинг. Мана шу йўл жабр қилмаслигингиз учун яқинроқ йўлдир.
Шунингдек, сизнинг қўлингизда урушда асирга тушиб мулк бўлган жориялардан ташқари, эри бўлган аёлларни ҳам никоҳингизга олиш ҳаром қилинди. Бу сизларга Аллоҳнинг ёзган ҳукмларидир. Мана шу зикр қилинганлардан бошқа аёлларга ориятли бўлиб, зинокор бўлмаган ҳолингизда молларингиздан маҳр бериб уларни никоҳга олишни исташингиз сизлар учун ҳалол қилинди. Шундай экан, агар никоҳингизга олиб улардан фойдаланган бўлсангиз, белгиланган маҳрларини берингиз. Белгиланган маҳрдан кейин ўзаро келишсангиз, ҳамда хотин ўз маҳридан воз кечса у ҳолда сизлар учун гуноҳ йўқдир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Агар сизлардан кимда-ким ҳур мўмина аёлларни никоҳига олишга моддий имкон топмаса унда, қўл остингиздаги мўмина жорияларга уйланинглар. Аллоҳ иймонларингизни энг яхши билувчи Зотдир. Зеро, сизлар бир-бирингиздан тарқагандирсизлар. У жориялардан ор-номусли, фоҳишалик қилмайдиган ва яширинча жазман тутмайдиганларига эгаларининг рухсати билан маҳрларини яхшилик билан бериб никоҳингизга олаверинглар. Борди-ю улар никоҳлангандан кейин фоҳишалик қилсалар, уларга ҳур аёлларга бериладиган жазонинг ярми татбиқ қилинади. Бу жорияларга уйланиш хотинсизликдан машаққат чекадиган кимсалар учундир. Агарда уйланмай қийинчиликларга сабр қилсангиз, бу сиз учун яхшидир. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Ҳар бир кимса учун ота-она ва қариндошлар қолдириб кетган меросдан улуш олувчи меросхўрлар қилиб қўйганмиз. Мерос борасида аҳду паймон қилган кимсаларингизга ҳам ўз ҳиссаларини беринглар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага гувоҳ бўлиб турган Зотдир.
Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар. Ота-оналарга яхшилик қилинглар. Ҳамда қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин ва узоқ қўшниларга, яқин дўстингизга, мусофирларга ва қўл остингиздаги хизматкорларга ҳам яхшилик қилинглар. Аллоҳ такаббур ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди.
Кейин иймон келтирганлар: “Жон-жаҳдлари билан, албатта, сизлар билан биргамиз деб, қасам ичганлар манавиларми?” – дейдилар. У мунофиқларнинг қилган амаллари беҳуда кетди ва зиён кўрганлардан бўлиб қолдилар.
Аллоҳ сизларни тил учида айтган беҳуда қасамларингиз учун жавобгар тутмайди. Лекин сизларни қалбдан қаттиқ тугиб ва хоҳлаб ичган қасамлар бузилгани учун жавобгар қилади. Унинг каффороти эса, ўз оилангизга берадиган ўртача таом миқдорини ўнта мискинга едириш ёки уларнинг кийимини қилиб бериш ёхуд бир қулни озод қилишдир. Кимки буларни қилишга имкон топа олмаса у ҳолда уч кун рўза тутиши керак бўлади. Мана булар ичган ва кейин бузган қасамларингизнинг каффоратидир. Қасамларингизни бузишдан сақланглар. Шукр қилишингиз учун Аллоҳ сизларга оятларини мана шундай қилиб баён қилмоқда.

Мана бу гувоҳликни асл талаб қилинганига кўра қилишлари ёки қасам ичганларидан кейин бу қасамларини рад этилишидан қўрқиб одил бўлишлари учун қилинган энг тўғри усулдир.

Агар уларга бирон бир оят келса, албатта, иймон келтиришларига доир жон-жаҳд билан Аллоҳга қасам ичадилар. Эй Расулим, уларга: “Шубҳасиз, оятлар Аллоҳнинг ҳузуридадир”, – деб айтинг. Уларга оят ва мўъжизалар келганда ҳам иймонга келмасликларини сезмаяпсизми?
Кейин уларни олд ва орқа тарафларидан, ўнг ва чап томонларидан чалғитиш учун суқилиб келаман. Оқибатда уларнинг кўпчилигини шукр қилувчи бандалар қаторида топмайсан.
Агар аҳдлашганларидан кейин ҳам қасамларини бузсалар ва сизларнинг динингизга таъна тошини отсалар, у ҳолда бу қилмишларидан воз кечишлари учун куфр етакчиларига қарши жанг қилинглар. Зеро, улар учун қасамларда вафо йўқдир. Шояд, шундан ибрат олиб ёмонликлардан тийилсалар.

Эй мўминлар, аҳдларини бузган, пайғамбарни юртидан чиқариб юборишга қасд қилган ва сизларга қарши биринчи бўлиб уруш бошлаган қавм билан жанг қилмайсизларми?! Ёки улардан қўрқасизларми?! Агар чинакам мўмин бўлсангиз, қўрқишингизга ҳақли бўлган Зот, фақат Аллоҳдир!