Яҳудийлар: “Қалбларимиз Ислом учун тўсиб қўйилган”, – дейдилар. Йўқ, ундай эмас, аксинча, Аллоҳ уларнинг куфрлари сабабли лаънатлагандир. Улардан, фақат озчилик иймон келтиради.
Сиз қидирган بَلْ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 127 та оят мавжуд.
aksincha, allaqachon, aksincha (ogohlantiramiz), yo'q aksincha, yo'q, (yo'q) aksincha, Yo'q, faqat, yo'q, lekin, aslida, hatto
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Яҳудийлар: “Қалбларимиз Ислом учун тўсиб қўйилган”, – дейдилар. Йўқ, ундай эмас, аксинча, Аллоҳ уларнинг куфрлари сабабли лаънатлагандир. Улардан, фақат озчилик иймон келтиради.
Яҳудийлар қачон бирор бир аҳдлашув устида келишсалар, улардан бир гуруҳ чиқиб у аҳдни бузмадими? Ҳақиқат шуки, уларнинг кўпчилиги иймонга келмайдилар.
Яҳудийлар ва насронийлар: “Аллоҳнинг ўғли бор”, – дедилар. Субҳаналлоҳ, Аллоҳ бундай сифатдан покдир. Аксинча, кўклардаги ва Ер юзидаги ҳамма нарса Унинг мулкидир. Барча махлуқотлар Унга қуллик қилиб, бўйин эгувчидир.
Улар сизга: “Яҳудий ёки насроний динида бўлинглар, шунда ҳидоят топасизлар”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Йўқ, аксинча, биз ҳаниф, ҳақ йўлдан тоймаган Иброҳимнинг динига эргашамиз ва у мушриклардан эмас эди”, – деб айтинг.
Аллоҳ йўлида ўлдирилган шаҳидларни “ўликдирлар”, – деб айтманглар. Аксинча, улар тирикдирлар, лекин сизлар уларни тирик эканлигини сезмайсизлар.
Агарда у мушрикларга: “Аллоҳ туширган ҳукмларга эргашинглар”, – дейилса, улар: “Йўқ, бизлар ота-боболаримизни нимага ибодат қилганларини кўрган бўлсак, ўша йўлга эргашамиз”, – деб айтишади. Борди-ю ота-боболари ҳеч нарсага ақллари етмаган ва тўғри йўлни топмаган бўлсалар ҳамми?!
Ёки яна бошқа бир киши ҳақидаги хабарни билмайсизми? У кимса томлари босиб вайронага айланган ва ҳувиллаб қолган бир қишлоқдан ўтиб кетаётганда ўзига ўзи: “Аллоҳ харобага айланиб ўлгандан кейин бу қишлоқ аҳолисини қандай қилиб қайта тирилтираркин-а?!” – деди. Шунда Аллоҳ уни ўлдириб, юз йил муддатга шу ҳолда ташлаб қўйди. Юз йилдан кейин уни қайта тирилтириб: “Неча йил шу ўлик ҳолда ётдинг?” – деди. У эса: “Бир кун ёки ярим кун”, – деб жавоб берди. Аллоҳ унга: “Йўқ, сен юз йил ўлик ҳолда ётдинг. Ана таоминг ва ичимлигингга қарагин, бузилиб ўзгармаган. Энди эшагингга қара, чириб ётибди. Бундай ҳодисани кўрсатишдан мақсад сени инсонларга ибрат қилиб кўрсатишдир. Бу суякларни қандай қилиб тиклаб, кейин уларга гўшт қоплаб, кийдиришимизни кўргин”, – деди. Унга Аллоҳдан бўлган мўъжиза очиқ-ойдин маълум бўлгач: “Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага кучи етадиган Зот эканини биламан”, – деди.
Ҳолбуки, сизнинг дўстингиз Аллоҳдир ва У энг яхши ёрдам берувчидир.
Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни ҳаргиз ўликдирлар деб ҳисобламанг. Балки улар тирикдирлар ва Роббилари ҳузурида ризқлантирилмоқдалар.
Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсаларни эҳсон қилмай зиқналик қиладиган кимсалар буни ўзларига яхшилик деб ўйламасинлар. Аксинча, бу улар учун ёмонликдир. Зиқналик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралади. Осмонлару Ернинг мероси Аллоҳга оиддир. Аллоҳ барча қилаётган ишларингиздан хабардор Зотдир.
Ўзларини гўёки оқлаб пок қилаётган кимсаларни кўрмайсизми? Ундай эмас, балки Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандасини гуноҳлардан тозалаб поклайди. Ҳеч кимга қилчалик ҳам зулм қилинмайди.
Аҳдларини бузганлари, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлари, анбиёларни ноҳақдан ўлдирганлари ва “Даъватга қулоқ тутмаймиз, чунки қалбларимиз қулфланган”, – деган сўзлари туфайли лаънатга дучор бўлдилар. Йўқ, ундай эмас, аслида Аллоҳ куфрлари туфайли уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйгандир. Шундай экан, ичларидан, фақат озчилик иймон келтиради холос.
Аксинча, Аллоҳ уни Ўз ҳузурига кўтариб олди. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Яҳудийлар ва насронийлар: “Биз Аллоҳнинг болалари ва суюкли бандаларимиз”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Ундай бўлса, нега сизларни гуноҳларингиз туфайли азоблайди?” – деб айтинг. Йўқ, асло, сизлар ҳам У яратган башарият кабисизлар. Аллоҳ истаган кишисини мағфират қилади ва истаганини азоблайди. Осмонлару Ер ва улар орасидаги барча борлиқнинг ҳукмронлиги, шубҳасиз, Аллоҳга оиддир. Охир-оқибат қайтиб бориладиган жой ёлғиз Унинг Ўзигадир.
Яҳудийлар: “Аллоҳнинг қўли боғлангандир”, – дедилар. Бахиллик қилганлари туфайли ўзларининг қўллари боғлиқ бўлиб қолар ва бу айтган сўзлари сабабли лаънатланадилар. Аксинча, Аллоҳнинг икки қўли очиқдир. Ўзи қандай истаса шундай бераверади. Роббингиздан сизга нозил қилинган Қуръон улардан кўпчилигининг туғён ва куфрини янада орттиради. Уларнинг ораларига қиёмат кунигача адоват ва нафрат ўтини солиб қўйганмиз. Қачонки улар сизларга қарши уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни дарҳол сўндириб қўяди. Ер юзида бузғунчилик қилишга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ фасод тарқатувчиларни севмайди.
Йўқ, ундай эмас! Уларнинг олдиндан яшириб юрган қилмишлари фош бўлиб қолди. Борди-ю улар яна бу дунёга қайтарилсалар ҳам, ман қилинган ишларга қайтган бўлар эдилар. Улар, албатта, ёлғон айтувчилардир.
Йўқ, Унинг ўзигагина илтижо қилган бўлардинглар. Аллоҳ хоҳласа, балодан қўрқиб илтижо қилаётганингизни даф қилади. Сизлар эса ширк келтириб юрганларингизни унутиб юборасизлар.
Чунки сизлар аёлларни қўйиб шаҳват билан эркакларга келмоқдасизлар. Йўқ, сизлар ҳаддан ошувчи қавмдирсизлар.
Дарҳақиқат, жин ва инсонларнинг бир қанчасини жаҳаннам учун яратганмиз. Уларда қалблар бор, лекин у қалблар билан ҳақиқатни фаҳмламайдилар. Уларда кўзлар бор, лекин у кўзлар билан далилларимизни кўрмайдилар. Уларда қулоқлар бор, лекин у қулоқлар билан даъватни эшитмайдилар. Улар худди ҳайвонлардек, балки улар адашишда ҳайвондан ҳам баттароқдирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир.
Аксинча, улар Қуръон илмини эгалламай ва унинг таъвил ва тафсири уларга келмай туриб, уни ёлғонга чиқардилар. Улардан олдинги қавмлар ҳам пайғамбарларини худди шундай ёлғончига чиқарган эдилар. Ана, золимларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.