Улар Жолут ва унинг аскарларига тўқнаш келганларида: “Эй Роббимиз, устимизга сабр-тоқатни ёғдиргин, қадамларимизни собит қил ва кофир бўлган қавмлар устидан бизга ғалаба ато эт”, – дедилар.
Сиз қидирган ث ب ت масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 18 та оят мавжуд.
va mahkam tut, va mustahkamlamoq uchun, mustahkamlikda, va puxtalash uchun, siz puxtalang, seni tutib bog'lashlari uchun, sabr qiling, mustahkamlaydi, va (xohlaganini) qo'yib beradi, sobit
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар Жолут ва унинг аскарларига тўқнаш келганларида: “Эй Роббимиз, устимизга сабр-тоқатни ёғдиргин, қадамларимизни собит қил ва кофир бўлган қавмлар устидан бизга ғалаба ато эт”, – дедилар.
Мол-дунёларини Аллоҳнинг розилигини истаб, қалбларидаги иймонни янада мустаҳкамлаш учун хайру эҳсон қиладиганларнинг мисоли худди тепаликдаги бир боғ кабидир. Агарда боққа шаррос ёмғир қуйса, ҳосилини икки баробар беради. Борди-ю кучли ёмғир ёғмай, бироз шивиллаб ёққан ёмғир бўлса ҳам, ўзига яраша ҳосил бўлаверади. Аллоҳ ҳар бир қилаётган ишларингизни кўриб турувчидир.
Уларнинг айтган сўзлари фақат: “Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни ва ишимиздаги қилган исрофгарчилигимизни кечиргин, жанг майдонларида бизларни собитқадам қилгин ҳамда кофир кимсалар устига бизларга нусрат бергин”, – демоқдан иборат эди.
Агар биз уларга: “Ўзларингизни ўлдиринг ёки юртингиздан чиқиб кетинг”, – деб амр қилганимизда эди, улардан, фақат озгина қисми бу буйруқни бажарган бўларди. Кошки, улар айтилган насиҳатларга амал қилсалар эди, ўзлари учун яхшироқ ва иймонлари учун ўта мустаҳкам иш бўлар эди.
Ўша пайт сизларни Ўз ҳузуридан омонлик бўлсин деб, енгил уйқуга чўмдирган эди. Ҳамда у билан сизларни покиза қилиш, шайтоннинг нопокликларини кетказиш, қалб ришталарингизни ўзаро боғлаш ва қадамларингизни мустаҳкам қилиш учун осмондан сув ёғдирганини эсланглар.
Роббингиз жангда ҳозир бўлган фаришталарга ваҳий қилиб: “Шубҳасиз, Мен сизлар билан биргаман. Иймон келтирганларни жангда собитқадам қилинглар. Мен куфр келтирганларнинг қалбларига қўрқув соламан. Сизлар мушрикларнинг бўйнига уриб ўлдиринглар. Ҳамда уларнинг ҳар бир бармоқларини уриб синдиринглар”, – деганини ёдга олинглар.
Эй Расулим, куфр келтирганларнинг сизни ушлаб олиш, ўлдириш ёки Маккадан чиқариб юбориш учун сизга макр қилганларини эсланг. Улар ўзларича макр қилар эдилар, Аллоҳ ҳам уларга қарши макр қилар эди. Бироқ Аллоҳ макр қилувчиларнинг яхшироғидир.
Эй иймон келтирганлар! Бирор бир душман тўдасига дуч келиб қолсангиз, матонат ва сабот билан туринглар. Шунингдек, Аллоҳни кўп эсга олинглар. Шояд, шунда зафар қучсангизлар.
Эй Расулим, сизга пайғамбарларнинг хабарларидан қалбингизни мустаҳкам қиладиган қиссаларни айтиб беряпмиз. Бу қиссаларда сизга ҳақиқат, насиҳат ҳамда барча мўминлар учун эслатмалар келди.
Аллоҳ нимани хоҳласа, унинг ҳукмини бекор қилади ва нимани хоҳласа, уни собит қилади. Китобнинг онаси бўлган Лавҳ ул-Маҳфуз Унинг ҳузуридадир.
Эй инсон, Аллоҳ чиройли сўз бўлган иймон калимасига қандай мисол келтирганини кўрмадингми?! У сўз худди бир яхши дарахт кабидир, унинг илдизи ер остига мустаҳкам ўрнашган, шохлари эса осмондадир.
Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам мустаҳкам сўз бўлган иймон калимаси билан собитқадам қилади. Аллоҳ золимларни ҳақ йўлдан оздиради. Шунингдек, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилади.
Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам мустаҳкам сўз бўлган иймон калимаси билан собитқадам қилади. Аллоҳ золимларни ҳақ йўлдан оздиради. Шунингдек, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилади.
Қасамларингизни орангизда алдов воситаси қилиб олманглар. Ундай бўлса, Ислом йўлида собит бўлган оёқларингиз тойиб кетади. Ҳамда одамларни диндан совутиб, Аллоҳ йўлидан тўсганингиз учун ёмон бало ва мусибатларни тотиб қоласизлар ва охиратда сизлар учун улкан азоб берилади.
Эй Муҳаммад, уларга: “Руҳ ул-Қудус бу Қуръонни динда собитқадам қилиш учун мусулмонларга ҳидоят ва башорат бўлган ҳолда ҳақ билан нозил қилди”, – деб айтинг.
Агар Биз сизни ҳақ йўлда собитқадам қилмаганимизда, сиз уларга бироз мойил бўлишингизга оз қолган эди.
Куфр келтирган кимсалар: “Муҳаммадга Қуръон яхлит бир тўплам ҳолида нозил қилинса бўлмасмиди?” – дейдилар. Эй Муҳаммад, қалбингизни бу Қуръон билан собит қилиш учун шундай қилдик. Ҳамда уни бўлиб-бўлиб тартил билан баён қилдик.
Эй иймон келтирганлар, агар сизлар дин йўлида ҳаракат қилиб, Аллоҳга ёрдам берсангиз. У зот ҳам сизларга ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади.