Шубҳасиз, пайғамбарлар ва мўминлардан бўлган лашкарларимиз – улар ғолибдирлар.
Сиз қидирган ج ن د масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 29 та оят мавжуд.
qo'shinlar bilan, va askarlariga qarshi, va askarlari bilan, askarlar, askarlar bilan, va askarlari ham, odamlari, askarlari bilan, va askarlari, qo'shinlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шубҳасиз, пайғамбарлар ва мўминлардан бўлган лашкарларимиз – улар ғолибдирлар.
Эй Муҳаммад, Макка мушриклари ўша ернинг ўзида енгилган фирқалардан иборат қандайдир бир қўшиндир, холос.
Иккига айрилган денгизни очиқ ҳолда қўявер. Улар ғарқ қилинувчи қўшиндир.
У иймонларига яна иймон қўшилиши учун мўминларнинг қалбларига сокинлик туширган Зотдир. Осмонлар ва Ернинг фаришталар ва жонзотлардан иборат қўшинлари фақат Аллоҳникидир. Аллоҳ барча нарсани билувчи ва ҳикматли Зотдир.
Осмонлар ва Ернинг фаришталар ва жонзотлардан иборат қўшинлари фақат Аллоҳникидир. Аллоҳ ҳаммадан улуғ ва ҳикматли Зотдир.
Бас, Биз уни ҳам, аскарларини ҳам ушлаб, уларни денгизга отдик. У ўзининг кибру ҳавоси ва куфру исёни сабабли ҳар қандай маломатга лойиқдир.
Раҳмондан бошқа сизларга ёрдам берадиган лашкарларингиз ким ўзи?! Кофирлар эса фақат алданишдалар.
Биз дўзах соҳибларини қўриқчи қилиб, фақат фаришталардан қилдик ва Биз фақат куфрга кетган кимсаларни синаш учун уларнинг саноғини ўн тўққизта қилдик. Токи китоб берилган кимсалар аниқ билсинлар ва иймон келтирган кимсаларнинг иймонлари янада зиёда бўлсин ҳамда китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам бу хусусда шак-шубҳа қилмасинлар. Яна дилларида мунофиқлик иллати бўлган кимсалар ва кофирлар: “Бу мисол билан Аллоҳ нима демоқчи?” – дейишлари учун шундай қилдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўяди ва Ўзи хоҳлаган кишиларни тўғри йўлга ҳидоят қилади. Роббингизнинг қўшинлари бўлган фаришталарнинг адади ва сифатини ёлғиз Унинг Ўзи билади. У жаҳаннам инсоният учун бир эслатмадир.
Эй Муҳаммад, сизга лашкарларнинг хабари келдими?