Борди-ю қилолмасангиз, шундоқ ҳам ҳеч қачон қилолмайсизлар-да, у ҳолда дўзах оловидан қўрқинглар. Дўзахнинг ёқилғиси одамлар ва тошлардан ясалган бутлар билан тўла бўлиб, кофирлар учун тайёрлаб қўйилгандир.
Сиз қидирган ح ج ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 21 та оят мавжуд.
va toshlardir, toshga, tosh kabi, shunday tosh, birlashganingiz, tegib bo'lmaydi, tosh, toshlar, Hijr, haromdir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Борди-ю қилолмасангиз, шундоқ ҳам ҳеч қачон қилолмайсизлар-да, у ҳолда дўзах оловидан қўрқинглар. Дўзахнинг ёқилғиси одамлар ва тошлардан ясалган бутлар билан тўла бўлиб, кофирлар учун тайёрлаб қўйилгандир.
Эй бани Исроил авлодлари, Мусо ўз қавми учун сув талабида бўлганида, “асонг билан тошга ургин”, – деганимизни эсга олинглар. Ўшанда ундан ўн иккита булоқ отилиб чиққан эди. Шундан сўнг ўн икки қабиланинг ҳар бир одамлари ўзларининг сув ичадиган жойларини билиб олдилар. Аллоҳ ато этган ризқидан еб-ичинглар ва Ер юзида фасод тарқатувчилардан бўлиб, бузғунчилик қилманглар.
Мана шу мўъжизаларни кўргандан кейин ҳам қалбларингиз қаттиқ бўлди. У кўнгилларингиз тошдек ҳатто ундан ҳам қаттиқроқдир. Чунки тошлардан шундайлари борки, ундан дарёлар отилиб чиқади, яна шундайлари ҳам борки, ёрилиб ундан сув чиқади ва яна шундайлари ҳам борки, Аллоҳдан қўрққанидан думалаб юқоридан пастга қулайди. Аллоҳ сизлар қилаётган ишларингиздан бехабар эмасдир.

Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, ўзлари билан жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг аввалги эрларидан бўлган ва ҳозирда сизнинг тарбиянгизда бўлган ўгай қизларингизга уйланиш ҳаром қилинди. Бироқ уларнинг оналари билан ҳали жинсий алоқада бўлмай туриб талоқ қилган бўлсангиз, аввалги эрларидан туғилган қизларига уйланишингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Шунингдек, яна пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари ва опа-сингилни бирга қўшиб никоҳга олишингиз ҳаром қилинди. Магарам, олдин бўлиб ўтган бўлса, у кечирилади. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Улар яна ўзларича: “Бу ҳайвонлар ва экинларнинг истеъмоли ман қилингандир. Уни фақат биз истаганлар ейиши мумкин. Ҳамда ҳайвонларнинг устига миниш ҳаром қилингандир. Баъзи ҳайвонлар сўйилаётганда уларга Аллоҳнинг номи айтилмайди”, – деб, У Зотнинг шаънига бўҳтон тўқийдилар. Аллоҳ қилаётган туҳматлари учун яқинда уларни жазолайди.
Биз уларни қабила ҳолида ўн икки гуруҳга бўлиб қўйдик. Мусо ўз қавми учун сув талабида бўлганида, “Асонг билан тошга ургин”, – деб ваҳий қилдик. Ўшанда ундан ўн иккита булоқ отилиб чиққан эди. Дарҳақиқат, ўн икки қабиланинг ҳар бир одамлари ўзларининг сув ичадиган жойини билиб олдилар. Ҳамда жазирама иссиқдан сақланишлари учун булутни тепаларига соябон қилдик. Осмондан уларга ширинлик ва беданалар тушириб: “Сизларга ризқ қилиб берган тоза нарсаларимиздан енглар”, – дедик. Бани Исроил авлодлари Бизга зулм қилмадилар, балки ўзларига зулм қилган эдилар.
Яна уларнинг: “Ё Аллоҳ, агарда мана шу Қуръон Сенинг ҳузурингдан, ҳақиқатан, нозил қилинган бўлса, у ҳолда майли, устимизга самодан тош ёғдир ёки бизларга аламли азобни келтир”, – деганларини эсланг.
Фармонимиз бўлган ҳалокат келганида у ерни остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг устига сополдан иборат қизитилган тошларни кетма-кет ёғдирдик.
Бас, Биз у шаҳарни остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг устига сополдан иборат қизитилган тошларни кетма-кет ёғдирдик.
Аниқки, Самуд қавмининг Ҳижр водийси эгалари ҳам пайғамбарлари Солиҳни ёлғончига чиқарган эдилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Хоҳ тош бўлинг хоҳ темир бўлинг, барибир қайта тириласизлар”, – деб айтинг.
Улар фаришталарни кўрадиган қиёмат кунида жиноятчилар учун у кун ҳеч қандай хушхабар йўқдир. Фаришталар уларга: “Сизларга хушхабар бутунлай ҳаромдир”, – дейдилар.
Улар фаришталарни кўрадиган қиёмат кунида жиноятчилар учун у кун ҳеч қандай хушхабар йўқдир. Фаришталар уларга: “Сизларга хушхабар бутунлай ҳаромдир”, – дейдилар.
Аллоҳ икки денгизни буниси чучук ва ширин, униси шўр ва аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва аралашиб кетмаслиги учун уларнинг ўртасида тўсиқ ва очилмас парда қилиб қўйган Зотдир.
Аллоҳ икки денгизни буниси чучук ва ширин, униси шўр ва аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва аралашиб кетмаслиги учун уларнинг ўртасида тўсиқ ва очилмас парда қилиб қўйган Зотдир.
Эй Муҳаммад, албатта, аёлларингиз яшайдиган ҳужралар орқасидан туриб, сизни чақирадиган кимсаларнинг кўплари ақл ишлатмайдилар.
Лойдан пиширилган тошларни уларнинг устига ёғдиришимиз учун келдик.
Эй иймон келтирганлар, ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланглар. У ерда қаттиққўл ва дарғазаб, Аллоҳ буюрган нарсага осийлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар турадилар.
Мана шу нарсаларда ақл эгаси учун етарли қасам борми?