Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, шубҳасиз, қоринларида олов еган бўладилар ва албатта, охиратда дўзахда ёнадилар.
Сиз қидирган أ ك ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 109 та оят мавжуд.
va yenglar, yenglar, yemaydilar, va yenglar, yemanglar, yeyishingiz uchun, hosilini, yeydilar, yeganingizni, yeyajak
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, шубҳасиз, қоринларида олов еган бўладилар ва албатта, охиратда дўзахда ёнадилар.
Эй иймон келтирганлар! Тижорат қилиб, розилик билан топган мол-мулкларингиздан ташқарисини орангизда ноҳақ йўллар билан еманглар. Шунингдек, бир-бирингизни ўлдирманглар. Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган – Раҳим Зотдир.
Яна бошқа сабаби уларнинг судхўрлик қилиб, фоиз олишлари эди. Ваҳоланки Тавротда рибодан қайтарилган эдилар. Ҳамда одамларнинг молларини ноҳақ йўл билан еганларидир. Биз улар орасидан кофир бўлган кимсалар учун охиратда аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз.
Сизларга ўлимтик ҳайвон, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзганинг номи билан сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, тепаликдан йиқилиб тушиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич ҳайвонлар уларнинг бир бўлагини парчалаб еган жониворлар ҳаром қилинди. Бироқ жонлари чиқмасдан бурун етиб келиб, уларни сўйиб олсангиз, ҳалолдир. Шу билан бирга, бут-санамларга атаб сўйилган ҳайвонлар, фол чўпларига қараб қисматингизни билиш учун фол очиш ҳам ҳаром қилинди. Бугун эса энди кофирлар динингизга зарар етказа олишдан умидларни уздилар. Шунинг учун ҳам улардан асло қўрқманглар, фақат Мендан қўрқинглар. Бугун динингизни камолига етказдим, неъматимни сизларга тўлиқ қилиб бердим ҳамда сизлар учун Исломни танлаб, дин бўлишига рози бўлдим. Агарда кимки қаттиқ очарчиликда ночор қолиб, гуноҳга майл бўлмаган ҳолда ҳаром қилинганлардан бир миқдор еса, гуноҳ бўлмайди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй Расулим, сиздан ўзларига нималар ҳалол қилинганини сўрайдилар. Сиз уларга: “Сизларга покиза нарсалар ҳалол қилинди. Аллоҳнинг сизларга таълим берган илмидан фойдаланиб, қўлга ўргатган ва уларни овчи қилиб парваришлаганингиз йиртқич ҳайвонларнинг сизлар учун тутиб келганларини ҳам еяверинглар. Уларни овга қўйиб юбораётганингизда Аллоҳнинг номини зикр қилиб, “Бисмиллоҳ” денглар”, – деб айтинг. Аллоҳдан қўрқинглар, шубҳасиз, Аллоҳ ҳисоб китобни тез қилувчи Зотдир.
Улар доимо ёлғонга қулоқ осувчилар ва ҳаром ейдиганлардир. Агарда сизнинг ҳузурингизга ҳукм сўраб келсалар, истасангиз, ўрталарида ҳукм чиқаринг ёки улардан воз кечинг. Агар улардан воз кечсангиз ҳам, зинҳор сизга бирор зарар келтира олмайдилар. Борди-ю ҳукм қилсангиз ҳам, ўрталарида адолат билан ҳукм қилинг. Албатта, Аллоҳ адолатли бўлганларни севади.
Улардан кўпчилигини гуноҳ ишларда, душманлик қилишда ва ҳаром ейишга ошиқаётганларни кўрасиз. Қилаётган бу ишлари нақадар ёмон ишдир.
Аҳли китоб бўлган руҳонийлар ва уламолар уларни гуноҳ гапларни айтишларидан ва ҳаром топиб ейишларидан ман қилсалар эди?! Уларнинг бу қилаётган хатти-ҳаракатлари нақадар ёмондир.
Агар улар Тавротга, Инжилга ва Роббилари томонидан уларга нозил қилинган Қуръон ҳукмларига тўғри амал қилганларида эди, тепаларидан ҳам, оёқ остиларидан ҳам ризқ еган бўлар эдилар. Шу билан бирга, уларнинг орасида ҳаддан ошмаган адолатли тоифа ҳам бор. Лекин улардан аксариятининг қилаётган ишлари жуда ёмондир.
Марям ўғли Исо Масиҳ фақат бир пайғамбардир. Ундан олдин ҳам қанчадан-қанча Расуллар ўтган. Шунингдек, унинг онаси Марям эса иймонда содиқ аёлдир. У иккови ҳам бошқалар каби таом ер эдилар. Эй Расулим, уларга оятларимизни қай йўсинда аниқ баён қилиб бераётганимизга назар солинг. Шундан кейин ҳам уларнинг ҳақдан қай томонга юз ўгириб кетаётганларни кўринг.
Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг ҳалол ва покларини еб-ичинглар. Ўзингиз Унга иймон келтирган Аллоҳдан қўрқинглар.
Кейин улар: “Биз у дастурхондаги неъматлардан ейишни ва қалбларимиз хотиржам бўлишни ҳамда бизларга рост гапирганингни билишни ва бу ҳодисага гувоҳлик берувчилардан бўлишни истаймиз”, – дедилар.
Агар Унинг оятларига иймон келтирган бўлсангизлар, Аллоҳнинг номи айтилиб сўйилган ҳалол нарсалардан тановул қилаверинглар.
Сизларга нима бўлдики, унинг устида Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсалардан емайсизлар?! Ваҳоланки, У сизларга мажбур бўлганингиздан ташқари барча ҳаром қилган нарсаларни батафсил баён қилиб берган эди. Албатта, кўпчилик маълумотга эга бўлмай туриб, ҳавойи нафслари билан одамларни адаштирадилар. Шубҳасиз, Роббингиз ҳаддидан ошганларни жуда яхши билувчи Зотдир.
Аллоҳнинг номи айтилмай сўйилган нарсалардан еманглар, чунки у фосиқликдир. Шайтонлар ўз дўстларини сизлар билан жанжаллашиш учун васваса қилади. Агар уларга итоат қиладиган бўлсангизлар, у ҳолда, шубҳасиз, сизлар ҳам мушриклардан бўласизлар.
У ишкомларга кўтарилиб қўйиладиган ва кўтарилмай ерда етишадиган боғларни яратган Зотдир. Ҳамда мазаси турли бўлган хурмо ва экинларни, бир-бирига ўхшайдиган ва ўхшамайдиган зайтун ва анорлар дарахтларини яратди. Пишиб етилганда, меваларидан енглар ва ҳосил йиғими кунида ҳақини адо этинглар. Исрофгарчилик қилманглар, албатта, У исроф қилувчиларни севмайди.
У ишкомларга кўтарилиб қўйиладиган ва кўтарилмай ерда етишадиган боғларни яратган Зотдир. Ҳамда мазаси турли бўлган хурмо ва экинларни, бир-бирига ўхшайдиган ва ўхшамайдиган зайтун ва анорлар дарахтларини яратди. Пишиб етилганда, меваларидан енглар ва ҳосил йиғими кунида ҳақини адо этинглар. Исрофгарчилик қилманглар, албатта, У исроф қилувчиларни севмайди.
Ҳайвонлардан эса, юк ташийдиган ва ётқизиб сўйиладиганларини яратди. Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар. Шайтоннинг изларидан эргашманглар, албатта, у сизларга аниқ душмандир.
Эй Одам, энди сен ва жуфтинг Ҳавво жаннатга жойлашинглар ва у неъматлардан хоҳлаган жойингиздан бемалол тановул қилаверинглар. Фақат мана бу дарахтга яқинлашиб, ундан еб қўйманглар, акс ҳолда, нафсингизга зулм қилганлардан бўлиб қоласизлар.
Эй Одам болалари, ҳар сажда қилинадиган макон ва замонда зийнатли либосларингизни олинглар. Ҳамда еб-ичинглар, аммо исроф қилманглар. Чунки У исроф қилувчиларни севмайди.