Улар сизга: “Яҳудий ёки насроний динида бўлинглар, шунда ҳидоят топасизлар”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Йўқ, аксинча, биз ҳаниф, ҳақ йўлдан тоймаган Иброҳимнинг динига эргашамиз ва у мушриклардан эмас эди”, – деб айтинг.
Сиз қидирган ح ن ف масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 12 та оят мавжуд.
hanif, to'g'ri, hanif (Allohni birlashtiruvchi) sifatida, to'liq, hanif bo'lgan, birlashtiruvchi, haniflar bo'ling, Hanif sifatida, birlashtirib
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар сизга: “Яҳудий ёки насроний динида бўлинглар, шунда ҳидоят топасизлар”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Йўқ, аксинча, биз ҳаниф, ҳақ йўлдан тоймаган Иброҳимнинг динига эргашамиз ва у мушриклардан эмас эди”, – деб айтинг.
Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди. Балки ҳақ йўлдан тоймаган ҳаниф мусулмон эди. У мушриклардан ҳам эмас эди.
Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ ҳар доим рост айтади, шундай экан, ҳақ йўлдан тоймаган Иброҳимнинг ҳаниф динига эргашинглар ва у мушриклардан эмас эди”, – деб айтинг.
Чиройли ишларни қилувчи кимса бўлиб, ўзини Аллоҳга таслим қилган ва Иброҳимнинг ҳаниф динига эргашган кишидан ҳам тўғри динда бўлган ким бор?
Мен юзимни ҳақ йўлдан тоймайдиган ҳаниф бўлиб, осмонлар ва Ерни йўқдан бор қилган Зотга бурдим ҳамда мен мушриклардан эмасман.
Эй Муҳаммад, уларга: “Шубҳасиз, Роббим мени тўғри йўлга, ҳақ динга, ҳақ йўлдан тоймаган Иброҳимнинг ҳаниф динига йўллаб қўйган, у мушриклардан эмас эди”, – деб айтинг.
Шунингдек, юзингизни ҳаққа моил бўлган Ислом динида муқим тутинг, асло мушриклардан бўлманг, – деб буюрилганман.
Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилувчи, ҳақ йўлдан тоймайдиган ҳаниф бир уммат эди ва у мушриклардан эмас эди.
Эй Расулим, кейин сизга ҳақ йўлдан тоймайдиган ҳаниф Иброҳимнинг динига эргашинг, деб ваҳий юбордик. Шубҳасиз, Иброҳим мушриклардан эмас эди.
Бу амалларни Аллоҳга чин ихлос қилиб, Унга ширк келтирмаган ҳолингизда бажаринг. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, бас, у худди осмондан қулаган ва уни йиртқич қуш ўлжа қилиб тортиб кетган ёки уни кучли шамол олис жойларга учириб кетгандек бўлади.
Бас, эй Муҳаммад, юзингизни доимо тўғри бўлган Ислом динида тутинг. Аллоҳнинг инсонларни унинг устида яратган табиий хилқатини сақланглар. Аллоҳнинг яратган махлуқотларида ўзгартириш йўқдир. Энг тўғри дин шудир! Лекин одамларнинг аксарияти буни билмайдилар.
Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни ширкдан холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўлиқ адо қилишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри диндир.