Аллоҳ буюрган ишларни тақсимловчи фаришталарга қасам бўлсин.
Сиз қидирган أ م ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 248 та оят мавжуд.
buyurgani, buyurmoqdamisizlar, sizga buyurmoqda, sizga buyurilgan, amrini, bir ishga (narsaga), U sizga buyuradi, ishning, barcha ishlar, sizga buyurgani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ буюрган ишларни тақсимловчи фаришталарга қасам бўлсин.
Бас, улар Роббиларининг амридан бош тортишгач, қараб турган ҳолларида уларни даҳшатли чақмоқ урди.
Балки, уларнинг ақллари мана шунга амр қилар?! Ёки улар туғёнга кетган қавмдирлар?!
Улар пайғамбарни инкор қилдилар ва ҳавойи-нафсларига эргашдилар. Ҳар бир иш ўз қарорини топувчидир.
Яна ердан булоқлар отилтириб чиқардик. Бас, осмон ва Ер суви тақдир қилиб қўйилган бир иш устида учрашдилар.
Бизнинг фармонимиз фақат биргина “Бўл”, – деган сўздир. Унинг муддати кўз юмиб очгунчадир.
Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Уникидир. Барча ишлар фақат Аллоҳга қайтарилади!
Улар мўминларга: “Биз дунёда сизлар билан бирга эмасмидик”, – деб нидо қилганларида, мўминлар: “Ҳа, лекин сизлар ўзларингизни фитнага солдинглар ва бизларга мусибат етишига кўз тутдинглар ҳамда динимиз тўғрисида гумонда бўлдинглар ва Аллоҳнинг амри бўлган ўлим келгунча хомхаёллар сизларни алдаб юрди. Сизларни Аллоҳ ҳақида ёлғончи шайтон ҳам алдаб қўйди” – дейдилар.
Улар бахиллик қиладиган ва одамларни ҳам бахилликка буюрадиган кимсалардир. Ким бахиллик қилиб эҳсон қилишдан юз ўгирса, бас, Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний ва мақтовга сазовар – Ҳамид Зотдир.
Улар худди ўзларидан озгина олдин, ўз қилмишларининг уқубатини татиган, Бадр жангида енгилган мушриклар кабидир. Уларга охиратда ҳам аламли азоб бор.
Эй Макка кофирлари, сизларга олдин куфр келтириб, сўнг шу дунёдаёқ ўз ишларининг зиёнини тотган кимсаларнинг хабари келмадими?! Яна уларга охиратда аламли азоб ҳам бордир.
Эй Пайғамбар, қачонки, сизлар хотинларингизни талоқ қилсангизлар, уларнинг поклик пайтларидаги иддаларида талоқ қилинглар ва иддани сананглар. Роббингиз бўлган Аллоҳдан қўрқинглар. Идда тугагунча уларни яшаб турган уйларидан чиқарманглар ва улар ҳам ўзларича чиқиб кетмасинлар. Фақат улар очиқ фаҳш ишни қилсаларгина уйларидан чиқариладилар. Бу Аллоҳнинг чегараларидир. Кимки, Аллоҳ чегараларидан чиқса, демак, у ўзига зулм қилибди. Сиз билмайсиз, эҳтимол, Аллоҳ бу талоқдан кейин бирор ишни пайдо қилар.
Ҳамда унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ беради. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишига етувчидир. Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйган.
Хотинларингиз орасидаги кексайиб ҳайз кўришдан умид узганлари, агар сизлар уларнинг иддалари қанча давом этиши хусусида шубҳалансангизлар, бас, билингки, уларнинг иддалари уч ойдир, яна ҳали ҳайз кўрмаганларнинг иддалари ҳам шундайдир. Ҳомиладорларнинг идда муддатлари ҳомилаларини туғишларидир. Кимки Аллоҳга тақво қилса, Аллоҳ унинг ишини осон қилади.
Бу ҳукмлар Аллоҳнинг сизларга нозил қилган амридир. Кимки Аллоҳга тақво қилса, унинг ёмонликларини ўчиради ва унинг мукофотини буюк қилиб беради.
Идда сақлаётган хотинларингизга ўзларингиз яшаб турган жойдан имкониятингизга қараб жой беринглар ва уларни турган жойларидан сиқиб чиқариш мақсадида уларга зарар етказманглар. Агар улар ҳомиладор бўлсалар, у ҳолда, то ҳомилаларини қўйгунларича, уларга нафақа бериб туринглар. Бас, агар талоқ қилган аёлларингиз сизлар учун бола эмизсалар, у ҳолда уларнинг ҳақларини беринглар. Эмизиш хусусида яхшилик билан ўзаро келишиб олинглар. Агар келиша олмасдан қийинчиликка учрасангиз, бас, у ота учун боласини бошқа бир аёл эмизади.
Қанчадан-қанча қишлоқ ва шаҳарлар борки, улар Роббилари ва пайғамбарларининг амридан бош тортганлар, бас, Биз уларни қаттиқ ҳисоб-китоб қилганмиз ва хунук азоб билан азоблаганмиз.
Бас, у қишлоқ ва шаҳарларнинг аҳли ўз қилмишларининг уқубатини тоттилар ва бу ёмон ишларининг оқибати зиён кўриш бўлди.
Бас, у қишлоқ ва шаҳарларнинг аҳли ўз қилмишларининг уқубатини тоттилар ва бу ёмон ишларининг оқибати зиён кўриш бўлди.
Аллоҳ етти қават осмонни ва Ердан ҳам ўшанча миқдорни яратган Зотдир. Аллоҳнинг амри у осмон ва Ер ўртасида нозил бўлиб туради. Булар токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир эканини ва Аллоҳ барча нарсани Ўз илми билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учундир.