Кимки чиройли амал қилувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас, у мустаҳкам халқани ушлабди. Барча ишларнинг оқибати ёлғиз Аллоҳга қайтади.
Сиз қидирган أ م ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 248 та оят мавжуд.
buyurgani, buyurmoqdamisizlar, sizga buyurmoqda, sizga buyurilgan, amrini, bir ishga (narsaga), U sizga buyuradi, ishning, barcha ishlar, sizga buyurgani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Кимки чиройли амал қилувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас, у мустаҳкам халқани ушлабди. Барча ишларнинг оқибати ёлғиз Аллоҳга қайтади.
У осмондан ергача бўлган барча ишни бошқариб туради. Сўнгра бу ишларнинг барчаси миқдори сиз санаётган ҳисобда минг йилга тенг бўлган кунда Унинг Ўзига кўтарилади.
Улар мусибатларга сабр қилишгач, Биз улардан амримиз билан тўғри йўлга бошлайдиган раҳнамоларни чиқардик. Улар оятларимизга аниқ ишонар эдилар.
Аллоҳ ва Унинг пайғамбарлари бир ишни ҳукм қилганда – ҳеч бир мўмин ва мўминага уни бажариш ёки бажармаслик ишларида ихтиёр бўлиши мумкин эмас. Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осийлик қилса, бас, у аниқ залолат билан йўлдан адашибди.
Аллоҳ ва Унинг пайғамбарлари бир ишни ҳукм қилганда – ҳеч бир мўмин ва мўминага уни бажариш ёки бажармаслик ишларида ихтиёр бўлиши мумкин эмас. Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осийлик қилса, бас, у аниқ залолат билан йўлдан адашибди.
Эй Муҳаммад, Аллоҳ ҳидоят билан неъмат берган ва сиз ҳам қулликдан озод қилиш орқали инъом қилган шахс Зайд ибн Ҳорисага: “Жуфтингни талоқ қилишга шошмай ўзингда сақлагин ва Аллоҳдан қўрққин”, – деб айтганингизни эсланг. Аллоҳ ошкор қилувчи бўлган нарсани ичингизда махфий тутардингиз ва одамларнинг иғвосидан қўрқар эдингиз, ҳолбуки, Аллоҳдан қўрқмоғингиз ҳақлироқ эди. Бас, қачонки, Зайд ундан эҳтиёжини адо этиб талоқ қилгач Биз сизни унга уйлантирдик. Токи мўминларга асранди болалари ўз хотинларидан ҳожатларини адо этишгач уларга уйланишларида танглик бўлмаслиги учун шундай қилдик. Аллоҳнинг амри эса қилинувчидир.
Аллоҳнинг пайғамбарга ҳалол деб фарз қилган нарсада унга танглик бўлмайди. Бу олдинги ўтган пайғамбарлар ҳақидаги Аллоҳнинг йўлидир. Аллоҳнинг амри белгиланган қадар бўлгандир.
Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик масофани босиб ўтадиган шамолни хизматкор қилиб қўйдик ва унга мис булоғини оқизиб қўйдик. Ҳамда жинлардан ҳам Роббисининг изни билан унинг қўл остида ишлайдиган тоифаларни бўйсундириб қўйдик. Агар улардан ким амримиздан ташқари чиқса, унга ўт азобидан тоттириб қўярдик.
Заиф саналганлар мутакаббир кимсаларга: “Йўқ, кеча-ю кундуз бизга қилган макрларингизчи?! Ўшанда сизлар бизларни Аллоҳга куфр келтиришга ва Унга тенг шериклар қилишга буюрар эдингиз”, – дейдилар. Улар азобни кўзлари билан кўрган вақтларида надоматни ичларида тутадилар. Биз куфр келтирган кимсаларнинг бўйинларига кишанлар соламиз. Улар фақат дунёда қилиб ўтган амалларига яраша жазоланадилар.
Эй Муҳаммад, агар мушриклар сизнинг пайғамбар эканлигингизни инкор қилсалар, бас, билингки, сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам қавмлари томонидан инкор қилинганлар. Албатта, барча ишлар Аллоҳга қайтарилади.
Бирор нарса яратишни ирода қилганда, Унинг амри фақатгина унга “Бўл!” деб айтишдир. Бас, У амр қилган нарса дарҳол пайдо бўлади.
Бас, қачонки у бола отаси билан бирга юрадиган бўлгач, Иброҳим унга: “Эй ўғилчам, мен кўпинча тушимда сени қурбон қилиш учун сўяётганимни кўрмоқдаман. Ўйлаб қараб кўр, нима дейсан?” – деган эди. Ўғли Исмоил: “Эй отажон, сенга тушингда Аллоҳ томонидан нима буюрилган бўлса, ўша нарсани қилгин. Иншааллоҳ, мени сабр қилувчилардан топасан”.
Бас, унга унинг буйруғи билан у истаган томонга майин эсаверадиган шамолни бўйсундириб қўйдик.
Яна уларга: “Мен Аллоҳга динни Унга холис қилган ҳолда ибодат қилишга буюрилганман”, – деб айтинг.
Шунингдек, мусулмонларнинг аввали бўлишга буюрилганман, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Эй жоҳиллар, сизлар мени Аллоҳдан бошқага ибодат қилишга буюряпсизларми?!” – деб айтинг.
Аллоҳ юксак даражали ва Арш соҳибидир. У Ўз амри билан бандалари орасидан кимни хоҳласа, ўшанга қиёматдаги мулоқот кунидан огоҳлантириш учун руҳни нозил қилади.
Бошингизга азоб тушганда мен сизларга айтаётган бу сўзларимни эслайсизлар. Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман. Шубҳасиз, Аллоҳ бандаларининг қилаётган ишларини кўриб турувчидир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен ўзимга Роббим томонидан ҳужжатлар келган пайтда, сизлар Аллоҳдан бошқага дуо қилаётган нарсаларингизга ибодат қилишдан ман этилганман ва оламларнинг Роббисига таслим бўлишга амр қилиндим”, – деб айтинг.
У тирилтирадиган ва ўлдирадиган Зотдир. Агар бирор ишни ҳукм қилса, унга фақат: “Бўл!” – дейди, холос. Бас, у иш бўлади.