Эй Муҳаммад, у мушрикларни барча иш битирилган ҳасрат куни бўлмиш қиёматдан огоҳлантиринг. Улар бугун ғафлатдадирлар, шунинг учун улар иймон келтирмайдилар.
Сиз қидирган أ م ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 248 та оят мавжуд.
buyurgani, buyurmoqdamisizlar, sizga buyurmoqda, sizga buyurilgan, amrini, bir ishga (narsaga), U sizga buyuradi, ishning, barcha ishlar, sizga buyurgani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, у мушрикларни барча иш битирилган ҳасрат куни бўлмиш қиёматдан огоҳлантиринг. Улар бугун ғафлатдадирлар, шунинг учун улар иймон келтирмайдилар.
У ўз аҳлини намоз ва рўзага буюрар эди. У Роббиси наздида рози бўлинган киши эди.
Жаброил: “Биз фаришталар фақат Роббингизнинг амри билан тушамиз. Олдимиздаги охират ҳам, ортимиздаги дунё ҳам, иккиси ўртасидаги барча ишлар ҳам, фақат Унинг измидадир. Роббингиз унутувчи бўлмаган”, – дейди.
Ҳамда ишимни осон қилгин.
Ҳамда уни пайғамбарлик ишимда шерик қилгин.
Бас, сеҳргарлар қиладиган ишларини талашиб-тортишиб, аста шивирлаша бошладилар.
Ҳолбуки, Ҳорун бузоққа сиғинишларидан олдин уларга: “Эй қавмим, сизлар бу билан имтиҳон қилиндингиз. Роббингиз, шубҳасиз, ягона Раҳмондир. Бас, менга эргашинглар ва амримга итоат қилинглар!” – деган эди.
Ёки нега менинг орқамдан излаб бормадинг? Амримга итоатсизлик қилдингми?!.
Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам унга бардошли бўлинг. Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, аксинча, Биз сизга ризқ берамиз. Чиройли оқибат эса тақво аҳли учундир.
Фаришталар Ундан олдин бирор сўз айтмайдилар. Улар Аллоҳнинг амри билан иш қиладилар.
Яна уларни Бизнинг амримиз билан одамларни тўғри йўлга бошлайдиган раҳнамолар қилдик. Шунингдек, уларга яхши амаллар қилишни, намозни тўлиқ адо этишни ва закот беришни ваҳий қилдик. Улар, фақат Бизгагина ибодат қилувчи бўлдилар.
Сулаймонга эса шиддатли шамолни бўйсундирдик. Унинг буйруғи билан шамолни Биз ичини муборак қилган Шом диёрига эсадиган қилиб қўйдик. Биз бўлаётган барча нарсаларни билувчи эдик.
Одамлар эса ишларини ораларида бўлиб юбордилар. Қиёмат куни барчалари Бизнинг ҳузуримизга қайтувчидирлар.
Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар, одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар. Барча ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир.
Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар, одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар. Барча ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир.
Аллоҳ сизларга ердаги нарсаларни ва денгизда Унинг амри билан сузиб кетаётган кемаларни бўйсундириб қўйганини ҳамда осмонни Унинг изнисиз ерга қулаб тушишдан тутиб туришини кўрмадингизми?! Шубҳасиз, Аллоҳ одамларга шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Биз ҳар бир умматга ўзига хос шариат қилиб ибодат шаклини қилдик ва улар унга амал қилувчидирлар. Бас, эй Расулим, улар сиз билан бу ишда асло тортишмасинлар. Уларни Роббингизнинг йўлига даъват қилинг. Шубҳасиз, сиз тўғри йўлдасиз.
Аллоҳ уларнинг олдиларидаги ва орқаларидаги ҳамма нарсани билади. Шунингдек, барча ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилади.
Кейин, Биз унга ваҳий қилиб: “Бизнинг ҳимоямиз ва ваҳийимиз билан бир кема ясагин. Бас, қачонки, Бизнинг амримиз келиб, таннурдан олов ўрнига фавворалар отилган пайт, у кемага бир жуфт ҳар бир жонивордан ва оилангни олгин. Лекин кофирлардан ким ҳақида Бизни ғарқ бўлиши хусусида сўзимиз ўтган бўлса, улардан воз кеч. Ҳамда зулм қилганлар ҳақида ёрдам сўраб Менга хитоб қилма. Улар, албатта, ғарқ қилинувчилардир”, – деб ваҳий қилдик.
Кейин одамлар ўрталарида ишларини парча-парча қилиб юбордилар. Ҳар бир гуруҳ ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар.