Эй Муҳаммад: Роббингиз фаришталарга: “Мен қора балчиқдан олиб, қуритилган лойдан бир инсон яратувчиман”, – деб айтганини эсланг.
Сиз қидирган خ ل ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 261 та оят мавжуд.
sizlarni yaratdi, yaratdi, bir nasibi, yaratilishida, nasibi, yaratganini, yaratadi, yaratayin, Uni yaratdi, bir ulushi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад: Роббингиз фаришталарга: “Мен қора балчиқдан олиб, қуритилган лойдан бир инсон яратувчиман”, – деб айтганини эсланг.
Кейин иблис: “Мен қора балчиқдан олиниб, одам сурати берилган, кейин Сен уни қуритилган лойдан яратган башарга сажда қилувчи бўлмайман”, – деди.
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсани фақат ҳақ ҳикмат билан яратдик. Қиёмат соати ҳам, албатта, келувчидир. Бас, шундай экан, сиз жоҳилларнинг озорларига сабр қилинг ва уларга чиройли муомалада бўлиб туринг.
Албатта, Роббинг У кўплаб яратувчи – Халлоқ ва ҳамма нарсани билувчи – Аълим Зотдир.
У Зот осмонлар ва Ерни ҳақ ҳикмат билан яратди. Аллоҳ мушриклар ширк келтираётган нарсалардан пок ва улуғдир.
Аллоҳ инсонни бир томчи сув бўлган нутфадан яратди. Энди эса у Роббисига қарши очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди.
Шунингдек, У чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларнинг юнги, патлари ва терисидан сизни иситадиган кийимлар тикасиз ва бошқа кўплаб фойдалар оласиз ҳамда уларнинг сути, тухуми ва гўштидан тановул қиласизлар.
У Зот яна сизлар улов сифатида унга минишингиз учун зийнат қилиб отлар, хачирлар ва эшакларни ҳам яратди. Яна ҳали сизлар билмайдиган бошқа уловларни ҳам яратади.
Ахир бутун мавжудотни яратадиган Зот билан ҳеч нарса ярата олмайдиган бут-санамларингиз баробарми?! Бас, ҳали ҳам ибрат олиб, эслатма олмайсизми?!
Ахир бутун мавжудотни яратадиган Зот билан ҳеч нарса ярата олмайдиган бут-санамларингиз баробарми?! Бас, ҳали ҳам ибрат олиб, эслатма олмайсизми?!
Мушрикларнинг Аллоҳдан бошқа сиғинаётган маъбудалари ҳеч нарсани ярата олмайдилар, балки уларнинг ўзлари яратиладилар.
Мушрикларнинг Аллоҳдан бошқа сиғинаётган маъбудалари ҳеч нарсани ярата олмайдилар, балки уларнинг ўзлари яратиладилар.
Ахир улар Аллоҳ яратган нарсаларнинг соялари Аллоҳга сажда қилиб, бўйсунган ҳолларида ўнг ва чап томонга эгилишини кўрмадиларми?!
Аллоҳ сизларни яратди, кейин жонингизни олади. Сизларнинг орангизда қариб ўзини бошқара олмайдиган даражада энг тубан умр кўришга қайтарилиб, илгари билган нарсаларининг ҳеч бирини билмай қоладиган кишилар ҳам бордир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Аллоҳ сизлар учун яратган нарсаларидан салқин сояли жойлар бунёд қилди ва сизлар учун тоғлардан бошпаналар қилди ҳамда сизлар учун иссиқ-совуқдан асрайдиган кийимлар ва сизларга душманнинг зиён етказишидан сақлайдиган совутлар яратди. Аллоҳга иймон келтириб мусулмон бўларсизлар, деб сизларга Ўз неъматини мана шундай комил қилиб бермоқда.
Кофирлар: “Чириган суяк ва титилган тупроқларга айланиб кетгач, чиндан ҳам янгитдан яратилиб, тириламизми?!” – дедилар.
Ёки бўлмаса, қайта тирилиши имконсиз, – деб ўз кўнглингизча катта кўринадиган бирор махлуқ бўлинг, барибир Аллоҳ сизларни тирилтиради. Ҳали улар: “Бизларни ким яна ҳаётга қайтаради?” – деб сўрайдилар. Эй Расулим, уларга: “Сизларни илк бор яратган Зот”, – деб жавоб беринг. Улар яна сизга бошларини чайқаб: “У кун қачон бўлади?” – дейдилар. Уларга: “Шояд, у кун яқинда бўлса”, – деб айтинг.
Вақтики, Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар”, – дедик. Кейин барчалари сажда қилдилар. Фақат иблис кибрланиб сажда қилмади ва: “Сен лойдан яратган кимсага сажда қиламанми?” – деди.
Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизда улов ва кемаларга миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп махлуқотлардан афзал қилиб қўйдик.
Бу кўргиликлар Бизнинг оятларимизга куфр келтирганлар ҳамда: “Чириган суяк ва титилган тупроққа айланган вақтимизда, янгитдан яралиб, қайта тирилувчимизми?!” – деганларнинг жазосидир.