Ахир, улар осмонлар ва Ерни яратган Аллоҳ уларнинг мислини ҳам яратишга қодир эканини кўра билмайдиларми?! Аллоҳ улар учун, шубҳа бўлмаган бир муддатни белгилаб қўйган. Бас, лекин золимлар куфрдан бошқасини танламадилар.
Сиз қидирган خ ل ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 261 та оят мавжуд.
sizlarni yaratdi, yaratdi, bir nasibi, yaratilishida, nasibi, yaratganini, yaratadi, yaratayin, Uni yaratdi, bir ulushi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ахир, улар осмонлар ва Ерни яратган Аллоҳ уларнинг мислини ҳам яратишга қодир эканини кўра билмайдиларми?! Аллоҳ улар учун, шубҳа бўлмаган бир муддатни белгилаб қўйган. Бас, лекин золимлар куфрдан бошқасини танламадилар.
Ахир, улар осмонлар ва Ерни яратган Аллоҳ уларнинг мислини ҳам яратишга қодир эканини кўра билмайдиларми?! Аллоҳ улар учун, шубҳа бўлмаган бир муддатни белгилаб қўйган. Бас, лекин золимлар куфрдан бошқасини танламадилар.
У билан суҳбатлашиб турган ўртоғи унга: “Сени тупроқдан, сўнг бир томчи сувдан яратиб, кейин инсон қилиб ростлаган Зотга куфр келтирдингми?!” – деди.
Улар саф тортган ҳолларида Роббингизга рўбарў қилиндилар. Биз уларга: “Сизларни илк бор қандай яланғоч ҳолингизда яратган бўлсак, яна шундай Бизнинг ҳузуримизга келдингиз. Балки, сизларга ваъда қилган қиёматни қила олмаслигимизни ўйлагандирсиз?!
Мен уларни осмонлар ва Ернинг яратилишига ҳам ўзларининг яратилишига ҳам гувоҳ қилмаганман. Шунингдек, бу йўлдан оздирувчиларни Ўзимга ёрдамчи ҳам қилиб олмаганман.

Фаришталар унга: “Ҳа, шундай, Роббинг бу иш Менга осон, ахир сени илгари ҳеч нарса бўлмаган пайтингда ҳам яратган эдим-ку, – деб айтмоқда”, – деди.
Ахир, ўша инсон Биз уни олдин ўзи ҳеч нарса бўлмаган пайтида яратганимизни эсламайдими?!
Қуръон Ерни ва юксак осмонларни яратган Зот томонидан нозил қилингандир.
Мусо фиръавнга: “Бизнинг Роббимиз ҳар бир нарсага ўз яратилишини кўрсатиб берган сўнгра уни ҳидоятга солган Зотдир”, – деди.
Биз сизларни ердан яратдик, унга қайтарамиз ва қиёмат кунида сизларни яна бир бор ундан чиқарамиз.
Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг орасидагиларни ўйнаб бекорга яратмаганмиз.
У кеча ва кундузни, қуёш ва ойни яратган Зотдир. Барча сайёралар фалакда доимий сузиб юрадилар.
Инсон шошқалоқ табиатда яратилган. Яқинда сизларга ваъда қилган аломатларимни кўрсатаман. Бас, Мени бу борада шошилтирманглар.
Биз у кунда осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ўрагандек ўраб, аввал қандай яратган бўлсак, уни яна ўша ҳолга қайтарамиз. Бу Бизнинг зиммамиздаги ваъда бўлиб, албатта, Биз буни қилувчимиз.
Эй инсонлар, агар сизлар қайта тирилишдан шубҳада бўлсангизлар, унда қаранг, Биз сизларга Аллоҳнинг қудратини баён қилиш учун сизларнинг отангиз Одамни тупроқдан, сўнгра Одам наслини манийдан, сўнгра лахта қондан, сўнгра шаклланиб битган ва битмаган бир парча гўштдан яратдик. Биз сизларни хоҳлаганимизча муайян вақтга бачадонларда қолдириб, кейин чақалоқ ҳолингизда дунёга чиқарамиз, сўнгра вояга етгунингизгача парвариш қиламиз. Сизлардан гўдаклик ва ёшликда вафот этадиганлар ва яна сизлардан кўп нарса билганидан кейин қариб ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада ночор умрга етиб келадиганлар ҳам бор. Ерни сувсиз қақраб ётган ҳолда кўрасиз, агар қачон унга осмондан сув ёғдирсак, у ҳаракатга келиб кўпчийди. Кейин ҳар хил гўзал ўсимлик жуфтларини ундириб чиқаради.

Эй инсонлар, сизга шундай масал айтилди, бас, унга қулоқ солинглар. Шубҳа йўқки, сизлар Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган нарсаларингиз, агар ҳаммалари уни қилишга бирлашсалар ҳам бир пашшани ярата олмайдилар. Агар пашша улардан бирор нарсани тортиб олса, ундан уни қутқариб қололмайдилар. Бутлардан ёрдам талаб қилувчи ҳам, ёрдам талаб қилинган бутлар ҳам ожиз бўлдилар.
Қасам бўлсинки, Биз Одамни лойнинг аслидан яратдик.