Сизни ва аввалги наслларни яратган Зотдан қўрқинглар.
Сиз қидирган خ ل ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 261 та оят мавжуд.
sizlarni yaratdi, yaratdi, bir nasibi, yaratilishida, nasibi, yaratganini, yaratadi, yaratayin, Uni yaratdi, bir ulushi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сизни ва аввалги наслларни яратган Зотдан қўрқинглар.
Ёки осмонлар ва Ерни яратган ҳамда сизлар учун осмондан сув тушириб, у билан гўзал боғларни ўстирган Зот яхшироқми?! Сизларда у боғларнинг дарахтини ўстириш қудрати бўлмаган эди. Аллоҳ билан бирга яна бирор илоҳ борми?! Йўқ, улар Аллоҳга ўзгаларни тенглаштирадиган қавмдирлар!
Ёки махлуқотни илк бошдан пайдо қиладиган, кейин қиёматда уни яна қайта яратадиган ва сизларни осмондан ва ердан турли неъматлар билан ризқлантирадиган Зот яхшими? Аллоҳ билан бирга яна бирор илоҳ борми?! Эй Муҳаммад, уларга: “Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг!” – деб айтинг.
Роббингиз хоҳлаган нарсани яратади ва хоҳлаган ишни танлайди. Уларда ихтиёр йўқдир! Аллоҳ уларнинг ширк келтираётган нарсаларидан пок ва олийдир!
Сизлар Аллоҳни қўйиб фақат бутларга ибодат қиляпсизлар ва уларни худо деб бўҳтон тўқияпсизлар. Аниқки, сизлар Аллоҳдан бошқага ибодат қилаётган нарсалар сизларга ризқ беришга қодир эмаслар. Бас, шундай экан, сизлар ризқни Аллоҳдан истанглар ва Унгагина ибодат қилинглар ва Унга шукр қилинглар. Сизлар, албатта, Унинг ҳузурига қайтариласизлар.
Ахир, улар Аллоҳ қандай қилиб илк бор йўқдан яратишини сўнгра қиёмат кунида яратган у барча нарсасини қайтаришини кўрмадиларми?! Албатта, бу ишлар Аллоҳга осондир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ер юзида сайр қилиб Аллоҳ қандай қилиб яратишни бошлаганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ қиёматда иккинчи марта пайдо қилади. Албатта, Аллоҳ барча нарсага қодирдир!
Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳақ ҳикмат билан яратди. Албатта, бунда мўминлар учун катта ибратлар бордир!
Эй Расулим, қасам бўлсинки, агар сиз улардан: “Осмонлар ва Ерни яратган, қуёш ва ойни амрига бўйсундириб қўйган Зот ким?” – деб сўрасангиз, улар: “Албатта, Аллоҳ”, – дейдилар. Бас, шундай экан, ҳақдан бошқа қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
Ахир, улар ўз ичларида Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда улар орасидаги барча нарсани фақат ҳақ ҳикмат ва қиёматгача белгиланган муддат билан яратганини тафаккур қилиб кўрмадиларми?! Дарҳақиқат, одамларнинг кўпчилиги қайта тирилиб Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилувчидирлар.
Аллоҳ аввал бошда Ўзи яратиб, кейин бу яратишни қиёматда такрорлайди. Сўнгра ҳисоб-китоб учун Унга қайтариласизлар.
Унинг аломатларидан бири – Аллоҳ сизларнинг отангиз Одамни аввал тупроқдан яратгани, сўнгра сизлар башарга айланиб, ер юзига тарқалишингиздир.
Яна Унинг аломатларидан бири – сизлар сокинлик топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда муҳаббат ва меҳр пайдо қилишидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибратлар бордир.
Унинг бошқа далилларидан яна бири – осмонлар ва Ерни яратиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турли бўлишидир. Албатта, бунда барча оламлар учун аломатлар бордир.
У илк бор борлиқни яратиб, сўнгра қиёмат куни Ўзи уни яна қайта яратадиган Зотдир. У Зотга буларни қилиш жуда осондир. Осмонлар ва Ердаги энг олий сифат Уникидир. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Бас, эй Муҳаммад, юзингизни доимо тўғри бўлган Ислом динида тутинг. Аллоҳнинг инсонларни унинг устида яратган табиий хилқатини сақланглар. Аллоҳнинг яратган махлуқотларида ўзгартириш йўқдир. Энг тўғри дин шудир! Лекин одамларнинг аксарияти буни билмайдилар.
Аллоҳ аввал сизларни яратган, сўнгра сизларни турли неъматлар билан ризқлантирган, сўнгра ажалингиз етгач вафот эттирадиган, кейин қиёматда яна қайта тирилтирадиган Зотдир! Сизлар сиғинаётган шерикларингиз ичида булардан бирортасини қила оладигани бор-ми?! Аллоҳ уларнинг келтираётган ширкларидан пок ва олийдир.
Аллоҳ шундай Зотдирки, сизларни аввал заиф гўдак ҳолида яртди. Сўнгра заифликдан кейин қувват пайдо қилди. Куч-қувватли қилгандан кейин яна заифлик ва қариликни пайдо қилди. Аллоҳ холаган нарсани яратади. У барча нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳар нарсага кучи етувчи Қодир Зотдир.
Аллоҳ шундай Зотдирки, сизларни аввал заиф гўдак ҳолида яртди. Сўнгра заифликдан кейин қувват пайдо қилди. Куч-қувватли қилгандан кейин яна заифлик ва қариликни пайдо қилди. Аллоҳ холаган нарсани яратади. У барча нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳар нарсага кучи етувчи Қодир Зотдир.
Аллоҳ сиз уни кўриб турган осмонларни устунсиз яратди. Сизларни тебратиб юбормаслиги учун ерда мустаҳкам тоғларни барпо қилди ва унда ҳар турли жонзотларни тарқатиб қўйди. Ҳамда Биз осмондан сув ёғдириб, ерда турли фойдали ўсимликларни ундириб қўйдик.