Булар Аллоҳнинг яратган махлуқотларидир. Қани, энди, эй мушриклар, сизлар Менга Ундан ўзгалар ерда нималарни яратганини кўрсатинглар-чи! Йўқ, золимлар аниқ адашувдалар!
Сиз қидирган خ ل ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 261 та оят мавжуд.
sizlarni yaratdi, yaratdi, bir nasibi, yaratilishida, nasibi, yaratganini, yaratadi, yaratayin, Uni yaratdi, bir ulushi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Булар Аллоҳнинг яратган махлуқотларидир. Қани, энди, эй мушриклар, сизлар Менга Ундан ўзгалар ерда нималарни яратганини кўрсатинглар-чи! Йўқ, золимлар аниқ адашувдалар!
Булар Аллоҳнинг яратган махлуқотларидир. Қани, энди, эй мушриклар, сизлар Менга Ундан ўзгалар ерда нималарни яратганини кўрсатинглар-чи! Йўқ, золимлар аниқ адашувдалар!
Қасам бўлсинки, агар улардан: “Осмонлар ва Ерни ким яратган?” – деб сўрасангиз, улар: “албатта, Аллоҳ”, – дейдилар. Сиз: “Аллоҳга ҳамд” – денг. Йўқ, уларнинг кўпчилиги ҳақиқатни билмайдилар.
Эй инсонлар, сизларни яратиш ҳам, қайта тирилтириш ҳам худди бир жонни яратиш ва қайта тирилтиришнинг ўзгинаси каби осондир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга эгалик қилган Зотдир. Сизлар учун Ундан ўзга бирор дўст ва шафоатчи йўқдир. Наҳотки, эслатма олмайсизлар?!
У барча нарсани чиройли қилиб яратган Зотдир. Аллоҳ илк инсонни яратишни эса лойдан бошлади.
У барча нарсани чиройли қилиб яратган Зотдир. Аллоҳ илк инсонни яратишни эса лойдан бошлади.
Кофирлар: “Бизлар ер остида йўқ бўлиб кетгач, чиндан ҳам яна янгитдан яратиламизми?” – дедилар. Йўқ, улар охиратда Роббларига рўбарў бўлишни инкор қилувчилардир.
Куфр келтирган кимсалар: “Сизларга чириб титилиб бутунлай парча-парча бўлиб кетган вақтингизда, албатта, сизлар яна янгитдан яратиласизлар, деб хабар берадиган бир кишини кўрсатайликми?” – дедилар.
Ҳамд осмонлар ва Ерни йўқдан бор қилган ҳамда фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳгадир. У яратган нарсаларида нимани хоҳласа ўшани зиёда қилади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодир Зотдир.
Эй инсонлар, сизларга Аллоҳнинг ато этган неъматини ёдга олинглар! Сизларга осмону ердан ризқ берадиган Аллоҳдан бошқа яратувчи борми?! Ундан ўзга илоҳ йўқ! Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар?!
Аллоҳ сизларни аввал тупроқдан, сўнгра унинг наслини бир томчи нутфадан яратиб, кейин сизларни эркак ва аёл қилиб жуфтлар қилди. Ҳар бир аёл нимага ҳомиладор бўлса ва нимани туғса, фақат Унинг илми билан бўлади. Бирор узоқ умр кўрувчининг умри узайтирилган бўлса ёки умридан камайтирилган бўлса, албатта, у китобда ёзилган бўлади. Албатта, бу ишлар Аллоҳга осондир.
Агар У хоҳласа, сизларни ер юзидан кетказиб, ўрнингизга бошқа янги бир халқни келтиради.
Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Менга Аллоҳдан бошқа илтижо қилаётган шерикларингизнинг хабарини беринг-чи?! Менга кўрсатинглар-чи, улар ер юзида нимани яратдилар?! Ёки уларнинг осмонларни яратишда шерикликлари борми?! Ёхуд уларга бирор китоб берганмидик, унда шерик эканликлари ҳақида бирон ҳужжат бўлсин?!” – деб айтинг. Йўқ, золимлар бир-бирига фақат ёлғонни ваъда қиладилар.
Ер ундирадиган нарсалардан, одамларнинг ўзларидан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан пок Зотдир.
Яна Биз уларга ўша кемага ўхшаш минадиган бошқа улов воситаларини ҳам яратдик.
Биз кимга узоқ умр берсак, унинг вужудини эгик қилиб қўямиз. Ахир, ақл ишлатмайдиларми?!
Биз улар учун қудрат қўлимиз билан қилган чорва ҳайвонларини яратиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Мана улар ўша ҳайвонларга эгадирлар.
Биз уни бир томчи нутфадан яратганимизни, инсон билмайдими?! Энди, эса у бирдан, очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди!
У Бизга: “Чириган суякларни ким ҳам тирилтира олади?” – деб, масал келтирди-ю, лекин ўзининг қандай яратилишини унутиб қўйди.