У сизларни бир жондан яратди, сўнгра ундан жуфти Ҳаввони пайдо қилди. Сизлар учун чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни яратиб туширди. У сизларни оналарингизнинг қорнида уч табақа зулмат ичида аста-секин яратади. Ана шу Аллоҳ – Роббингиздир. Барча мулк фақат Уникидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Унга ибодат қилмай қай томонга бурилиб кетяпсизлар?!

