Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни беҳудага ўйнаб яратмаганмиз.
Сиз қидирган خ ل ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 261 та оят мавжуд.
sizlarni yaratdi, yaratdi, bir nasibi, yaratilishida, nasibi, yaratganini, yaratadi, yaratayin, Uni yaratdi, bir ulushi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни беҳудага ўйнаб яратмаганмиз.
Биз уларни фақат ҳақ ҳикмат билан яратганмиз. Лекин уларнинг аксарияти билмайдилар.
Ҳамда сизларнинг яратилишингизда ва Аллоҳ ер юзига тарқатиб юборган жониворлардан иборат нарсаларда ҳам аниқ ишонадиган қавм учун ибратли аломатлар бордир.
Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳақ ҳикмат билан, ҳар бир жон қилган касбига яраша, зулм қилинмаган ҳолида жазо ёки мукофот олиши учун яратган.
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ҳикмат ва қиёматгача белгиланган маълум муддат билан яратдик. Куфр келтирган кимсалар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчидирлар.
Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз ҳақида хабар бериб менга кўрсатинглар-чи, улар ердан нимани яратганлар?! Ёки улар учун осмонларни яратишда шериклик борми?! Агар ростгўй бўлсангизлар, менга ушбу Қуръондан олдин нозил қилинган бирор китобни ёки бирор илмий асарни келтиринглар-чи!” – деб айтинг.
Ахир, охиратни инкор қилувчилар осмонлар ва Ерни яратган, уларни яратишда беҳол бўлмаган Аллоҳ ўликларни тирилтиришга ҳам қодир эканлигини ўйлаб кўрмадиларми?! Йўқ! Албатта, У барча нарсага қодир Зотдир.

Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни турли-туман халқлар ва қабила ва элатлар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида энг мукаррамингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Ахир, Биз аввалги йўқдан бор қилиб яратишга ожизлик қилдикми? Йўқ, улар янги яралишдан шубҳадалар.
Ахир, Биз аввалги йўқдан бор қилиб яратишга ожизлик қилдикми? Йўқ, улар янги яралишдан шубҳадалар.
Инсонни Биз яратганмиз, демак, унинг нафси васваса қиладиган, нарсаларни ҳам биламиз. Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқмиз.
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсани олти кунда яратдик ва Бизга ҳеч қандай чарчоқ етмади.
Сизлар эслатма олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик.
Мен жин ва инс тоифасини фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим.
Ёки улар ҳеч нарсасиз яралиб қолганмилар?! Ёки улар ўзлари яратувчимилар?!
Ёки улар ҳеч нарсасиз яралиб қолганмилар?! Ёки улар ўзлари яратувчимилар?!
Ёки улар осмонлар ва Ерни ҳам яратгандирлар?! Йўқ, улар ҳақ сўзга ишонмайдилар!
Шубҳасиз, эркак ва аёл жуфтларни ҳам яратган Унинг Ўзидир.
Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик.