Эй Муҳаммад, Мен якка қилиб яратган кимсани Ўзимга қўйиб беринг!
Сиз қидирган خ ل ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 261 та оят мавжуд.
sizlarni yaratdi, yaratdi, bir nasibi, yaratilishida, nasibi, yaratganini, yaratadi, yaratayin, Uni yaratdi, bir ulushi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, Мен якка қилиб яратган кимсани Ўзимга қўйиб беринг!
Сўнгра лахта қон бўлди. Бас, Аллоҳ уни яратиб, тиклади.
Дарҳақиқат, Биз инсонни оталик ва оналик сувларидан аралаш бир нутфадан яратдик. Бас, синаш учун, уни эшитувчи ва кўрувчи қилиб қўйдик.
Биз уларни яратдик ва барча аъзоларини мустаҳкам қилдик ва агар хоҳласак уларни ҳалок қилиб, ўринларига ўхшашларини келтирамиз.
Ахир, Биз сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми?!
Биз сизларни жуфт-жуфт қилиб яратдик.
Эй мушриклар, сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонними?! Албатта, Аллоҳ уни бино қилди.
Аллоҳ уни қайси нарсадан яратди?!
Бир ҳақир нутфадан яратиб, сўнг уни туғилиш вақтини белгилаб қўйди.
У сени яратиб, сўнг барча аъзоларингни тиклаб, сўнг қоматингни рост қилиб қўйган Зот-ку!
Бас, инсон ўзининг нимадан яралганига бир назар солсин!
У отилиб чиқувчи бир сувдан яралган.
У барча нарсани яратиб, барпо қилган Зотдир.
Ахир, улар туянинг қандай қилиб яратилганига назар солмайдиларми?
Бошқа юртларда унинг ўхшаши яратилмаган.
Ҳақиқатан, инсонни машаққатга яратдик.
Эркак ва аёлни яратган Зотга қасам бўлсин.
Ҳақиқатан, Биз инсонни энг гўзал тузилишда яратдик.
Эй Муҳаммад, бутун борлиқни яратган Роббингиз номи билан ўқинг!
У инсонни лахта қондан яратди.