Эй Муҳаммад, мана шу шаҳар билан қасам ичаман.
Balad сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,90-сура,20 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
30-жуз,90-сура,20 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Эй Муҳаммад, мана шу шаҳар билан қасам ичаман.
Ҳолбуки, сиз шу шаҳарда муқим тургандирсиз.
Ҳамда ота ва болаларга қасамёд қиламан.
Ҳақиқатан, инсонни машаққатга яратдик.
У ўзига ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ўйлайдими?!
У мақтаниб: “Жуда кўп мол-дунёни сарфлаб йўқ қилдим”, – дейди.
Уни ҳеч ким кўрмаган, деб ўйлайдими?!
Ахир, у учун икки кўз қилмадикми?!
Тил ва икки лаб ато қилмадикми?!
Яна уни икки баландликка йўллаб қўйдик-ку!
Бас, у бирор яхши довонни ошиб ўтмади.
Эй Муҳаммад, довон ошиш нима эканини сизга нима билдирди?
У қул озод қилишдир.
Ёки очарчилик кунида муҳтожга таом беришдир.
Хоҳ у қариндош етим бўлсин.
Хоҳ тупроққа қорилган бечора мискин бўлсин.
Сўнгра мазкур инсон иймон келтирган ва бир-бирларини сабр қилишга тавсия қилган, бир-бирларини марҳаматли бўлишга ундаган кимсалардан бўлди.
Ана ўша фазилатларга эга бўлган кимсалар ўнг томон эгаларидир.
Оятларимизга куфр келтирган кимсалар эса, чап томон эгаларидир.
Уларнинг устиларида қоплаб турган олов бордир.