Албатта, иймон келтирган, солиҳ амаллар қилган ва Роббиларига итоат қилиб бўйсунган кимсалар – ана ўшалар, жаннат эгалари бўлиб, улар у ерда абадий қолувчилардир.
Сиз қидирган أ م ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 879 та оят мавжуд.
ishonadilar, imon keltiradilar, ishonmaydilar, ishondik, ishonyapti, ishongan, imon keltiring, ishonganlari, ishonamizmi?, ishongani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, иймон келтирган, солиҳ амаллар қилган ва Роббиларига итоат қилиб бўйсунган кимсалар – ана ўшалар, жаннат эгалари бўлиб, улар у ерда абадий қолувчилардир.
Эй қавмим, сизлардан бу пайғамбарлик даъвати учун мол-дунё сўрамайман. Менинг мукофотим фақат Аллоҳнинг зиммасидадир. Мен сизнинг талабингиз билан Аллоҳга иймон келтирганларни ёнимдан қувиб ҳайдовчи эмасман. Шубҳасиз, улар Роббилари билан юзма-юз бўлувчилардир. Лекин сизларни жоҳиллик қилаётган қавм эканингизни кўриб турибман.
Нуҳ пайғамбарга: “Қавмингдан шу пайтгача иймон келтирганларидан бошқа энди ҳеч ким асло иймон келтирмайди. Шундай экан, уларнинг қилаётган ишлари туфайли ташвиш чекма”, – деб ваҳий қилинди.
Нуҳ пайғамбарга: “Қавмингдан шу пайтгача иймон келтирганларидан бошқа энди ҳеч ким асло иймон келтирмайди. Шундай экан, уларнинг қилаётган ишлари туфайли ташвиш чекма”, – деб ваҳий қилинди.
Ниҳоят, азоб ҳақидаги амримиз келиб, тандир фаввора отиб қизиди. Биз Нуҳга: “Ҳар бир жонивордан бир жуфтдан ва ғарқ бўлиши ҳақидаги амримиз кечганлардан ташқари аҳли оиланг ҳамда иймон келтирганларни кемага юклаб чиқар”, – дедик. Ваҳоланки, у билан бирга иймон келтирганлар озчилик эди.

Шунда Ҳуд пайғамбарнинг қавми: “Эй Ҳуд, бизга ҳали бирор далилни келтирмадинг. Биз сенинг оддий гапинг билан илоҳларимизни тарк қилувчи ва сенга ишонувчилар ҳам эмасмиз”, – деди.
Вақтики амримиз бўлган кучли шамол азоби келгач, Ҳудни ва у билан бирга иймон келтирганларни Биздан бўлган раҳмат туфайли қутқардик ва уларни қаттиқ азобдан халос қилдик.
Буйруғимиз бўлган азоб вақти келгач, Солиҳни ва у билан бирга иймон келтирганларни Биздан бўлган раҳмат билан азобдан ва ўша куннинг шармандалигидан халос қилдик. Албатта, У Роббингиз кучли ва қудратли Зотдир.
Агар сиз Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчилар бўлсангиз, ҳалол савдо натижасида Аллоҳнинг сизга қолдирган насибалари яхшироқдир. Агар насиҳатларимга амал қилмасангиз, мен сизнинг устингизда қўриқчи эмасман.
Вақтики, амримиз бўлган азоб вақти келганда, Шуъайбга ва у билан бирга иймон келтирган кимсаларга ҳузуримиздан бўлган раҳмат туфайли нажот бердик. Зулм қилганларни эса, шиддатли қичқириқ тутди. Бас, улар уйларида мурдага айланиб, тиз чўкиб қолдилар.
Эй Расулим, сизга пайғамбарларнинг хабарларидан қалбингизни мустаҳкам қиладиган қиссаларни айтиб беряпмиз. Бу қиссаларда сизга ҳақиқат, насиҳат ҳамда барча мўминлар учун эслатмалар келди.
Эй Муҳаммад, иймон келтирмайдиган кимсаларга: “Қўлингиздан келган ишингизни қилаверинг, албатта, биз ҳам эътиқодимизга кўра ўз ишимизни қилувчилармиз”, – деб айтинг.
Улар шундай қарорга келганларидан сўнг оталарига: “Эй отамиз, нима учун сен Юсуфни бизга ишонмайсан? Ахир, албатта, биз уни холис яхши кўрувчилармиз-ку!” – дедилар.
Оталарига ёлғондан: “Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдида қолдириб қувалашиб кетган эдик, кейин уни бўри еб кетибди. Агар рост гапирсак ҳам, барибир сен бизга ишонувчи эмассан”, – дедилар.
Юсуф уларга: “Мен сизларга ризқ бўладиган таом олдингизга келишидан аввал унинг қандайлиги ҳақида таъвилини айтиб бераман. Булар Роббимнинг менга билдирган нарсаларидандир. Чиндан ҳам мен Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва охиратни инкор қилувчи қавмнинг динини тарк қилганман”, – деди.
Буларни эшитган подшоҳ: “Уни дарҳол ёнимга олиб келинг, мен уни ўзимга хос кишилардан қилиб оламан”, – деди. Юсуф келтирилиб подшоҳ у билан гаплашгач: “Сен, албатта, бугундан бошлаб бизнинг ҳузуримизда мартабали ва ишончли кишилардансан”, – деди.
Шубҳасиз, охират мукофоти, иймон келтирган ва Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун яхшироқдир.
Оталари Яъқуб: “Нима, мен уни сизларга илгари унинг акасини ишонганимдек ишонайми?. Зеро, Аллоҳ энг яхши муҳофаза қилувчи ва У раҳмлиларнинг энг раҳмлисидир”, – деди
Оталари Яъқуб: “Нима, мен уни сизларга илгари унинг акасини ишонганимдек ишонайми?. Зеро, Аллоҳ энг яхши муҳофаза қилувчи ва У раҳмлиларнинг энг раҳмлисидир”, – деди