Бас, қачонки манзилга етиб Юсуфнинг ҳузуридаги чодирга кирганларида, у ўзини ота-онасининг қучоғига отди ва: “Аллоҳнинг хоҳиши билан Мисрга омонликда киринглар”, – деди.
Сиз қидирган أ م ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 879 та оят мавжуд.
ishonadilar, imon keltiradilar, ishonmaydilar, ishondik, ishonyapti, ishongan, imon keltiring, ishonganlari, ishonamizmi?, ishongani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бас, қачонки манзилга етиб Юсуфнинг ҳузуридаги чодирга кирганларида, у ўзини ота-онасининг қучоғига отди ва: “Аллоҳнинг хоҳиши билан Мисрга омонликда киринглар”, – деди.
Ҳарчанд сиз барча одамларнинг иймон келтиришларини жуда хоҳласангиз-да, одамларнинг кўпчилиги мўмин бўлмайдилар.
Уларнинг аксарияти эса фақат мушрик бўлган ҳолларида Аллоҳга ишонадилар, холос.
Ёки улар Аллоҳнинг азобидан бир қуршаб олувчи бало келиб қолишидан ё уларга тўсатдан ўзлари сезмаган ҳолларида қиёмат соати келиб қолишидан хотиржам бўлдиларми?!
Дарҳақиқат, уларнинг ўтмиш қиссаларида ақл эгалари учун катта ибрат бор эди. Ушбу Қуръон тўқиб чиқариладиган сўз эмас, балки ўзидан олдинги самовий китобларни тасдиқловчи ва унга иймон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни батафсил баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат манбаи бўлган илоҳий китобдир.
Алиф, Лом, Мим, Ро. Булар муқаддас Китоб бўлган Қуръон оятларидир. Эй Муҳаммад, сизга нозил қилинган бу Қуръон айни ҳақиқатдир, лекин шунда ҳам одамларнинг кўпчилиги иймон келтирмайдилар.
Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган кимсалардир. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором топади.
Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганлар учун хушнудлик ва қайтиб бориладиган жойнинг энг гўзали – жаннат бордир.
Борди-ю бир Қуръон бўлиб унинг кучи билан тоғлар ўрнидан силжитилса ёки Ер парчаланадиган бўлса ёки бўлмаса ўликлар тирилиб тилга киритилса ҳам мана шу Қуръон бўлар эди. Аксинча, ишларнинг барчаси Аллоҳга хосдир. Наҳотки, ҳали ҳам иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, барча одамларни ҳидоятга солар эди, деб тушунмаяптиларми? Кофир бўлганларга эса, Аллоҳнинг ваъдаси келгунча, қилган ишлари сабабли даҳшатли офат етиб тураверади ёки уларнинг юртлари яқинига фалокатлар тушиб кофирларни саросимага солиб туради. Шубҳасиз, Аллоҳ ваъдасига асло хилоф қилмайди.
Уларга жавобан пайғамбарлари: “Ҳа шундай, биз худди сизларга ўхшаган одамлармиз, лекин Аллоҳ бандаларидан ўзи хоҳлаганига пайғамбарликни беради. Биз сизларга Аллоҳнинг изнисиз бирор ҳужжатни келтира олмаймиз. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккул қилсинлар”, – деди.
Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганлар эса тагларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритилдилар. Роббиларининг изни билан улар у ерда абадий қолувчидирлар. Уларнинг жаннатдаги саломлашишлари бир-бирларига саломатлик тилашдир.
Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам мустаҳкам сўз бўлган иймон калимаси билан собитқадам қилади. Аллоҳ золимларни ҳақ йўлдан оздиради. Шунингдек, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилади.
Эй Муҳаммад, иймон келтирган бандаларимга айтинг, намозни мукаммал қоим қилсинлар ҳамда олди-сотди ва дўст-биродарчилик бўлмайдиган кун аталмиш қиёмат келмасидан олдин, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан пинҳона ва ошкора хайру эҳсон қилсинлар.
Эй Муҳаммад, Иброҳимнинг: “Эй Роббим, Бу Макка шаҳрини омон қилгин, мени ва авлодларимни санамларга сиғинишдан узоқ қилгин”, – деб айтганини эсланг.
Эй Роббимиз, ҳамманинг ҳисоб қилинадиган қиёмат куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгин.
Золимлар унга иймон келтирмайдилар. Ҳолбуки, аввалги куфрда яшаганларнинг йўллари ўтиб бўлган ва оқибатлари маълум эди.
Унга салом ва омонликда киринглар, дейилади.
Албатта, бундай ҳодисаларда мўминлар учун ибратли белги бордир.
Улар тоғлардан мустаҳкам уйлар йўниб, бизга ҳеч қандай офат етмайди деб, гўё омонликда эдилар.
Биз кофирлардан айрим тоифаларни ўткинчи дунёда у билан баҳраманд қилиб қўйган нарсаларимизга кўз тикманг. Уларнинг иймонсизликлари устида ғамгин ҳам бўлманг. Мўминлар учун эса шафқат қанотингизни паст тутиб хокисор бўлинг.