Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат манбаи бўлган оятларни нозил қиламиз. Лекин бу оятлар золимларга фақат зиённи орттиради.
Сиз қидирган أ م ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 879 та оят мавжуд.
ishonadilar, imon keltiradilar, ishonmaydilar, ishondik, ishonyapti, ishongan, imon keltiring, ishonganlari, ishonamizmi?, ishongani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат манбаи бўлган оятларни нозил қиламиз. Лекин бу оятлар золимларга фақат зиённи орттиради.
Ҳақни инкор қилувчилар: “Токи бизлар учун мана шу ердан бир булоқ чиқариб бермагунингча, асло сенга иймон келтирмаймиз”, – дедилар.
Ёхуд сенинг олтиндан бир уйинг бўлмагунча ёки кўз ўнгимизда осмонга кўтарилиб кетмагунингча, ҳаргиз сенга иймон келтирмаймиз. Бизларга ўқийдиган бирон китоб туширмас экансан, ҳатто, бу осмонга кўтарилишингга ҳам асло ишонмаймиз. Эй Расулим, уларга: “Ё пок Парвардигорим, мен фақат пайғамбар бўлган бир одам эдим-ку!” – деб айтинг.
Одамларга ҳидоят келган пайтда иймон келтиришидан тўсган нарса – бу уларнинг: “Аллоҳ фаришталарни эмас, балки одамзотни пайғамбар қилиб юборибдими?!” – дейишлари эди.
Эй Расулим, мушрикларга: “Хоҳ унга ишонинг, хоҳ ишонманг, ҳеч фарқи йўқ. Зотан, ундан олдин Тавротдан илм берилган кишилар Қуръон тиловат қилинган вақтида сажда қилган ҳолларида ияк юзлари билан ерга йиқиладилар”, – деб айтинг.
Эй Расулим, мушрикларга: “Хоҳ унга ишонинг, хоҳ ишонманг, ҳеч фарқи йўқ. Зотан, ундан олдин Тавротдан илм берилган кишилар Қуръон тиловат қилинган вақтида сажда қилган ҳолларида ияк юзлари билан ерга йиқиладилар”, – деб айтинг.
Қуръон ҳақ ва тўғридир. Ўз ҳузуридан келадиган қаттиқ азоб билан огоҳлантириш ва яхши ишларни қиладиган мўминларга чиройли мукофот хушхабарини бериш учун нозил бўлган.
Эй Муҳаммад, улар ушбу Аллоҳдан нозил бўлган сўзга иймон келтирмасалар, эҳтимол, сиз уларнинг ортидан, афсуслик билан ўзингизни ҳалок қилмоқчи бўларсиз?!
Эй Расулим, Биз сизга уларнинг хабарини рўй-рост айтиб берамиз. Дарҳақиқат, улар Роббиларига иймон келтирган ва Биз уларга ҳидоятни зиёда қилган йигитлардир.
Эй Расулим, уларга: “Бу Қуръон Роббингиз томонидан келган ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин”, – деб айтинг. Албатта, Биз золимлар учун деворлари уларни ўраб оладиган дўзахни тайёрлаб қўйганмиз. Агар улар ташналикка чидолмай сув деб ёрдам сўрасалар, юзларни куйдирувчи, эритилган ёғга ўхшаш сув билан ёрдам бериладилар. У нақадар ёмон ичимлик ва нақадар ёмон бошпана.
Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсалар ҳақида эса, албатта, Биз яхши амалларни қилган кишиларнинг мукофотини йўққа чиқармаймиз.
Одамларни уларга ҳидоят келганида иймон келтиришларидан ва Роббиларидан мағфират сўрашларидан фақатгина аввалги умматларнинг бошига тушган ҳалокатли йўлининг келиши ёки уларга очиқчасига азоб келишини кутишлари тўсди, холос.
Ҳалиги ўлдирилган боланинг эса, ота-оналари мўмин кишилар эдилар. Бас, биз у бола келажакда туғён ва куфр йўлида юриб уларни қийнаб қўйишидан қўрқдик.
Аммо ким иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, унга гўзал мукофот бордир. Биз ҳам унга ишимиздан осонларини буюрамиз.
Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилган зотлар учун Фирдавс жаннати манзил бўлади.
Эй Муҳаммад, у мушрикларни барча иш битирилган ҳасрат куни бўлмиш қиёматдан огоҳлантиринг. Улар бугун ғафлатдадирлар, шунинг учун улар иймон келтирмайдилар.
Фақат иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган кишиларгина бундан холи бўлиб жазога тортилмайдилар. Бас, улар абадий жаннатга кирадилар ва уларга ҳеч нарсада зулм қилинмайди.
Қачонки уларга аниқ оятларимиз тиловат қилинса, куфр келтирганлар кибрланиб иймон келтирганларга: “Икки гуруҳнинг қайси бири дунёдаги мақом ва мавқе жиҳатидан яхшироқдир?” – дедилар.
Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар учун яқинда Раҳмон муҳаббат пайдо қилади.
Бас, қиёматга ишонмайдиган ва ҳавойи нафсига эргашган кимсалар асло сени ундан тўсмасинларки, у ҳолда ҳалок бўласан.