Эй иймон келтирганлар, руку ва сажда қилинглар ҳамда ёлғиз Роббингизга ибодат қилинглар. Ҳамда доимо яхшилик қилинглар, шоядки, нажот топсангиз.
Сиз қидирган أ م ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 879 та оят мавжуд.
ishonadilar, imon keltiradilar, ishonmaydilar, ishondik, ishonyapti, ishongan, imon keltiring, ishonganlari, ishonamizmi?, ishongani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй иймон келтирганлар, руку ва сажда қилинглар ҳамда ёлғиз Роббингизга ибодат қилинглар. Ҳамда доимо яхшилик қилинглар, шоядки, нажот топсангиз.
Ҳақиқатан, мўминлар нажот топдилар.
Мўминлар одамларнинг топширган омонатларига ва ораларидаги аҳдларига риоя қилувчи кимсалардир.
У фақат Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган шахсдир. Бизлар унга ишонувчи кимсалар эмасмиз.
Кейин кетма-кет пайғамбарлар юбордик. Ҳар сафар бирор умматга ўз пайғамбари келса, уни ёлғочига чиқардилар. Бас, Биз уларни бирин-кетин ҳалок қилдик ва уларни одамлар оғзида айланиб юрадиган гапларга айлантириб қўйдик. Бас, иймон келтирмайдиган қавмга ҳалокат бўлсин!
Фиръавн ва унинг зодагонлари даъватни эшитгач: “Худди ўзимизга ўхшаган икки кишига иймон келтирамизми?! Ҳолбуки, уларнинг қавми бизларга қулдирлар”, – дедилар.
Роббиларининг оятларига иймон келтирадиган кимсалар,
Охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар бу йўлдан озувчилардир.
Дарвоқе, Менинг бандаларим орасида бир гуруҳ бордир. Улар: “Эй Роббимиз, Сенга иймон келтирдик. Бас, бизларни мағфират қил ва бизларга раҳм қилгин. Сен раҳм қилувчиларнинг энг яхшисисан”, – дер эдилар.
Зинокор аёл ва зинокор эркакнинг ҳар бирига юз дарра уринглар. Агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчи бўлсангизлар, Аллоҳнинг динидаги ҳукмларни бажаришда сизларни у иккисига нисбатан раҳм-шафқат қилиш туйғулари тутмасин. Шунингдек, уларнинг жазоланишида мўминлардан бир гуруҳ шоҳид бўлсинлар.

Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрик аёлга уйланади. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик эркак уйланади. Бу никоҳ мўминларга ҳаром қилинди.
Эй мўминлар, сизлар бу бўҳтонни эшитган пайтингизда мўмин ва мўминалар бир-бирлари ҳақида яхшиликни ўйлаб: “Бу аниқ бўҳтон-ку!” – десалар бўлмасмиди?!
Эй мўминлар, сизлар бу бўҳтонни эшитган пайтингизда мўмин ва мўминалар бир-бирлари ҳақида яхшиликни ўйлаб: “Бу аниқ бўҳтон-ку!” – десалар бўлмасмиди?!
Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳ ҳеч қачон унга ўхшаган нарсаларга бошқа қайтмаслигингизни сизларга ваъз қилади.
Албатта, иймон келтирган кишилар орасида бузуқ гаплар тарқалишини яхши кўрадиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ ҳамма нарсани билади, сизлар эса билмайсизлар.
Эй иймон келтирганлар, шайтоннинг изидан эргашманглар. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, шайтон бузуқлик ва ёмонликка буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида эди, сизлардан бирор киши гуноҳдан покланмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисининг гуноҳларини поклайди. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Албатта, фаҳш ишлардан бехабар покиза ва иффатли мўмина аёлларга туҳмат тоши отадиган кимсалар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатланадилар. Уларга катта азоб бордир.
Эй иймон келтирганлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга сиз то рухсат сўрамагунча ва уларнинг аҳлига салом бермагунгача кирманглар. Мана шу сизлар учун яхшидир. Шоядки, бу гапдан эслатма олсангизлар.
Эй Муҳаммад, мўминларга: “Кўзларини номаҳрам аёлларга қарашдан тийсинлар ва авратларини зинодан сақласинлар”, – деб айтинг. Мана шу улар учун энг тоза йўлдир. Албатта, Аллоҳ уларнинг нима ҳунар қилаётганларидан хабардор.