Яна улар: “У Аллоҳ шаънига ёлғон уйдирдими ёки унда жиннилик борми?” – дедилар. Йўқ, ундай эмас, охиратга ишонмайдиган кимсаларнинг ўзлари азобда ва ҳидоятдан узоқ залолатдадирлар.
Сиз қидирган أ م ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 879 та оят мавжуд.
ishonadilar, imon keltiradilar, ishonmaydilar, ishondik, ishonyapti, ishongan, imon keltiring, ishonganlari, ishonamizmi?, ishongani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Яна улар: “У Аллоҳ шаънига ёлғон уйдирдими ёки унда жиннилик борми?” – дедилар. Йўқ, ундай эмас, охиратга ишонмайдиган кимсаларнинг ўзлари азобда ва ҳидоятдан узоқ залолатдадирлар.
Улар билан Биз муборак қилган шаҳарларнинг орасида кўриниб турадиган, бир-бирига яқин қишлоқларни барпо қилиб, улар орасида юриш масофасини қулай қилиб ўлчаб қўйдик ва: “Бу қишлоқларда кечалари ҳам, кундузлари ҳам омонликда юраверинглар!” – деган эдик.
Дарҳақиқат, иблис уларнинг устидаги “Мен уларни йўлдан оздираман”, – деган гумонини тасдиқлади. Бас, Сабаъ қабиласи иблисга эргашдилар. Фақат бир гуруҳ мўминларгина унга бўйсунмадилар.
Ҳолбуки, иблиснинг улар устидан ҳеч қандай бир ҳукмронлиги йўқ эди. Фақат охиратга иймон келтирадиган кишиларни ундан шубҳада бўлган кимсалардан ажратиб, билиб олишимиз учун шундай қилдик. Роббингиз барча нарсани кузатиб турувчидир.
Куфр келтирган кимсалар: “Биз бу Қуръонга ҳам, ундан олдинги китобларга ҳам асло иймон келтирмаймиз”, – дедилар. Эй Расулим, агар сиз ўша золим кимсаларни қиёмат куни Роббилари ҳузурида тик турғизиб қўйилиб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди?! Ўшанда заиф ҳисобланган кимсалар мутакаббир кимсаларга: “Агар сизлар бўлмаганингизда, бизлар, албатта, мўминлардан бўлар эдик”, – дейдилар.

На мол-дунёларингиз ва на фарзандларингиз сизларни Бизнинг даргоҳимизга яқин қила олмайди. Лекин ким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар жаннатдаги кўшкларда омонликда бўладилар.

Фаришталар: “Эй пок Роббимиз, улар эмас, Сен бизнинг дўстимизсан. Йўқ, улар жинларга ибодат қилар эдилар. Уларнинг аксарияти уларга ишонувчилар эди”, – дейдилар.
Қиёмат куни улар: “Энди, иймон келтирдик”, – дейдилар. Узоқ бир макон бўлган охират диёридан уларга иймонга қўл узатиш қаёқда экан?!
Куфр келтирган кимсалар учун жаҳаннамда қаттиқ азоб бордир. Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганлар учун эса мағфират ва улкан мукофот бордир.
Уларнинг кўпларига азоб ҳақидаги сўз муқаррар бўлган. Бас, улар иймон келтирмайдилар.
Эй Муҳаммад, уларни охират азобидан огоҳлантирсангиз ҳам ёки огоҳлантирмасангиз ҳам уларга барибир, иймон келтирмайдилар.
Ҳақиқатан, мен Роббингизга иймон келтирганман, бас, мени тингланглар.
Агар уларга: “Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан муҳтожларга эҳсон қилинглар”, – дейилса, куфр келтирган кимсалар иймон келтирганларга истеҳзо билан: “Агар Аллоҳ хоҳласа, уни Ўзи едирадиган кимсани биз таомлантирамизми?! Сизлар, аниқ залолатдасизлар”, – дейдилар.
Раҳнамолари уларга: “Йўқ, ўзларингиз мўмин бўлмаган эдингизлар”, – дейдилар.
Албатта, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир!
Дарҳақиқат, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир.
Дарҳақиқат, у иккиси ҳам мўмин бандаларимиздандир.
Шубҳасиз, у мўмин бандаларимиздандир.