У ўз аҳлини намоз ва рўзага буюрар эди. У Роббиси наздида рози бўлинган киши эди.
Сиз қидирган ر ض و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 73 та оят мавжуд.
rozi, yoqtiradigan, roziligi, kelishganlari, rozilikllari bilan, rozi bo'lganingiz, va roziligi, roziligiga, o'zaro kelishuvingiz, rozilgingiz bilan qilgan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У ўз аҳлини намоз ва рўзага буюрар эди. У Роббиси наздида рози бўлинган киши эди.
Мусо: “Ана улар, изимдан келяптилар. Эй Роббим, мен эса Сен томон рози бўлишинг учун шошилдим”, – деди.
У кунда Раҳмон унга изн берган ва унинг сўзига рози бўлганлардан бошқага шафоат фойда бермайди.
Бас, эй Расулим, улар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг. Туннинг боши ва охирги вақтларида ҳамда кундузнинг аввалги ва охирги тарафларида ҳам тасбеҳ айтинг шояд, шунда розиликка эришсангиз.
Аллоҳ бандаларининг олдиларидаги ва орқаларидаги барча ишларини билади. Улар қиёмат кунида фақат Аллоҳ Ўзи рози бўлган кишиларга шафоат қиладилар. Ундай зотлар Унинг қўрқувидан титраб турувчилардир.
Албатта, Аллоҳ уларни ўзлари рози бўладиган жойга киритади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.
Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларга худди олдин яшаб ўтган иймонли зотларни ер юзига ўринбосар қилганидек, уларни ҳам ер юзига ўринбосар қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган Ислом динини мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг Маккадаги кўрган хавф-хатарларидан сўнг Мадинада хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар, фақат Менга ибодат қиладилар ва Менга бирор нарсани шерик қилмайдилар. Кимки ушбу ваъдадан кейин ношукрлик қилса, бас, улар фосиқлардир.
Сулаймон унинг бу сўзидан кулиб, табассум қилди ва: “Эй Роббим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга мени муваффақ қилгин ва мени Ўз фазлинг билан солиҳ бандаларинг қаторига киритгин!” – деди.
Сиз улардан ўзингиз хоҳлаган аёлни нари қўйиб, ўзингиз хоҳлаган аёлни ўзингизга яқин оласиз. Ўзингиз четлатган аёлларингиздан бирортасини ҳамхоналикка истасангиз, сизга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Бу уларнинг кўзлари қувонишига, хафа бўлмасликларига ва сиз уларга берган нарсага ҳаммалари рози бўлишларига яқинроқ йўлдир. Аллоҳ сизларнинг қалбларингиздаги нарсани ҳам билади. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Агар сизлар куфр келтирсангизлар, бас, албатта, Аллоҳ сизлардан беҳожатдир. У бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмайди. Агар иймон келтириб шукр қилсангизлар У сизлардан рози бўлади. Ҳеч бир гуноҳ юкини кўтарувчи бошқа гуноҳ юкини кўтарувчининг юкини кўтармайди. Сўнгра қайтишларингиз Роббингиз ҳузуригадир. Бас, У сизларга дунёда қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини беради. Шубҳасиз, У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.

Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни буюрдик. Онаси уни қорнида қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир. Унга ҳомиладорлиги ва уни сутдан ажратиш муддати ўттиз ойдир. Бас, қачонки, у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: “Эй Роббим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ қилгин ва мен учун зурриётимни ислоҳ қил! Албатта, мен Сенга гуноҳларимдан тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман”, – дейди.
Бунга сабаб уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага эргашиб, Унинг ризолигини ёмон кўрганларидир. Бас, Аллоҳ уларнинг қилган яхши амалларини ҳам беҳуда кетказди.
Эй Муҳаммад, дарҳақиқат, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида рози бўлди. Бас, Аллоҳ уларнинг дилларидаги садоқатни билиб, уларга хотиржамлик туширди ва уларни Хайбар жангидаги яқин ғалаба билан мукофотлади.
Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлган мўминлар кофирларга қаттиқ, ўз ораларида мўминларга нисбатан раҳм-шафқатлидирлар. Уларни доимо Аллоҳдан фазл ва розилик истаб, руку ва сажда ҳолларида кўрарсиз. Уларнинг юзларида сажда изларидан қолган белгилар бордир. Мана шу сифатлар уларнинг Тавротдаги мисолларидир. Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса, гўё уруғини ёриб чиқиб, қувватга кирадиган, йўғонлашиб ўз новдасида тик турадиган ва деҳқонларни ҳайрон қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. Бу мўминларнинг кучайиши сабабли кофирларнинг жаҳлини чиқариш учундир. Аллоҳ улардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларига мағфират ва улкан ажрни ваъда қилди.
Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, уларнинг шафоатлари ҳам Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлган кишиларга шафоат учун изн бермагунча фойда бермайди.
Эй инсонлар, билингларки, бу дунё ҳаёти фақат ўйин, беҳудалик, зийнат, ўзаро фахрланиш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдан иборатдир. У бамисоли бир ёмғирки, унинг сабабидан униб чиққан гиёҳ кофирларни таажжубга солади. Сўнгра у қуригач, уни сарғайган ҳолда кўрасиз. Сўнгра у хас-чўпга айланиб қолади. Охиратда эса ким учундир қаттиқ азоб, ким учундир Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Дунё ҳаёти фақат алдов матосидир.
Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Марям ўғли Исони ҳам уларнинг ортидан юбордик ва унга Инжилни бердик ҳамда унга эргашган кимсаларнинг қалбларида меҳрибонлик ва шафқат пайдо қилдик. Роҳибликни эса улар ўзлари чиқариб олдилар. Биз бу роҳибликни уларга ёзмаган эдик. Лекин улар ўзлари Аллоҳнинг ризолигини истаб роҳиблик қилдилар-у, сўнг унга тўла риоя қила олмадилар. Бас, улардан иймон келтирган кимсаларга мукофотларни ато қилдик. Аммо уларнинг орасида аксарияти фосиқдирлар.
Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчилар билан дўстлашганларини топмайсиз. Ҳатто улар ўз оталари, ёки фарзандлари, ёки ака-укалари, ёки қариндош уруғлари бўлса ҳам. Айнан уларнинг қалбларига Аллоҳ иймонни битиб қўйган ва уларни ўз томонидан бўлган руҳ билан қувватлантирган. Аллоҳ уларни тагларидан анҳорлар оқиб турадиган ва у ерда мангу қоладиган жаннатларга киритади. Аллоҳ улардан рози бўлади ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўладилар. Айнан улар Аллоҳнинг ҳизбидирлар. Огоҳ бўлингларки, албатта, Аллоҳнинг ҳизбигина нажот топувчилардир!