Намозни тўлиқ адо қилинглар, закот беринглар ва руку қилувчи мўминлар билан бирга Аллоҳга руку қилинглар.
Сиз қидирган ز ك و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 59 та оят мавжуд.
zakotni, va ularni tozalaydi, va sizni tozalovchi, va ularni tozalamaydi, yaxshiroq, va ularni yuksaltmaydi, va o'zlarini yuksaltuvchi, maqtab yuksaltuvchilarni, yuksaltadi, zakotlarini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Намозни тўлиқ адо қилинглар, закот беринглар ва руку қилувчи мўминлар билан бирга Аллоҳга руку қилинглар.
Бир пайтлар бани Исроил авлодларидан, “Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайсиз, ота-онага, қавм-қариндошга, етим-есирларга ва мискинларга яхшилик қиласизлар ҳамда одамларга мулойим бўлиб, чиройли гаплар айтасизлар, намозни тўлиқ адо этасизлар, закот берасизлар”, – деб аҳд олган эдик. Сиз бу аҳдлашувдан кейин юз ўгириб кетдингиз, фақат сиздан озгина қисмингиз аҳдига вафо қилди. Сизлар ҳалигача ҳақиқатдан юз ўгирувчи кимсаларсиз.
Намозни тўлиқ адо этинглар ва закотни беринглар. Ўзингиз учун яхши ишлардан нимаики қилган бўлсангизлар, албатта, унинг натижасини Аллоҳнинг ҳузурида топасизлар. Албатта, Аллоҳ қилаётган ҳар бир ишингизни кўриб турувчи Зотдир.
Эй Роббимиз, у умматларнинг орасидан оятларингни ўқиб берадиган, уларга китоб ва ҳикматни ўргатадиган ҳамда уларни гуноҳлардан тозалайдиган бир элчини юбор. Шубҳасиз, Сен иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотсан.
Шунингдек, орангиздан сизларга оятларимизни тиловат қилиб, ўқиб берадиган, сизларни гуноҳлардан тозалайдиган, китоб ва ҳикматдан таълим берадиган ҳамда билмайдиган нарсаларингизни ўргатадиган бир пайғамбар юбордик.
Шубҳасиз, Аллоҳ нозил қилган Таврот китобидаги Муҳаммаднинг сифатини қасддан яширадиган ва уни дунё манфаати учун арзимас баҳога сотадиганлар, қоринларига, фақат дўзах оташини еган бўладилар. Аллоҳ уларга қиёмат кунида гапирмайди ва уларни гуноҳлардан тозаламайди. Шунингдек, уларга аламли азоб берилади.
Яхшилик ибодатларда тараф тортишиб юзингизни шарқ ёки ғарб томонга буришингиздан иборат эмас. Балки яхшиликнинг белгиси, Аллоҳга, охират кунига, малоикаларга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган ҳамда ўзи у молни яхши кўришига қарамай, мол-дунёсидан қариндошларига, етим-есирларга, мискинларга, мусофирларга, тиланчиларга ва қул озод қилиш учун берадиган, намозни тўлиқ адо этиб, закотни бериб юрадиган кимсаларда намоёндир. Шунингдек, яна яхшиликнинг намунаси аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, машаққатли ва дардли кунларда ҳамда жангу жадалдаги қийинчилик онларида сабр-тоқат қилувчи кимсаларда билинади. Ана шундай кимсалар иймонда содиқ бўлганлар ва айнан ўшалар Аллоҳдан қўрқувчи тақводорлардир.
Агар хотинларингизни талоқ қилсангиз ҳамда улар идда вақтиларига етиб келсалар, сўнгра яхшиликча ўзаро рози бўлишиб, келишиб олсалар, уларни эрларига қайта никоҳланишларига қаршилик қилманглар. Орангиздаги Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар мана бу ўгитлар билан насиҳат қилинади. Бу ишни қилиш сизлар учун энг хайрли ва покиза ишдир. Барчасини Аллоҳ билади, сиз бандалар эса билмайсизлар.
Иймон келтирган, яхши амаллар қилган, намозларни мукаммал адо этган ва закотларни берган кимсаларнинг Роббилари ҳузурида уларга ажр-мукофотлари бордир. Ҳамда уларга охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Аллоҳга берган аҳду паймон ва қасамларини ўткинчи дунё манфаати учун арзимас баҳога сотадиганлар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга гапирмайди ва раҳмат назари билан боқмайди. Уларни гуноҳларидан тозаламайди ҳамда улар учун аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Дарҳақиқат, Аллоҳ ўзларини ичидан уларга оятларини ўқиб берадиган, ширк ва гуноҳлардан тозалайдиган, китоб ва ҳикматдан таълим берадиган Пайғамбар юбориб, мўминларга неъмат берди.
Ўзларини гўёки оқлаб пок қилаётган кимсаларни кўрмайсизми? Ундай эмас, балки Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандасини гуноҳлардан тозалаб поклайди. Ҳеч кимга қилчалик ҳам зулм қилинмайди.
Ўзларини гўёки оқлаб пок қилаётган кимсаларни кўрмайсизми? Ундай эмас, балки Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандасини гуноҳлардан тозалаб поклайди. Ҳеч кимга қилчалик ҳам зулм қилинмайди.
Эй Расулим, уларга: “Ҳозирча уруш қилишдан тийилиб, намозларни адо этинглар ва закот беринглар”, – деб айитилган кимсаларнинг ҳолатини кўрмадингизми? Вақти келиб уларга жанг фарз қилингач, бирданига улар орасидаги бир қисм жамоа одамлардан худди Аллоҳдан қўрққандек ҳатто янада қаттиқ қўрқув билан чўчий бошладилар. Ҳамда улар: “Эй Роббимиз, нега бизларга жангни фарз қилдинг? Уни бизларга яқин бир муддатга ортга суриб турсанг бўлмасмиди?” – дедилар. Эй Расулим, уларга: “Ўткинчи дунёнинг лаззати озгинадир. Аллоҳдан қўрққанлар учун эса охират ҳаёти афзалдир. Сизларга қилчалик ҳам зулм қилинмайди”, – деб айтинг.
Бироқ уларнинг орасидан илмда пухта бўлганлар, сизга нозил қилинган Қуръонга ва сиздан олдинги нозил қилинган китобларга иймон келтирадиган мўминлар ҳамда намозни тўла адо этадиганлар, закотни берадиганлар, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчилар ҳам бордир. Ана ўша зотларга улкан мукофотни берамиз.
Ҳақиқатан, Аллоҳ бани Исроил авлодларининг қатъий аҳду паймонини олди. Биз уларнинг орасидан ўн икки бошлиқни танлаб юбордик. Шунда Аллоҳ уларга: “Шубҳасиз, Мен сизлар билан биргаман. Агарда намозларни тўла тўкис адо этсангиз, закот берсангиз, Расулларимга иймон келтирсангиз, уларга ёрдам берсангиз, Аллоҳ йўлига чиройли қарз берсангиз, шунда сизларнинг гуноҳларингиздан ўтаман ва тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларга киргизаман. Шундан кейин ҳам кимки куфр келтирса, шубҳасиз, тўғри йўлдан адашган бўлади.
Шубҳасиз, сизларнинг дўстингиз Аллоҳ ва унинг Расулидир. Ҳамда Роббиларига бўйинларини эгиб намозларини тўлиқ адо қиладиган ва закот берадиган мўминлардир.
Мусо яна дуо қилиб: “Эй Роббим, бизларга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни битгин. Биз Сенга тавба қилиб қайтдик”, – деди. Аллоҳ унга: “Азобимни истаган бандамга етказаман, бироқ раҳматим ҳамма нарсадан кенг бўлгандир. Бас, у раҳматимни Мендан қўрқадиган кимсаларга, закот берадиганларга ҳамда оятларимизга иймон келтирадиганларга ёзиб қўяман”, – деди.
Уруш ҳаром қилинган ойлар чиққач эса мушрикларни учратган жойларингизда ўлдиринглар. Уларни асир тутиб олинглар ва қамал қилинглар. Ҳамда уларни барча кузатув жойларида пойлаб ўтиринглар. Агарда тавба қилсалар, намозни мукаммал адо этиб, закот берсалар унда уларни йўлларига холи қўйинглар. Чунки албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Агар тавба қилиб иймонга келсалар, намозни тўлиқ адо қилсалар ва закот берсалар, у ҳолда улар сизларнинг диндаги биродарларингиздир. Биз ҳақни биладиган қавм учун оятларни батафсил баён қилиб берамиз.