Орқасидан одамларни эргаштириб юрувчи кимсалар ҳисоб-китоб кунидаги қаттиқ азобни кўргач ўзларига эргашган кимсалардан тонадилар ҳамда уларни бу дунёда бирлаштириб турган барча сабаб ва алоқалар узилади.
Сиз қидирган س ب ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 11 та оят мавжуд.
bog'lamlarni, so'kmangki, ular ham so'kmasinlar, bir sabab, bir yo'l, bir sabab(ip) bilan, sabablar (vositalar), sabablarga, sabablariga
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Орқасидан одамларни эргаштириб юрувчи кимсалар ҳисоб-китоб кунидаги қаттиқ азобни кўргач ўзларига эргашган кимсалардан тонадилар ҳамда уларни бу дунёда бирлаштириб турган барча сабаб ва алоқалар узилади.
Аллоҳдан бошқага сиғинадиганларни сўкиб юрманглар. Акс ҳолда, улар ҳам ҳаддан ошиб, жоҳиллик билан Аллоҳни сўкиб юборадилар. Шундай қилиб, ҳар бир умматга қилаётган ишларини ўзига чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик. Кейин охирида барчаларининг борадиган жойлари Роббилари ҳузуригадир. Сўнгра уларга қилган ишларининг хабарини беради.

Дарҳақиқат, Биз Зулқарнайнга Ерда улкан имкон бердик. Ҳамда барча истаган нарсасига эришиш сабабини ҳам ато қилдик.
Бас, аввал у ғарбга қараб йўл олди.
Сўнгра, у шарққа томон йўл олди.
Сўнгра, у яна йўл олди.
Кимки дунё ва охиратда Аллоҳ ўз пайғамбарига асло ёрдам қилмайди, деб гумон қилса, бир арқон билан баландликка осилиб, сўнгра оёғини узсин. Кейин назар солиб кўрсинчи, унинг бу найрангги ғазабини кетказа оладими?!
Ёки осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсаларнинг ҳукмронлиги уларники эканми?! Бас, у ҳолда сабаблари билан осмонларга кўтарилсинлар!
Фиръавн: “Эй Ҳомон, мен учун бир баланд минора қургин, шоядки мен унинг устига чиқиб сабабларга етиб борсам”, – деди.
Осмонларнинг йўлларига етиб борайки, зора Мусонинг илоҳини кўрсам, чунки мен уни ёлғончи деб гумон қиляпман. Фиръавнга ўзининг ёмон амали мана шундай чиройли қилиб кўрсатилди ва тўғри йўлдан тўсилди. Фиръавннинг барча ҳийласи, фақатгина ҳалокатдадир.