Фақат иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган кишиларгина бундан холи бўлиб жазога тортилмайдилар. Бас, улар абадий жаннатга кирадилар ва уларга ҳеч нарсада зулм қилинмайди.
Сиз қидирган أُولَٰئِكَ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 206 та оят мавжуд.
mana ular, va mana, mana, mana ular ham, Mana, mana ularga, ular, va mana ular, va ular, (Zero) ular
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Фақат иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган кишиларгина бундан холи бўлиб жазога тортилмайдилар. Бас, улар абадий жаннатга кирадилар ва уларга ҳеч нарсада зулм қилинмайди.
Ким у Зотга ҳақиқатдан яхши амалларни қилиб, мўмин ҳолида келса, бас, ана улар учун олий даражалар бордир.
Албатта, Биз томондан улар учун гўзаллик тайёрлаб қўйилган кимсаларга келсак, улар дўзахдан узоқ қилинганлардир.
Оятларимизни ўзларича ожиз қолдиришга ҳаракат қилган кимсалар эса, дўзах эгаларидир.
Куфр келтирган ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар, ана улар учун хор қилувчи азоб бордир.
Бас, кимки шу ҳалол қилинганлардан бошқани истаса, ана ўшалар ҳаддан ошувчилардир.
Айнан ўшалар, жаннатнинг ҳақиқий меросхўрларидир.
Айнан мана шулар яхшиликларни қилишга шошадилар ва уни қилишда ўзиб кетувчилардир.
Бас, кимнинг яхшилик тарозилари оғир келса, ана ўшалар нажот топувчилардир.
Кимнинг тарозилари енгил бўлса, бас, ана ўшалар нафсларига зарар қилдилар. Улар жаҳаннамда мангу қолувчилардир.
Иффатли аёлларга зинокор деб тош отиб, кейин бу даъволарига тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсаларни саксон даррадан уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар. Ана улар айнан фосиқлардир.
Бўҳтон қилувчилар унга тўртта гувоҳ келтирсалар бўлмасмиди?! Энди, агар гувоҳ келтира олмасалар, демак, Аллоҳ наздида улар ёлғончидирлар.
Нопок аёллар нопок эркаклар учун, нопок эркаклар нопок аёллар учун лойиқдир. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эрлар эса покиза аёллар учундир. Айнан ўша покиза эр ва аёллар уларнинг айтаётган бўҳтонларидан тозадирлар. Улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир.
Мунофиқлар: “Аллоҳга ва пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик”, – дейдилар. Лекин шундан кейин улардан бир гуруҳ диндан юз ўгириб кетади. Ана ўшалар мўминлардан эмасдир.
Уларнинг қалбларида касаллик борми ёки Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбар эканлигидан шубҳаландиларми ёхуд Аллоҳ ва Расули уларга адолатсизлик қилишидан қўрқадиларми?! Аксинча, уларнинг ўзлари золимлардир.
Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Расулига ораларида ҳукм чиқариши учун чақирилганларида уларнинг гаплари: “Эшитдик ва итоат қилдик”, – дейишлари керак эди. Ана ўшалар нажот топувчилардир.
Кимки Аллоҳ ва пайғамбарига итоат қилса ва Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, айнан ўшалар ютуққа эришувчилардир.
Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларга худди олдин яшаб ўтган иймонли зотларни ер юзига ўринбосар қилганидек, уларни ҳам ер юзига ўринбосар қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган Ислом динини мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг Маккадаги кўрган хавф-хатарларидан сўнг Мадинада хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар, фақат Менга ибодат қиладилар ва Менга бирор нарсани шерик қилмайдилар. Кимки ушбу ваъдадан кейин ношукрлик қилса, бас, улар фосиқлардир.
Албатта, мўминлар фақат Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтирган кимсалардир. Улар пайғамбар билан бирор умумий иш устида бўлган вақтларида ундан изн сўрамагунча туриб кетиб қолмайдилар. Лекин сиздан изн сўрайдиган кимсалар – ана улар Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтирадиган зотлардир. Энди, қачонки, улар сиздан баъзи бир ишлари учун рухсат сўрасалар, бас, улардан кимни хоҳласангиз изн беринг ва Аллоҳдан уларга мағфират сўранг. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Улар жаҳаннам томон юзтубан ҳолларида тўпланадилар. Ана ўшалар маконлари энг ёмон ва бутунлай йўлларидан адашган кимсалардир.