Эй Муҳаммад, Биз фаришталарга қарата: “Одамга сажда қилинглар”, – деганимизда фаришталар дарҳол сажда қилганларини эсланг. Фақат иблис сажда қилмай бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди.
Сиз қидирган إِبْلِيس масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 11 та оят мавжуд.
Iblis, Iblisning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, Биз фаришталарга қарата: “Одамга сажда қилинглар”, – деганимизда фаришталар дарҳол сажда қилганларини эсланг. Фақат иблис сажда қилмай бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди.
Албатта, биз сизларни йўқдан бор қилиб яратдик кейин мукаммал шаклда сурат бердик. Сўнгра фаришталарга қарата: “Одамга сажда қилинглар”, – дедик. Ҳаммаси сажда қилдилар, фақат иблис кибрланиб сажда қилувчилардан бўлмади.
Фақат иблис такаббурлик қилиб сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан бош тортди.
Шунда Аллоҳ унга: “Эй иблис, сенга не бўлдики, сажда қилувчилар билан бирга бўлмадинг?” – деди.
Вақтики, Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар”, – дедик. Кейин барчалари сажда қилдилар. Фақат иблис кибрланиб сажда қилмади ва: “Сен лойдан яратган кимсага сажда қиламанми?” – деди.
Вақтики, фаришталарга Одамга сажда қилинг, – дейишимиз билан барчалари сажда қилдилар. Фақат иблис сажда қилмади. У жинлардан эди. Бас, иблис Роббисининг амридан ташқарига чиқди. Эй Одам болалари, Мени қўйиб, у иблисни ва зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ахир улар сизларга душман-ку! Аллоҳни қўйиб ва шайтонни дўст тутиш золимлар учун қандай ёмон алмашишдир.
Бир вақтлар фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар”, – дейишимиз билан барчалари сажда қилдилар, фақат иблис сажда қилишдан бош тортди.
Иблиснинг лашкарлари ва барчалари дўзахга ташланадилар.
Дарҳақиқат, иблис уларнинг устидаги “Мен уларни йўлдан оздираман”, – деган гумонини тасдиқлади. Бас, Сабаъ қабиласи иблисга эргашдилар. Фақат бир гуруҳ мўминларгина унга бўйсунмадилар.
Фақат иблисгина кибрланиб сажда қилмади ва кофирлардан бўлди.
Шунда Аллоҳ унга: “Эй иблис, қудрат қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?! Кибр қилдингми ёки сен Одамга кўра олий зотлардан бўлдингми?!” – деди.