Қиёмат келган кунда Унинг рухсатисиз ҳеч бир жон эгаси гапирмайди. У кунда уларнинг орасида бахтсиз ҳам, бахтли инсонлар ҳам бордир.
Сиз қидирган ش ق و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 12 та оят мавжуд.
badbaxtdir, badbaxt bo'lgan(lar), baxtsiz, bosh ko'taruvchi, qiynalasan deb, keyin charchaysan, bir qiyinchilik, baxtsizligimiz, baxtsiz bo'lgan, eng yomonlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Қиёмат келган кунда Унинг рухсатисиз ҳеч бир жон эгаси гапирмайди. У кунда уларнинг орасида бахтсиз ҳам, бахтли инсонлар ҳам бордир.
Бас, бироқ ўшанда бахтсиз бўлганлар дўзахда бўладилар ва улар у ерда дод-фарёд қиладилар.
Закариё дуосида: “Эй Роббим, дарҳақиқат, менинг суякларим мўртлашди, кексаликдан бошга оқ туташди. Эй Роббим, мен сенга дуо қилиб ҳеч қачон бахтсиз бўлмаганман”, – деди.
Шунингдек, мени онамга меҳрибон қилди ва мени такаббур, бадбахт қилмади.
Мен сизлардан ҳам, Аллоҳдан бошқа илтижо қилаётган бутларингиздан ҳам четланаман ва ёлғиз Роббимга илтижо қиламан. Шояд, Роббимга илтижо қилиш билан сиз каби бахтсиз бўлиб қолмайман, деб умид қиламан.
Эй Муҳаммад, Биз сизга ушбу Қуръонни қийналиб машаққат чекишингиз учун нозил қилмаганмиз.
Биз: “Эй Одам, албатта, бу иблис сенга ҳам, жуфтингга ҳам душмандир. Яна у икковингизни жаннатдан чиқариб юбормасин, акс ҳолда бахтсиз бўлиб қоласан”, – деган эдик.
Аллоҳ уларга: “Энди, иккингиз биргаликда, бир-бирингизга душман ҳолда у ердан тушинглар. Қачонки сизларга Мен тарафдан ҳидоят бўлмиш дин, китоб ёки пайғамбар келгач, ким юборган ҳидоятимга эргашса, демак у адашмайди ва бахтсиз бўлмайди”, – дедик.
Улар: “Эй Роббимиз, бахтсизлигимиз бизларга устун келди ва биз, шубҳасиз, адашган қавмлар эдик”, – дейдилар.
Бахтсиз киши эса ундан четлаб ўтади.
Қайсики, уларнинг энг бадбахти туяни сўйиш учун шошилиб турди.
Унга фақат бахтсиз одам кириб, куяди.