Қуёш ва унинг зиёсига қасам бўлсин.
Shams сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,91-сура,15 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
30-жуз,91-сура,15 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Қуёш ва унинг зиёсига қасам бўлсин.
У қуёшнинг ортидан келган ойга қасам бўлсин.
У қуёшни оламга равшан кўрсатган кундузга қасам бўлсин.
У қуёшни зулмати билан ўраган тунга қасам бўлсин.
Осмонга ва унинг бино қилинишига қасам бўлсин.
Ерга ва уни ёйиб қўйилишига қасам бўлсин.
Нафсга ва унинг бекам-кўст қилинишига қасам бўлсин.
Нафсга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилди.
Ҳақиқатан, уни иймон билан поклаган киши нажот топди.
Лекин у нафсни гуноҳ билан кўмиб, булғаган кимса эса ноумид бўлди.
Самуд қабиласи ҳаддан ошгани туфайли пайғамбарларини ёлғончига чиқарди.
Қайсики, уларнинг энг бадбахти туяни сўйиш учун шошилиб турди.
Аллоҳнинг пайғамбари Солиҳ уларга: “Аллоҳнинг туясини сўйишдан ва уни суғоришга тўсиқ бўлишдан сақланинглар!” – деди.
Бас, улар пайғамбарни ёлғончи қилиб, у туяни сўйиб юбордилар. Бас, Роббилари уларнинг гуноҳлари сабабли устиларига қирғин юбориб, уни барчаларига баробар қилди.
Аллоҳ ўз ишининг оқибатидан қўрқмайди.