Аллоҳдан ҳар қандоқ ҳолда ҳам сабр қилиб ва намоз ўқиш билан ёрдам сўранглар. Албатта, у намозни тўлиқ адо этиш қийин бир амалдир. Бироқ намоз ўқиш ёлғиз Аллоҳдан қўрқувчи кимсаларгагина машаққатли иш эмасдир.
Сиз қидирган ص ب ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 103 та оят мавжуд.
sabr bilan, biz chiday olmaymiz, sabr bilan, sabr qiluvchilar bilan, sabr qiluvchilarni, jasurdilar, va sabr qiladilar, sabr, sabr qiluvchilar, sabr qiladi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳдан ҳар қандоқ ҳолда ҳам сабр қилиб ва намоз ўқиш билан ёрдам сўранглар. Албатта, у намозни тўлиқ адо этиш қийин бир амалдир. Бироқ намоз ўқиш ёлғиз Аллоҳдан қўрқувчи кимсаларгагина машаққатли иш эмасдир.
Шунча мўъжизаларга қарамай Мусога қарата: “Эй Мусо, фақат бир хил таомга сабр қилиб, тоқат қилолмаймиз. Биз учун Роббингга дуо қилиб сўра, энди У бизга Ер ундириб чиқарадиган нарсалардан ҳам, яъни сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз кабиларни чиқариб берсин”, – деганларингизни эсланглар. Шунда Мусо қавмига қараб: “Хайрли бўлган нарсани паст нарсага алмаштиришни хоҳлайсизларми?! Унда, ҳар қандай бир шаҳарга тушинг у ерда шундоқ ҳам сиз сўраган нарсаларингиз бор!” – деган эди. Бани Исрол авлодларининг бу қилмишлари учун уларга хорлик ва зорлик тамғаси урилди ҳамда Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Бунга эса, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганлари сабаб бўлди. Яна бир сабаби эса, уларнинг исён қилганлари ва ҳаддан ошганлари эди.
Эй мўминлар, мусибатларга сабр қилиш ва намоз ўқиш билан Мендан ёрдам истанглар. Шубҳасиз, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.
Эй мўминлар, мусибатларга сабр қилиш ва намоз ўқиш билан Мендан ёрдам истанглар. Шубҳасиз, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.
Албатта, Биз сизларни бироз қўрқув солиш, очлик ҳамда мол-мулк, жон ва мева-чевалардан ҳосилини камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қилиб кўрамиз. Эй Расулим, шу синовларга сабр қилганларга хушхабар беринг.
Ана ўша кимсалар ҳидоят ўрнига залолатни, мағфират ўрнига азобни сотиб олган кимсалардир. Воажаб, дўзах ўтига нақадар чидамли бўлмасалар!
Яхшилик ибодатларда тараф тортишиб юзингизни шарқ ёки ғарб томонга буришингиздан иборат эмас. Балки яхшиликнинг белгиси, Аллоҳга, охират кунига, малоикаларга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган ҳамда ўзи у молни яхши кўришига қарамай, мол-дунёсидан қариндошларига, етим-есирларга, мискинларга, мусофирларга, тиланчиларга ва қул озод қилиш учун берадиган, намозни тўлиқ адо этиб, закотни бериб юрадиган кимсаларда намоёндир. Шунингдек, яна яхшиликнинг намунаси аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, машаққатли ва дардли кунларда ҳамда жангу жадалдаги қийинчилик онларида сабр-тоқат қилувчи кимсаларда билинади. Ана шундай кимсалар иймонда содиқ бўлганлар ва айнан ўшалар Аллоҳдан қўрқувчи тақводорлардир.
Подшоҳликни қўлга олган Толут ўз аскарлари билан шаҳардан айрилгач, уларга қарата: “Аллоҳ сизларни қаршингизга чиққан бир дарё билан синаб кўради. Синовга кўра ким ундан ичса демак, у менга эргашганлардан эмас, кимки у сувдан тотиб кўрмаса, албатта, у менга эргашганлардандир. Лекин ким қўли билан бир ҳовуч ботириб олиб ичса, рухсат бордир”, – деди Шундан кейин кўпчилик синовдан ўтолмай ундан ичди, фақат улардан оз киши ичмади. Толут иймон келтирган кишилар билан бирга дарёни кечиб ўтгач, аскарлар унга: “Бугун бизда душман Жолут ва унинг лашкари билан жанг қилишга тоқат йўқ”, – дедилар. Шунда Аллоҳга қиёмат кунида юзма-юз келишларига ишонадиган иймонли кимсалар: “Қанчадан-қанча кам сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳлар устидан ғалаба қозонгандирлар. Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”, – деб айтдилар.
Улар Жолут ва унинг аскарларига тўқнаш келганларида: “Эй Роббимиз, устимизга сабр-тоқатни ёғдиргин, қадамларимизни собит қил ва кофир бўлган қавмлар устидан бизга ғалаба ато эт”, – дедилар.
Улар мусибатларга сабр қилувчи, иймонларига содиқ қолувчи, дин амрларига чин дилдан итоат қилувчи, хайру эҳсон ва нафақа қилувчи ва саҳар вақтларида Роббиларидан қўл очиб мағфират тиловчилардир.
Сиз мўминларга бирор бир яхшилик етиб қолгудек бўлса, улар сиқилиб хафа бўладилар. Борди-ю сизга бир ёмонлик тегиб қолса, ундан шодланиб кетадилар. Агар сабр қилсангиз ва, фақат Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг макрлари сизларга ҳеч қандай зарар етказолмайди. Шубҳасиз, Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини қамраб олувчидир.
Ҳа, кифоя қилади. Агар сиз сабр-тоқат қилиб, ёлғиз Аллоҳдан қўрқсангиз, у душманлар тўсатдан сизларга юриш қилиб қолсалар ҳам, Роббингиз сизга алоҳида белгилари бўлган беш мингта фаришта билан ёрдам беради.
Ёки Аллоҳ сизлардан ҳақиқий жиҳод қилганларни ва мусибатларга сабрли кишиларни аниқламай туриб, жаннатга кирамиз, деб ҳисоблайсизми?!
Қанчадан-қанча набийлар билан бирга кўплаб Аллоҳга итоат қилувчи, Роббоний кимсалар жанг қилганлар. Улар ҳеч қачон Аллоҳ йўлидаги жангларда етган мусибатлар қаршисида сусткашлик қилмаганлар ва душманга таслим бўлмаганлар. Аллоҳ шундай сабрли кимсаларни севади.
Албатта, молу давлат ва жонларингиз билан имтиҳон қилинасизлар. Сизлардан аввалги китоб берилган яҳудий ва насронийлар ва мушриклар томонидан кўплаб озор эшитасизлар. Агар мана шу ҳолларга сабр қилиб, Аллоҳдан қўрқсангизлар, бу қилганларингиз ишларнинг муқаррарлигидандир.
Эй иймон келтирганлар, мусибатларга сабр қилинглар, сабрда бардавом бўлинглар ва Аллоҳ йўлида бел боғлаб туринглар. Ҳамда Аллоҳдан қўрқинглар, шояд, шунда нажот топсангиз.
Эй иймон келтирганлар, мусибатларга сабр қилинглар, сабрда бардавом бўлинглар ва Аллоҳ йўлида бел боғлаб туринглар. Ҳамда Аллоҳдан қўрқинглар, шояд, шунда нажот топсангиз.
Агар сизлардан кимда-ким ҳур мўмина аёлларни никоҳига олишга моддий имкон топмаса унда, қўл остингиздаги мўмина жорияларга уйланинглар. Аллоҳ иймонларингизни энг яхши билувчи Зотдир. Зеро, сизлар бир-бирингиздан тарқагандирсизлар. У жориялардан ор-номусли, фоҳишалик қилмайдиган ва яширинча жазман тутмайдиганларига эгаларининг рухсати билан маҳрларини яхшилик билан бериб никоҳингизга олаверинглар. Борди-ю улар никоҳлангандан кейин фоҳишалик қилсалар, уларга ҳур аёлларга бериладиган жазонинг ярми татбиқ қилинади. Бу жорияларга уйланиш хотинсизликдан машаққат чекадиган кимсалар учундир. Агарда уйланмай қийинчиликларга сабр қилсангиз, бу сиз учун яхшидир. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Сиздан бурунги пайғамбарлар ҳам ёлғончига чиқарилган эдилар. Уларга ёрдамимиз келгунга қадар ёлғончига чиқарилганларига ва берилган азиятларга сабр қилдилар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи кимса йўқ. Албатта, сизга Аллоҳ томонидан пайғамбарларнинг хабарларидан бир қисми келгандир.
Агар сизлардан бир тоифа менга юборилган динга иймон келтириб ва бошқа бир тоифа иймон келтирмаган бўлса, унда Аллоҳ орамизда ҳукм чиқаргунча сабр қилиб туринглар. У ҳукм қилувчиларнинг яхшироғидир.