Агар улар Аллоҳ йўлида оз ёки кўп инфоқ-эҳсон қилсалар ва жангда бирор водийни кесиб ўтсалар, Аллоҳ уларни қилган энг яхши амаллари туфайли мукофотлаши учун, албатта, уларга ажр ёзади.
Сиз қидирган إِلَّا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 663 та оят мавжуд.
boshqasini, boshqa, tashqari, boshqasiga, tashqarida, faqat, boshqasi, boshqa (bir shaklda), faqat (qildik), boshqasining
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар улар Аллоҳ йўлида оз ёки кўп инфоқ-эҳсон қилсалар ва жангда бирор водийни кесиб ўтсалар, Аллоҳ уларни қилган энг яхши амаллари туфайли мукофотлаши учун, албатта, уларга ажр ёзади.
Эй Муҳаммад, агар улар ана шулардан кейин ҳам ҳақдан юз ўгирсалар, уларга: “Менга ёлғиз Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқ ва мен Унга суяндим. У буюк Аршнинг Роббисидир!” – деб айтинг.
Албатта, Роббингиз осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга истиво қилган Аллоҳдир. У иш тадбирини мустаҳкам кўради. Унинг изнисиз ҳеч ким шафоат қилувчи эмасдир. Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир, шундай экан, Унга ибодат қилинглар. Ҳали ҳам бундан эслатма олмайсизларми?!
У Зот қуёшни зиё таратувчи ва ойни эса нур сочувчи қилди ҳамда йилларнинг саноғини ва вақт ўлчовларидаги ҳисобни билишингиз учун у ойни манзилларга ажратиб ўлчаб қўйди. Буларни Аллоҳ фақат ҳақ ҳикмат билан яратди. Аллоҳ тушуниб етадиган ва биладиган қавм учун оятларни батафсил баён қилади.
Қачонки уларга аниқ бўлган оятларимиз тиловат қилинса, Бизга дуч келишдан умид қилмайдиганлар: “Бундан бошқа Қуръон келтир ёки унинг оятларини алмаштириб қўявер!” – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Мен учун уни ўз томонимдан ўзгартириб қўйиш асло мумкин бўлмайди. Мен фақат менга ваҳий қилинган оятларгагина эргашаман. Шубҳасиз, мен агар Роббимга итоатсизлик қилсам, буюк кун бўлмиш қиёмат азобидан қўрқаман”, – деб айтинг.
Аввалига одамлар ислом динида бирлашган ягона уммат бўлиб, вақт ўтиши билан ҳақ диндан узоқлашиб, кейин ихтилофга тушдилар. Агарда Роббингиздан қиёматгача муҳлат бериш ҳақида сўз ўтмаганида, ораларида тортишаётган нарсалари ҳақида аллақачон ҳукм қилинган бўлар эди.
Бас, мана бу сизнинг ҳақиқий Роббингиз Аллоҳдир. Ҳақиқат инкор этилгандан кейин залолатдан бошқа нима ҳам бўлар эди. Шунда ҳам ҳақ йўлдан қаёққа оғиб кетяпсизлар?
Эй Расулим, уларга: “Шерик қилган бутларингиз ичидан ҳақ йўлга соладигани борми?!” – деб айтинг. Яна уларга: “Фақат Аллоҳ ҳақ йўлга бошлайди”, – денг. Ҳақ йўлга бошлайдиган Зот бўлган Аллоҳ эргашилишга ҳақлироқми ёки йўлга сола олмайдиган, балки ўзи йўлга солинишга муҳтож кимсами?! Бас, эй қавмим, сизларга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқаряпсиз ўзи?!
Аслида, кўпчилик фақат гумон ортидан эргашадилар. Гумон эса, бирор нарсада ҳақиқат ўрнига ўтмайди. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини билиб турувчи Зотдир.
Аллоҳ уларни жамлайдиган қиёмат кунида ўзларини бу дунёда гўё наҳор вақтидан фақатгина бир соат тургандек ҳис қилишади ва бир-бирларини таний бошлайдилар. Аллоҳ билан юзма-юз бўлишни ёлғонга чиқарганлар қаттиқ зиён кўрдилар ва ҳидоят топганлардан бўлмадилар.
Буни сўраганларга: “Аллоҳ хоҳламас экан, мен ҳатто ўзимга на зарар ва на фойда ҳам етказишга қодир бўлмайман. Ҳар бир уммат учун белгиланган ажал бор. Агар муддатлари етса, уни бир соат ҳам кечиктира олмайдилар ва олдинга ҳам сура олмайдилар”, – деб айтинг.
Сўнгра зулм қилган кимсаларга қарата: “Доимий азобни тотинглар! Сизлар фақат касб қилган ёмон ишларингиз учун жазоланасизлар”, – дейилади.
Эй Расулим, қандай ҳолатда бўлманг, Қуръондан нимани тиловат қилманг, қандайдир бир ишни қилманглар ва ўшанга киришганингиз заҳоти, албатта, Биз тепангизда гувоҳмиз. На Ер юзида ва на осмонлардаги зарра миқдорида бўладими ёки ундан кичикроқми ё каттароқ нарсами – барчаси Роббингдан четда махфий қолмайди. Уларнинг ҳаммаси аниқ китоб бўлган Лавҳ ул-Маҳфузда бордир.
Эй Расулим, қандай ҳолатда бўлманг, Қуръондан нимани тиловат қилманг, қандайдир бир ишни қилманглар ва ўшанга киришганингиз заҳоти, албатта, Биз тепангизда гувоҳмиз. На Ер юзида ва на осмонлардаги зарра миқдорида бўладими ёки ундан кичикроқми ё каттароқ нарсами – барчаси Роббингдан четда махфий қолмайди. Уларнинг ҳаммаси аниқ китоб бўлган Лавҳ ул-Маҳфузда бордир.
Огоҳ бўлинглар, шубҳасиз, осмонлар ва Ерда ким ёки неки бор барчалари Аллоҳникидир. Аллоҳдан бошқа, шерикларга эргашиб ва уларга илтижо қиладиганлар фақатгина гумонга эргашадилар ва улар фақат тахмин қиладилар.
Огоҳ бўлинглар, шубҳасиз, осмонлар ва Ерда ким ёки неки бор барчалари Аллоҳникидир. Аллоҳдан бошқа, шерикларга эргашиб ва уларга илтижо қиладиганлар фақатгина гумонга эргашадилар ва улар фақат тахмин қиладилар.
Бас, агар менинг ўгитларимдан юз ўгирсангиз, сизлардан мен хизматим учун бирор ҳақ сўраганим йўқ. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. Мен Аллоҳга таслим бўлган мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман.
Мусога қавмидан фақат бир гуруҳ кишиларгина фиръавн ва унинг зодагонларининг қийноққа солиб фитна қилишларидан қўрққанлари учун иймон келтирдилар. Зеро, фиръавн ерда мутакаббир ва исрофгарлардан эди.
Биз бани Исроил авлодларини денгиздан ўтказганимиздан кейин уларга зулм ва душманлик қилиш учун фиръавн ва унинг лашкари ортларидан қувиб етди. Энди унга денгизда ғарқ бўлиш вақти етганида фиръавн: “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақатгина бани Исроил авлодлари иймон келтирган Зот – Аллоҳгина борлигига иймон келтирдим ҳамда мен мусулмонларданман”, – деди.
Қани энди, ҳалок бўлган қишлоқлар ичида бирор-бир қишлоқ аҳли пайғамбарлари огоҳлантирганида азобни сезиб, иймон келтирсалар эди, албатта, иймонлари фойда бериб ҳалок бўлмаган бўлар эдилар. Фақатгина Юнус пайғамбарнинг қавми шундай қилди. Улар иймон келтиришгач, улардан бу дунё ҳаётидаги хорлик азобини кетказдик ва уларни ўз ажаллари билан вафот этадиган маълум бир вақтгача дунёда фойдалантирдик.