Ундан кейин етти йил давом этадиган қаттиқ қаҳатчилик даври келади ва мўл-кўлчиликдан сўнг бу очарчилик сиз тўплаган барча ҳосилингизни ютиб юборади. Фақат озгина уруғлик учун асраб қўйган донларингизгина қолади.
Сиз қидирган إِلَّا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 663 та оят мавжуд.
boshqasini, boshqa, tashqari, boshqasiga, tashqarida, faqat, boshqasi, boshqa (bir shaklda), faqat (qildik), boshqasining
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ундан кейин етти йил давом этадиган қаттиқ қаҳатчилик даври келади ва мўл-кўлчиликдан сўнг бу очарчилик сиз тўплаган барча ҳосилингизни ютиб юборади. Фақат озгина уруғлик учун асраб қўйган донларингизгина қолади.
Нафсимни оқламаяпман, чунки ,албатта, нафс агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка буюрувчидир. Шубҳасиз, Роббим гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Оталари Яъқуб: “Нима, мен уни сизларга илгари унинг акасини ишонганимдек ишонайми?. Зеро, Аллоҳ энг яхши муҳофаза қилувчи ва У раҳмлиларнинг энг раҳмлисидир”, – деди
Яъқуб уларга: “Уни менинг олдимга келтиришингиз ҳақида қасам ичиб Аллоҳдан васиқа келтирмагунингизга қадар Биняминни асло сизлар билан бирга юбормайман. Бироқ йўлтўсарларга дуч келиб қуршовда қолишингиз бундан мустасно”, – деди. Юсуфнинг акалари унга васиқаларини келтиришгач, Яъқуб уларга: “Қаранг, бу айтаётган
Яъқуб пайғамбар уларни сафарга кузатаётиб: “Эй ўғилларим, Мисрга бир дарвозадан кирманглар, балки бошқа-бошқа дарвозалардан киринглар. Мен сизларга Аллоҳдан бўладиган бирор-бир ҳукмни қайтара олмайман. Ҳукм фақат Аллоҳнинг измидадир. Мен, фақат Унгагина суяндим бас, барча таваккул қилувчилар ҳам Унинг Ўзигагина суянсинлар”, – деди
Улар оталари буюрган турли дарвозалардан Мисрга кирдилар. Бироқ уларнинг бу тарзда киришлари уларга Аллоҳдан келадиган бирор нарсани қайтарувчи бўлмади. Бу фақат Яъқубнинг кўнглидаги фарзандларига нисбатан меҳридан пайдо бўлган бир эҳтиёж бўлиб, уни қондирган эди, холос. Зотан, у Биз ваҳий орқали берган таълимимиз сабабли чуқур илм эгаси эди. Лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмас эдилар.
Шундан кейин Юсуфнинг хизматкори йўқолган нарсани ахтаришни укаси Биняминнинг идишидан олдин акаларининг идишларидан бошлади. Кейин у қадаҳни укасининг идишидан топиб чиқариб олди. Биз Юсуфга мана шундай ҳийла тадбирини қилдик. Чунки Миср подшоҳининг динида укаси Биняминни ўғрилик қилгани учун қул қилиб ола олмас эди. Фақат Аллоҳнинг истаги билан бу ҳийла сабабли олиб қолар эди. Биз хоҳлаган кишиларнинг даражаларини кўтарамиз. Ҳар бир илм эгасининг устида ундан ҳам билимдонроқ олим бордир.
Юсуф уларга: “Нарсамизни идишидан топиб олган кимсадан бошқани олиб қолишдан Аллоҳ сақласин, у ҳолда биз золим кимсалардан бўлиб қоламиз”, – деди.
Сизлар энди оталарингиз олдига қайтинглар ва: “Эй отамиз, ўғлинг Бинямин ўғрилик қилди. Бизлар фақат билган нарсамизга гувоҳлик бермоқдамиз. Ахир биз ғайбга тааллуқли бўлган яширин ишларни билувчи эмасмиз”, – деб айтинглар.
Эй ўғилларим, боринглар, Юсуф ва унинг укаси Биняминни изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмлар ноумид бўлади.
Сиз улардан бу даъватингиз учун бирор ажр сўрамаяпсиз. Бу Қуръон фақатгина бутун оламлар учун бир эслатмадир, холос.
Уларнинг аксарияти эса фақат мушрик бўлган ҳолларида Аллоҳга ишонадилар, холос.
Эй Муҳаммад, Биз сиздан олдин ҳам фақат шаҳар ва қишлоқ аҳлидан эркак кишиларни расул қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз, холос. Ахир, одамлар Ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги иймонсиз кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими? Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун, албатта, охират диёри бу ўткинчи дунёдан яхшироқдир. Эй одамлар ҳали ҳам ақлни ишлатмайсизларми?!
Ҳақиқий дуо, фақат Унга қилинади. Ундан бошқани қўйиб бутларига илтижо қилаётганларида у мушрикларнинг бирорта дуосини ижобат қилмайди. Улар худди икки кафтини сувга узатиб, сув оғзига етиб келишини кутиб турган одамга ўхшайдилар. Ваҳоланки, у сув унга етиб келувчи эмасдир. Кофирларнинг дуоси йўқотишдан бошқа нарса эмас.
Ҳақиқий дуо, фақат Унга қилинади. Ундан бошқани қўйиб бутларига илтижо қилаётганларида у мушрикларнинг бирорта дуосини ижобат қилмайди. Улар худди икки кафтини сувга узатиб, сув оғзига етиб келишини кутиб турган одамга ўхшайдилар. Ваҳоланки, у сув унга етиб келувчи эмасдир. Кофирларнинг дуоси йўқотишдан бошқа нарса эмас.
Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб қўяди ва хоҳлаган кишиларнинг ризқини тор қилиб қўяди. Мушриклар мана шу ўткинчи дунё ҳаёти билан хурсанд бўлиб юрдилар. Ҳолбуки, бу дунё ҳаётининг хурсандчилиги охират олдида фақатгина бир арзимас матодир.
Шундай қилиб, сизни ундан олдин ҳам кўплаб умматлар ўтган бир уммат ичига сизга ваҳий қилган Қуръонни тиловат қилиб беришингиз учун юбордик. Ҳолбуки, улар даъватга қулоқ тутмай Раҳмонни инкор қилар эдилар. Уларга: “У менинг Роббимдир, Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзига суяндим ва тавба қилишим ҳам ёлғиз Унгадир”, – деб айтинг.
Дарҳақиқат, сиздан аввал ҳам кўплаб пайғамбарлар юборганмиз ва уларга жуфти ҳалоллар ва зурриётлар берганмиз. Ҳеч бир пайғамбар учун Аллоҳнинг изнисиз бирор мўъжиза келтириш мумкин эмас. Ҳар бир вақт учун муносиб Китоб бордир.
Биз ҳар бир пайғамбарни ҳукмларимизни батафсил баён қилиб бериши учун ўз қавмининг тили билан даъват қиладиган қилиб юбордик. Бас, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани йўлдан оздиради ва хоҳлаган кишини ҳидоят қилади. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Ёки сизларга ўзингиздан олдин ўтган Нуҳ, Од, Самуд ва улардан кейин ўтган, қавмларнинг хабари келмадими? Уларнинг ҳолатларини ва саноғини ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи билади. Уларга пайғамбарлари аниқ далиллар билан келганларида, улар қўллари билан пайғамбарларнинг оғизларини тўсиб: “Биз сизлар унга элчи қилиб юборилган динни инкор қилдик. Биз, албатта, сизлар бизни даъват қилаётган динингиздан шубҳадамиз”, – дедилар.